-
-
-
Клублар ўртасида ЖЧ 02.07.2025 06:00 Боруссия Д 2 - 1 Монтеррей Ўзбекистон кубоги 02.07.2025 20:00 Пахтакор 2 - 1 Олимпик MobiUz Ўзбекистон кубоги 02.07.2025 20:00 Хоразм 1 - 3 Навбаҳор Суперлига 02.07.2025 20:00 Динамо 0 - 2 Нефтчи -
«InterFutbol» газетаси InterFutbol газетаси блоги
Икки Роналдо – икки юлдуз ёҳуд Бразилия терма жамоаси афсоналари ҳақида
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-04-01 09:41
Бразилия терма жамоаси афсоналари Роналдо ва Роналдиньо Esporte Espetacular кўрсатувида иштирок этиб, бошловчининг саволларига биргаликда жавоб беришди.
- Роналдиньо терма жамоага янги келганида қандай маслаҳатлар бергансиз?
Роналдо: - Худди мен сингари у ҳам босим остида қолиб кетганди. Шу боис Роналдиньога: «Хотиржам бўл, сен бизнинг усулимиз, футболимизни шу тариқа кўрсатасан», деганман.
- Роналдиньо, нима учун одамлар сизни яхши кўрадилар?
Роналдиньо: - Бразилияликлар футболни жуда севишади. Омадим келгани - улар ёқтирадиган спорт тури билан шуғулланаман. Бунинг устига, жуда яхши ўйнаганман ва ҳаммага ёқадиган ҳаракатларни амалга оширганман. Бразилияликлар голлар ва дриблингни яхши кўришади. Роналдо иккимиз керакли ўйин характеристикасига эга бўлганмиз.
Роналдо: - Бизнинг «ёқилғимиз» мухлислар бўлган. Албатта, машғулотларнинг ҳам муҳимлигини унутмаслик лозим. Лекин бизни руҳлантирган асосий нарса чиройли ўйинни кутган инсонлар бўлган.
Кўпчилик биздек бўлишни истайди. Чунки биз қашшоқ оиладан чиқиб, катта муваффақиятларга эришганмиз. Бу эса инсонларни руҳлантиради. Биз ҳаммасини уддаладикми, демак улар ҳам уддалашлари мумкин.
- Эндиликда халқни Неймар руҳлантирадими?
Роналдиньо: - Неймар иштаҳа ва иштиёқ билан ўйнайди, унинг ҳаракатлари мухлисларга ёқади. Юқорида айтганимдек унда энергия, дриблинг ва голлар бор. Терма жамоамизга айнан шундай йигит етишмаётганди. Эндиликда Неймар бизнинг юзимиз.
- Тите-чи?
Роналдо: - қийинчиликлар юзага келганда, футболчиларда «бор кучимизни ишга солиб, мураббий учун ўйнашимиз керак», деган фикр юзага келади. Агар мутахассис яхши бўлса, ҳар бир футболчининг керакли жиҳатларини олади. Тите эса бунинг уддасидан чиқмоқда.
- Неймар сиздан ўзиб кетиши мумкинми?
Бу ҳали ҳаммаси эмас, давоми: www.iff.uz
InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: