-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
«InterFutbol» газетаси InterFutbol газетаси блоги
Ҳисоб ўша, ғолиб ҳам ёки яна "Реал"у, "Бавария"лар ҳақида
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-03-10 08:52
Европа Чемпионлар Лигасининг сешанба кунги баҳсларидан сўнг дастлабки чорак финалчилар номи маълум бўлди. Унга кўра, Мадриднинг «Реал» ва Мюнхеннинг «Бавария» клублари мазкур босқич йўлланмасини қўлга киритишди. Шу ўринда айтиш жоиз, «Реал» қаторасига 7-бор, «Бавария» эса 6-марта чорак финалга чиқмоқда.
Неаполдаги «Сан-Паоло» стадионидаги баҳс Мадриддаги учрашувдан ҳам қизиқарлироқ кечди. Майдон эгалари илк дақиқаларданоқ «Реал» футболчиларига нисбатан кучли прессинг уюштириб, дадил олдинга ташланишди. Сарри шогирдлари томонидан амалга оширилаётган босим, ниҳоят 24-дақиқада ўз самарасини берди.
Майдон эгалари чап қанотдан жарима майдончасига кирган Мертенсни тўп билан таъминлашди ва ҳужумчи бирга-бир вазиятда ўткир бурчак остида тўпни дарвозага жойлади.
Биринчи бўлим ҳаяжонли дақиқаларга бой бўлган бўлса, иккинчи бўлимнинг бошида тўқнашув тақдирини бир футболчи ҳал қилиб қўя қолди. Иккита бурчак тўпи, икки марта бош билан берилган зарба ва иккита гол! Серхио Рамос ижросида! Аммо иккинчи гол Мертенс ҳисобига автогол сифатида ёзилди.
Бу голлар «Наполи» шаштини бутунлай синдириб қўйди. Битта гол урса, кейинги босқичга чиқиши мумкин бўлиб турган жамоа энди 4та гол ура олмасди. Боз устига, қўшиб берилган дақиқаларда Альваро Мората жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди.
Таъкидлаш жоиз, Серхио Рамо «Реал» сафида еврокубоклардаги 100-ўйинини ўтказди. Ҳимоячи буни гол билан нишонлади. Шу билан бирга гол уриш бобида мадридликлар афсонаси Фернандо Йеррони ортда қолдирди.
«Арсенал» эса ўз майдонида «Бавария»дан қақшатқич мағлубиятни қабул қилди. Учрашувнинг 20-дақиқасида Тео Уолкот беллашувда ҳисобни очиб, лондонлик мухлисларни хурсанд этди. Аммо инглизларнинг қувончи бор-йўғи бир таймга етди. Иккинчи бўлимда немис машинасини тўхтатишнинг мутлақо иложиси қолмади.
Ҳаммаси «Арсенал» ҳимоячиси Лоран Коселнининг майдондан четлатилиши ортидан бошланди. Левандовски пенальтидан мувозанатни тиклаган бўлса, Роббен ва Дуглас Коста ўз ҳисобларига гол ёзишга эришишди. Ўйиннинг сўнгги 10 дақиқасида лондонлик ҳимоячиларнинг қўпол хатоларидан кейин Артуро Видаль икки бор Оспина қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олиб, ҳисобни буткул йирик кўринишга келтирди - 1:5.
Давоми: www.iff.uz
InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: