эл. почта:пароль: 
регистрация | паролни тиклаш
    • Асосий
    • Евро-2016
    • Башорат
    • Викторина
    • Блог
    • Live!
    • Конференция
    • ТВ-Программа
    • Реклама
  • Клублар ўртасида ЖЧ 02.07.2025 06:00 Боруссия Д 2 - 1 Монтеррей
    Ўзбекистон кубоги 02.07.2025 20:00 Пахтакор 2 - 1 Олимпик MobiUz
    Ўзбекистон кубоги 02.07.2025 20:00 Хоразм 1 - 3 Навбаҳор
    Суперлига 02.07.2025 20:00 Динамо 0 - 2 Нефтчи
  • «InterFutbol» газетаси

    InterFutbol газетаси блоги

    Танқидларни бас қилинг! Бабаян учун сўнгги синов яқинлашмоқда

    Баҳо:
    0

    Киритилган сана: 2017-03-26 21:43

    Сурия – Ўзбекистон ўйини ортда қолди. Самвел Бабаян ва унинг қўл остидаги Ўзбекистон терма жамоасига ушбу мағлубиятдан сўнг кутилганидек танқид тошлари етарли даражада отилди.

    Юртимизнинг барча ОАВлари ва ижтимоий тармоқлардаги «тошбўронлар» якунига етиш вақти етиб келди.

    Ҳар нарсанинг чегараси бор, деганларидек биз ҳам қаламимиз учини ёки клавиатурамизни шунчаки «емирилишидан» асрайлик.

    Терма жамоа ҳақида бўлар-бўлмас сўзлар, фикрлар билдириш четдан туриб барчанинг қўлидан келади.

    Лекин нега МТЖ ғалаба қозона олмайди. Шунчалар ҳам кучсизмизми? деган ибора-ю  саволларга жавоб беришдан олдин бироз шошилмайлик.

    Бугун Ўзбекистон терма жамоаси «Пахтакор» стадионида ўйиндан олдин тикланиш жараёни машғулотларини жиддий тарзда ўтади.

    Қатарга қарши баҳсда Ислом Тўхтахўжаев сариқ карточка туфайли ҳамда Виталий Денисов жароҳати сабаб иштирок эта олмайдилар.

    Ўйлаймизки, Самвел Бабаян қатарликларга қарши учрашувла Ислом ва Виталий ўрнини боса оладиган футболчига имконият беради. Унинг бу ўйинда ҳам техник хато қилмаслигини кутамиз.

    Кейинги учрашувда терма жамоа оптимал таркибда майдонга тушиши ваъда қилинди. Бабаяннинг Қатарга қарши учрашувдан сўнг майдон ҳолати ва иқлимдан эса нолишига умуман ҳаққи қолмаган.

    Бу ҳали ҳаммаси эмас, давоми: www.iff.uz

    InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.


    Фикр билдиринг:

    ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

    Билдирилган фикрлар: