эл. почта:пароль: 
регистрация | паролни тиклаш
    • Асосий
    • Евро-2016
    • Башорат
    • Викторина
    • Блог
    • Live!
    • Конференция
    • ТВ-Программа
    • Реклама
  • Клублар ўртасида ЖЧ 02.07.2025 06:00 Боруссия Д 2 - 1 Монтеррей
    Ўзбекистон кубоги 02.07.2025 20:00 Пахтакор 2 - 1 Олимпик MobiUz
    Ўзбекистон кубоги 02.07.2025 20:00 Хоразм 1 - 3 Навбаҳор
    Суперлига 02.07.2025 20:00 Динамо 0 - 2 Нефтчи
  • «InterFutbol» газетаси

    InterFutbol газетаси блоги

    Терма жамоалар маркази нега доим танқид остида?

    Баҳо:
    0

    Киритилган сана: 2017-04-13 10:43

    Терма жамоалар маркази фаолияти кўп танқид қилинади ва бунга етарлича асос бор. Хусусан, қолдирилган ўртоқлик ўйинлари сони ҳисоблаб чиқилса, саноқда адашиб кетиш ҳеч гапмас.

    Баъзан марказ ходимлари танқидлар учун матбуотдан ранжишади. Бироқ улар бир нарсани тушуниб олишлари лозим, токи ТЖМ ўз ишини рисоладагидек қилмас экан, ҳали кўп хафа бўлишади. ОАВ эса ҳаммасини кўриб турибди ва иши фақат танқиддан иборат эмас. Масалан, ўтган ҳафта тарқалган бир хабар борасида ижобий фикр билдириб ўтмоқчимиз.

    ЎФФ расмий сайти Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси россиялик тенгқурлари билан ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида хабар берди. Ва энг муҳими - учрашув Тошкентда бўлиб ўтади. Бу эса ишонинг, юксак аҳамиятга молик янгилик.

    Зеро ўзбек футболининг келажаги айнан мана шу жамоа қўлида ва Жасур Абдураимов шогирдларининг имкониятини яна бир бор кўриб олиш ҳеч қачон зарар қилмайди. Ҳа, бу учрашув учун ТЖМга истаганча раҳмат айтиш мумкин. Агар Россия ёшлари билан бўладиган баҳс ҳам аввалгилари сингари қолдирилмаса, албатта...

    Шу вақтга қадар жуда кўп ёшларга умид билдириб келдик. 1984 йилда туғилган футболчилардан иборат жамоа кичик мундиалга йўл олган кундан бошлаб, то Дилшод Нуралиев шогирдлари Осиё чемпионатида ғолиб чиққунга қадар ҳам ишонч сўнмади. Бироқ улар орасида оқланганидан оқланмагани кўпроқ, десак қарши чиқадиганлар кўп топилмаса керак.

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркиби, мана 10 йилдирки, деярли ўзгармай келмоқда. Биз ишонган ёшлар эса қанча тез порлаб чиқсалар, шундай шиддат билан сўнишмоқда. Шу боис ҳам Сервер Жепаров, Одил Аҳмедов, Азиз Ҳайдаров, Виталий Денисов ва Александр Гейнрихга рақобат туғдира оладиганлар топилмаяпти.

    Тўғри, ҳар йили қайсидир футболчи термада дебютини ўтказади. Аммо ҳозирча улардан ҳеч бири асосий таркибнинг доимиз аъзосига айланганини кўрмадик. Игорь Сергеев мустасно, албатта. Бу ҳужумчи гарчи 10талаб ўйинда гол ура олмаса-да мудом асосий таркибда.

    Самвел Бабаян терма жамоа бошқарувига келгач, асосан, «Пахтакор»­дан бир қатор футболчилар мунтазам чақирилмоқда. Аммо Егор Кримецнинг асосий таркибга қай даражада «муносиб»лигини охирги икки учрашувда кўрдик.

    Даврон Ҳошимов эса доим баҳс-мунозарага сабаб бўлган. Ҳозирги мавжуд вазият эса, шундан иборатки, биргина Виталий Денисовнинг жароҳати катта муаммо келтириб чиқариши мумкинлигини кўрдик.

    Биргина футболчининг ўрнини босиш шунчалик қийин экан, демак қачондир бошланадиган авлодлар алмашувидан қўрқишга асос бор. Масалан, Темур Кападзе аллақачон термадан кетган, аммо ҳозир ҳам қайтгудек бўлса, Жавоҳир Соҳибов ёки Отабек Шукуровдан яхшироқ ўйнай олишига ишонамиз.

    Мабодо, Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган тақдирда, кимлар билан мундиалда иштирок этиши мавҳум. Аввал ҳам айтганмиз, Сервер Жепаров 35 ёшда, Азиз Ҳайдаров ва Анзур Исмоилов 31, Одил Аҳмедов ҳамда Виталий Денисов эса 30га қараб кетишмоқда. Хўш, Россияга борилса, ким майдонга тушади ва бу мусобақа бизга нима беради?

    Модомики,

    Бу ҳали ҳаммаси эмас, давоми бу ерда

    InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.


    Фикр билдиринг:

    ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

    Билдирилган фикрлар:

    WRBEIRQX 2024-08-06 09:26:39
    0
    1
    WRBEIRQX 2024-08-06 09:26:37
    0
    1
    RUSLANSTD 2017-08-31 10:46:19
    0
    0
    MILANUZB 2017-04-21 10:58:47
    0
    0
    MILANUZB 2017-04-21 10:27:43
    0
    0