-
-
-
Клублар ўртасида ЖЧ 02.07.2025 06:00 Боруссия Д 2 - 1 Монтеррей Ўзбекистон кубоги 02.07.2025 20:00 Пахтакор 2 - 1 Олимпик MobiUz Ўзбекистон кубоги 02.07.2025 20:00 Хоразм 1 - 3 Навбаҳор Суперлига 02.07.2025 20:00 Динамо 0 - 2 Нефтчи -
«InterFutbol» газетаси InterFutbol газетаси блоги
Ҳаммаси остин-устун…
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-03-28 09:30
Минг таассуфки, Россия мундиали йўлидаги ҳал қилувчи босқичнинг иккинчи давраси биз учун омадсиз, янада аниқроғи, ғоят «хира» бошланди. Боз устига, жамоамиздан устун келган Сурия термаси 3-ўрин учун курашга қўшилди. Нариги гуруҳда эса австралияликлар яна дуранг қайд этган бўлсалар, японлар тахминларни оқлашга тушдилар. Энди турнинг шу каби воқеа ва фактларига батафсилроқ тўхталамиз.
*** Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатлари саралашида 82-марта майдонга тушиб, 23-марта енгилди. 41та ўйин жамоамиз фойдасига ҳал бўлган ва яна 18таси дуранг натижа билан хотима топган. 23та мағлубият саралаш доирасидаги жами ўйинларнинг 28,05 фоизига тенгдир.
*** Жамоамиз мундиаллар саралашида 9-марта 0:1 ҳисобида ютқазди. Хусусан, Баҳрайн ва Эрон термалари 2 мартадан битта гол туфайли вакилларимизни мағлуб этишган. Сафардаги ўйинларда эса 0:1 ҳисоби 3-марта кузатилди.
*** Учрашувда сариқ карточка олган Ислом Тўхтахўжаев миллий жамоамизнинг мундиал йўлидаги жами 29та ўйинида майдонга тушган - 18 ғалаба, 4та дуранг ва 7та мағлубият. У бу баҳсларда ҳакам томонидан 7 марта огоҳлантирилган.
*** Сўнгги дақиқаларда пенальтини ишонч билан тепган Сурия термаси ҳужумчиси Умар Ҳарбин (1994 йил 15 ноябрда туғилган)нинг жорий циклдаги голлари сони 8тага етди. Унинг Сурия миллий жамоасидаги умумий статистикаси: 32та ўйин, 14та гол.
*** Учинчи босқичда 12та гол (С.Арабистони - 3та, Австралия - 3та, Қатар -2та, БАА - 1та, Япония -1та, Таиланд - 1та, Сурия - 1та) пенальти орқали урилди. Ягона пенальти 3 очко тақдирини ҳал қилган ҳолат эса 3-марта кузатилди. Бунгача С.Арабистони - Таиланд (2016 йил 1 сентябрь, Наваф ал Обид, 84-дақиқа) ва Қатар - Сурия (2016 йил 11 октябрь, Ҳассан ал Ҳайдос, 37-дақиқа) ўйинларида мезбонлар 11 метрли жарима зарбасидан урилган битта гол эвазига ғалаба қозонишганди.
*** Сурия - Ўзбекистон ўйинини атиги 350 мухлис бевосита стадионда кузатди - бу учинчи раунд бошлангандан буён қайд этилган энг паст кўрсаткич. Бундан аввалги антирекорд Теҳрондаги «ПАС» аренасида ўтказилган Ироқ - Таиланд ўйини (2016 йил 6 сентябрь)да кузатилганди - 2255 мухлис.
*** Ўзбекистон термаси футболчилари ўйин давомида жами 366 марта тўп оширдилар ва уларнинг 77,8 фоизи аниқ бўлди. Аммо узун узатмалар сони жуда кам - атиги 46та. Вакилларимиз шунингдек, 16 мартагина кросс амалга оширдилар.
Бу ҳали ҳаммаси эмас давоми: www.iff.uz
InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: