-
-
ЕЧЛ 18.04.2024 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид ЕЧЛ 18.04.2024 00:00 Бавария - Арсенал ЕЧЛ 18.04.2024 00:00 Бавария 1 - 0 Арсенал ЕЧЛ 18.04.2024 00:00 Манчестер Сити 1 - 1 Реал Мадрид Футзал. Осиё чемпионати 18.04.2024 12:00 Тожикистон 2 - 0 Жанубий Корея Футзал. Осиё чемпионати 18.04.2024 14:00 Эрон 3 - 1 Афғонистон Футзал. Осиё чемпионати 18.04.2024 16:00 Япония 2 - 3 Қирғизистон AFC U-23 18.04.2024 18:00 Индонезия 1 - 0 Австралия Футзал. Осиё чемпионати 18.04.2024 19:00 Кувайт 2 - 1 Баҳрайн AFC U-23 18.04.2024 20:30 Иордания 1 - 2 Қатар Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 12:00 Хитой - Вьетнам Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 14:00 Австралия - Саудия Арабистони Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 16:00 Мьянма - Таиланд AFC U-23 19.04.2024 18:00 БАА - Япония Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 19:00 Ироқ - Ўзбекистон AFC U-23 19.04.2024 20:30 Хитой - Жанубий Корея AFC U-23 19.04.2024 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони «A» Серия 19.04.2024 21:30 Женоа - Лацио AFC U-23 19.04.2024 23:00 Тожикистон - Ироқ «A» Серия 19.04.2024 23:45 Кальяри - Ювентус Ла-лига 20.04.2024 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада Лига—1 20.04.2024 00:00 Ницца - Лорьян АПЛ 20.04.2024 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 12:00 Қирғизистон - Тожикистон Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 14:00 Афғонистон - Кувайт Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 16:00 Жанубий Корея - Япония Ла-лига 20.04.2024 17:00 Сельта - Лас-Пальмас AFC U-23 20.04.2024 18:00 Малайзия - Вьетнам АПЛ 20.04.2024 19:00 Лутон - Брентфорд АПЛ 20.04.2024 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 19:00 Баҳрайн - Эрон Ла-лига 20.04.2024 19:15 Райо Вальекано - Осасуна Лига—1 20.04.2024 20:00 Нант - Ренн AFC U-23 20.04.2024 20:30 Кувайт - Ўзбекистон «A» Серия 20.04.2024 21:00 Эмполи - Наполи Ла-лига 20.04.2024 21:30 Валенсия - Бетис АПЛ 20.04.2024 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал «A» Серия 20.04.2024 23:45 Верона - Удинезе Ла-лига 21.04.2024 00:00 Жирона - Кадис Лига—1 21.04.2024 00:00 Ланс - Клермон -
«InterFutbol» газетаси InterFutbol газетаси блоги
Барчаси энди Самвел Бабаяннинг мураббийлик фалсафасига боғлиқ
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-06-01 11:16
Таниқли шарҳловчи Александр Елагин «Арсенал» таркиби май ойига келиб ҳар жиҳатдан тоблангани, тўкисланганини бир неча бор тилидан бол томиб таъкидлади. Англия кубоги финали унинг сўзларида жон борлигини тасдиқлади. Жамоада қолиш-қолмаслигидан қатъий назар, Арсен Венгер мавсумни кўтаринки руҳда якунлаш учун барча чораларни кўрди.
Не бўлганда ҳам, у футбол профессори ва бу номга соя тушишини ҳеч ким истамасди. Тажрибали мураббий буни теран англади, чоғи, ўз шону шавкати йўлида астойдил курашди. Натижада «Челси» «олтин дубл»сиз қолди. «Арсенал» - яна Англия кубоги соҳиби. «Барселона» ва «Боруссия» Д. ҳам худди шу йўсинда чемпионатдаги омадсизлик тафтини босди.
Кубокни қўлга киритиш мазкур жамоалар учун мавсум якунида сўнгги илинж, охирги имкон эди. Ҳар 3та жамоа шу имконни қўлдан чиқармади ва финиш маррасидаги масъулиятли вазифани шараф билан уддалади. Бизни масаланинг айни шу жиҳати кўпроқ қизиқтирди. 3та жамоа ҳам совринсиз қолишни ўзи учун шармандали ҳол, деб ҳисоблади. Айни шу туйғу сабаб, «Арсенал» жуда қийин кечган баҳсда «Челси»ни енгди. Ҳолбуки, Антонио Конте ҳам кубок соҳиби бўлишни жуда-жуда хоҳлаганди. Диего Костанинг Давид Оспина дарвозасига ўзгача виқор ва шиддат билан хавф солиши фикримиз далилидир.
Хуллас, мавсум якунидаги тобланиш ва кучли иштиёқ «Арсенал»га соврин туҳфа айлади. Демоқчимизки, излаган имкон топади, яхши от энг сўнгги паллада кучини кўрсатади ва бошқача шукуҳ билан чопади. Жозе Моуриньо шу маънода ишнинг кўзини биладиган мураббий эканлигини яна бир бора исботлади. «МЮ» Европа Лигасини менсимайдиган топ-клублардан фарқли ўлароқ, «беназир» мураббийлигида яна бир шонли тарих яратди ва «Арсенал» мухлислари кўзини қизартириб ЕЧЛда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Битта йўл ўзини оқламаса, иккинчиси орқали мақсадга эришиш - Жозе Моуриньога хос одат. Қойил қолиш керак унинг муаммоли вазиятлардан чиқиб кетиш чоғидаги топқирлигига.
Энди юқоридаги мулоҳазалар асосида миллий жамоамизнинг ҳозирги ҳолатига назар ташласак. Зеро, бош жамоамиздаги вазиятдан аксарият мухлислар хавотирланишмоқда. Аёнки, мухлисда хавотир туйғуси ўз-ўзидан уйғонмайди. Қачонки муаммолар баралла кўзга ташланса, мухлис қалбидаги яраланган шер бош кўтаради ва наъра тортади. Хўш, мухлисларни бугун қайси муаммолар ўйга толдирмоқда?
Олий лиганинг 12-тури ортда қолган бўлсада, «Пахтакор» ва «Бунёдкор» таркибидаги терма жамоамиз аъзолари ўйинида ўсиш-улғайиш кузатилмаяпти. Бундай вазиятда Самвел Бабаян қандай йўл тутади? Яна Игорь Сергеев, Жамшид Искандеров ва Элдор Шомуродовга ишонч билдирадими? Агар ишонч билдирса, бош мураббий ишончини қайси тамойиллар асослайди? «Терма жамоа аъзоси бошқа футболчилардан алоҳида ажралиб туриши керак!» қабилидаги тамойилга асослансак, ўша Игорь Сергеев, Жамшид Искандеров ёки Элдор Шомуродовнинг майдондаги ҳаракатларига қандай баҳо бериш мумкин? Сал юқоридан қарайликчи, истеъдод кўзгусида нималар аксланади?
Самвел Бабаян ҳозир ҳордиқ олаётган Сардор Рашидов, Санжар Турсунов ва Темурхўжа Абдухолиқовга қандай муносабатда бўлади? Умуман, бу футболчиларнинг имконлари терма жамоамизга фойда келтирадими? Улар нима сабабдан терма жамоамиз ўйинини кучайтиролмаяптилар? Назаримизда, 3-4 нафар футболчигина ўзини терма жамоамизнинг тўлақонли аъзоси, деб ҳисоблайди ва шунга кўра, бўлажак учрашувларга тайёргарлик кўради. Бошқалар Самвел Бабаяннинг фикри ўзгариб қолишидан чўчишади ва шу боис, улардаги алоҳидаликка интилиш иштиёқи аста-секин сўнади. Сардор Рашидов, Темурхўжа Абдухолиқов ва Санжар Турсуновнинг ички олами балки ҳозирда шундай туйғулардан нотинчдир. Эҳтимол, бош мураббий Таиланд термасига қарши учрашув сценарийсида шу футболчиларга кўпроқ эътибор қаратар. Чунки айни чоғда улар билан қўшимча ишлаш имкони мавжуд. Нима учун бу имкондан фойдаланмаслик керак?!
Виталий Денисовни ҳисобга олмасак, қанот ярим ҳимоячилари, ўнг қанот ҳимояси, ҳужум чизиғи - терма жамоамизда катта муаммо. Самвел Бабаян муаммони қай тариқа ҳал қилади? Яна Шуҳрат Муҳаммадиев, Жалолиддин Машарипов, Шавкат Муллажонов ва Акмал Шораҳмедов каби футболчилар таркибга жалб этиладими ёки мураббийда янги вариантлар борми? Балки Баҳром Абдураҳимов ва Жавоҳир Сиддиқов имконларини синовдан ўтказиш лозимдир. Ҳарқалай, Жавоҳир Россия ёшлар терма жамоасига қарши кечган баҳсда астойдил тўп сурди, айниқса, рақиб жарима майдонида қўрқмай ҳаракатланди. Терма жамоамиз ҳужум чизиғи эса
InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: