-
-
Суперлига 28.03.2024 19:00 Динамо 2 - 1 Металлург Суперлига 29.03.2024 19:00 ОКМК - Бунёдкор Суперлига 29.03.2024 19:15 Қизилқум - Локомотив Лига—1 30.03.2024 01:00 Лилль - Ланс Ла-лига 30.03.2024 01:00 Кадис - Гранада «A» Серия 30.03.2024 16:30 Наполи - Аталанта АПЛ 30.03.2024 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм Ла-лига 30.03.2024 18:00 Хетафе - Севилья Суперлига 30.03.2024 19:00 Андижон - Насаф «A» Серия 30.03.2024 19:00 Торино - Монца «A» Серия 30.03.2024 19:00 Женоа - Фрозиноне Суперлига 30.03.2024 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна АПЛ 30.03.2024 20:00 Челси - Бёрнли АПЛ 30.03.2024 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас АПЛ 30.03.2024 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм АПЛ 30.03.2024 20:00 Тоттенхэм - Лутон АПЛ 30.03.2024 20:00 Борнмут - Эвертон Ла-лига 30.03.2024 20:15 Альмерия - Осасуна Лига—1 30.03.2024 21:00 Метц - Монако «A» Серия 30.03.2024 22:00 Лацио - Ювентус Ла-лига 30.03.2024 22:30 Валенсия - Мальорка АПЛ 30.03.2024 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон -
«InterFutbol» газетаси InterFutbol газетаси блоги
Термамиз аросатли ўйинини унутиб, фаросат тактикасига қайта оладими?
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-04-04 18:00
Ғалаба ва мағлубият орасидаги ўйинлар (бу ўринда «учрашув» ёки «баҳс» иборасини ишлатишдан тийилдик, зеро, «ўйин» сўзи ҳар доим ҳам бу терминларга синоним бўлмайди)дан чарчаган мухлислар бугун миллий терма жамоамиз мураббийлар штабидан фусункор фаросат тактикасини кутишмоқда. Чунки кейинги 3та баҳсда аросат услубидаги ўйин билан ғолиб чиқиш қийинлигини барча яхши тушуниб турибди. Кучли рақибларни довдиратадиган кутилмаган услубий лойиҳаларнинг назарий жиҳатларини ишлаб чиқиш учун олдинда вақт етарли.
Бош жамоамиз Самвел Бабаян раҳбарлигида шу вақтгача тушунарсиз ва аросат услубда тўп сурди ва фақат мислсиз, яна такрорлаймиз, мислсиз ор-номус кучи боис, қийин ғалабаларга эришди. Қатар термасига қарши кечган азобли учрашувнинг иккинчи бўлимида Одил Аҳмедов беқиёс жонфидолик кўрсатмаганида, очиғи, натижа ижобий кўриниш олиши амри-маҳол эди.
Шундай вазиятлар бўлдики, Одил ўзида эмас, ўзидан чиқиб кетгандек туюлди. Бутун жамоа, ҳаттоки, захирадан майдонга тушганлар ҳам бўшашиб, қотиб қолган паллада Одил ёлғиз ўзи олдинга ташланди. Ҳолбуки, у ҳам чарчаганди, оғриқлардан азият чекаётганди. Назаримизда, жамоа сардори гўё ҳушсиз ҳолатда, минг-минглаб нигоҳларни унутиб, ўзга сайёраликлар каби елиб- югурди, ютуниб-ютоқиб тўп тепди.
Нима учун? Унга қандай куч таъсир ўтказди? Сурия термаси билан сафарда ўтган аламли учрашувда Одилда ҳам бу каби ҳолат кузатилмаганди-ку?! Фикримизча, унинг кўзлари мухлислар даврасида ўтириб, майдонга умидвор боққан ва бошини қуйи эгган отасига тушди.
Ўша лаҳзадан сўнг Одилдаги янги имконлар кўз очди. Бошқача айтганда, футболчи қайта уйғонди. Нозиктаъб операторларнинг ўткир нигоҳи излаб топган ўша лаҳза бўлмаганида, балки Одил ҳам оловланмасди. Негаки, унда ва жамоадошларида табиий оловқалблик ниш урганида, термамиз суриялик футболчилардан мағлубиятга учрамасди. Демоқчимизки, 28 март оқшомида майдон «магия»си ўз миссиясини шараф билан бажарди.
Хўш, нима сабабдан бугун ҳам шу мавзудаги мулоҳазаларни давом эттиряпмиз? Жавоб оддий: ўтган иш ортда қолди, мағлубият ва ғалаба тарихга айланди, энди майдон «магия»сига умид боғлаш жоиз! Вакилларимиз навбатдаги рақибларни иштиёқсиз, айни чоғда иштиёқнинг ўзи билангина енгишолмайди. Кейинги учрашувларда ҳам футболчиларимизни орият олови қиздириши даркор, аммо ғалаба учун бу қайноқликнинг таъсири ҳам камлик қилади.
Кези келганда, арслон наъраси тинади ва шернинг қудрати-да рақиб қошида бош эгади. «Машъал» қандай порлади ва «шерлар» қудратини қай йўсин жиловлади?
Давоми iff.uz сайтида.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: