-
-
АПЛ 15.09.2024 00:00 Борнмут 0 - 1 Челси Ла-лига 15.09.2024 00:00 Реал Сосьедад 0 - 2 Реал Мадрид Футзал. Жаҳон чемпионати 15.09.2024 15:00 Янги Зеландия 1 - 3 Ливия «A» Серия 15.09.2024 15:30 Женоа 1 - 1 Рома Ла-лига 15.09.2024 17:00 Сельта 3 - 1 Вальядолид Футзал. Жаҳон чемпионати 15.09.2024 17:30 Аргентина 7 - 1 Украина Футзал. Жаҳон чемпионати 15.09.2024 17:30 Испания 1 - 1 Қозоғистон АПЛ 15.09.2024 18:00 Тоттенхэм - Арсенал «A» Серия 15.09.2024 18:00 Аталанта 3 - 2 Фиорентина «A» Серия 15.09.2024 18:00 Торино 0 - 0 Лечче Ла-лига 15.09.2024 19:15 Жирона 1 - 4 Барселона Суперлига 15.09.2024 19:30 Андижон 1 - 2 Локомотив Футзал. Жаҳон чемпионати 15.09.2024 20:00 Афғонистон 6 - 4 Ангола АПЛ 15.09.2024 20:30 Вулверхэмптон - Ньюкасл «A» Серия 15.09.2024 21:00 Кальяри 0 - 4 Наполи Ла-лига 15.09.2024 21:30 Лас-Пальмас 2 - 3 Атлетик Бильбао «A» Серия 15.09.2024 23:45 Монца 1 - 1 Интер Ла-лига 16.09.2024 00:00 Атлетико 3 - 0 Валенсия Суперлига 16.09.2024 17:00 Олимпик 1 - 1 Металлург Футзал. Жаҳон чемпионати 16.09.2024 17:30 Эрон 7 - 1 Венесуэла Футзал. Жаҳон чемпионати 16.09.2024 17:30 Португалия 10 - 1 Панама Суперлига 16.09.2024 19:30 ОКМК 1 - 0 Сурхон Футзал. Жаҳон чемпионати 16.09.2024 20:00 Тожикистон 2 - 4 Марокаш Футзал. Жаҳон чемпионати 16.09.2024 20:00 Гватемала 3 - 5 Франция «A» Серия 16.09.2024 21:30 Парма - Удинезе «A» Серия 16.09.2024 23:45 Лацио - Верона Ла-лига 17.09.2024 00:00 Райо Вальекано - Осасуна Ла-лига 17.09.2024 22:00 Мальорка - Реал Сосьедад -
«InterFutbol» газетаси InterFutbol газетаси блоги
Қосим Саррай билан илк танишув
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-03-28 09:29
ЖЧ-2018 саралаш босқичи «А» гуруҳи 7-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Қатар учрашувини ироқлик 36 ёшли Моҳаннад Қосим Иси Саррай бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Лайнсменлар - Муайяд Муҳаммад Али ва Восиқ Обайд ал Суайди. Тўртинчи ҳакам вазифаси ҳам ироқлик реферига топширилган - Муҳаммад Зайд Тамер. Саррай жорий саралаш босқичи учинчи раунди 5-тури доирасидаги Хитой - Қатар баҳси (2016 йил 15 ноябрь)ни бошқарган ва меҳмон жамоа футболчилари Саад ал Шиб, Муҳаммад Мусо ҳамда Себастьян Сорияни огоҳлантирганди. Хўш, Қосим Саррай ўзбек футболи билан нечоғли таниш? Умуман, ироқлик ҳакамлар миллий жамоамиз учун омадли саналишадими ёки аксинча...?
Маълумот. Моҳаннад Қосим Иси Саррай 1980 йилнинг 22 май куни туғилган. 2011 йили ФИФА рўйхатига кирган. Осиё миқёсидаги мусобақаларда илк марта ОФК кубоги-2013да кўриниш берган. Иси Саррай шу кунга қадар миллий жамоамиз иштирокидаги бирор ўйинни бошқармаган, фақат U-16 тоифасидаги термамизнинг Осиё чемпионати-2014 финал босқичида қувайтликларга қарши ўтган ўйини (4:2)да ишлаган. У шунингдек, клубларимизнинг ОЧЛдаги 2та ўйинини бошқарган: «Ал-Жаиш» - «Бунёдкор» (1:2, 2014 йил 23 апрель) ва «Ал-Аҳли» (Дубай) - «Насаф» (0:0, 2015 йил 18 март). Кўриниб турибдики, бу ҳакам ишлаган ўйинларда ҳамюртларимиз мағлубиятга учрашмаган.
Worldreferee.com сайти маълумотларига асосан айтсак, Саррай халқаро миқёсда клублар ва терма жамоалар иштирокидаги 39та расмий ўйинни бошқарган ва уларда жами 7та пенальти белгилаб, 5та қизил ҳамда 116та сариқ карточка кўрсатган. Ҳозирча энг муҳим ўйини - бу ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати-2014 финали. Ўша баҳсда Ж.Корея термаси шимоллик қўшниларига 1:2 ҳисобида енгилган ва ҳакамлик ишига айтарли эътироз янграмаганди.
2013 йили Осиё миқёсидаги катта футболга қадам ташлаган ироқлик ҳакам жисмоний тайёргарлиги ва ўйинларни бошқаришда мустақил фикрига таяниши билан эътиборга тушди. Жорий йил 1 март куни «Истерн» ва «Кашима Антлерс» ўртасида кечган ОЧЛ баҳси фаолиятидаги энг мураккаб ўйин-лардан бири бўлди. Зеро, рақибни менсимай майдонга тушган японлар ҳакамга босим ўтказишга урингандилар. Муҳими, Иси Саррай бундай вазиятда ўзини йўқотиб қўймади, яъни хотиржам ишлашда давом этди. У асосан Ироқ чемпионати баҳсларини бошқаради. Серрай гарчи ЖЧ-2018га бориш имкониятига эга ҳакамларнинг кенгайтирилган рўйхатига киритилмаган бўлсада, 2019 йили БААда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида бемалол ишлаши мумкин.
Бу ҳали ҳаммаси эмас давоми: www.iff.uz
InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: