-
-
АПЛ 26.04.2024 00:00 Брайтон 0 - 4 Манчестер Сити Футзал. Осиё чемпионати 26.04.2024 16:00 Таиланд 3 - 3 Тожикистон Футзал. Осиё чемпионати 26.04.2024 19:00 Ўзбекистон 3 - 3 Эрон AFC U-23 26.04.2024 19:00 Ўзбекистон 2 - 0 Саудия Арабистони AFC U-23 26.04.2024 22:30 Ироқ - Вьетнам «A» Серия 26.04.2024 23:45 Фрозиноне 3 - 0 Салернитана Ла-лига 27.04.2024 00:00 Реал Сосьедад 0 - 1 Реал Мадрид Лига—1 27.04.2024 00:00 Монпелье 1 - 1 Нант АПЛ 27.04.2024 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль Ла-лига 27.04.2024 17:00 Лас-Пальмас - Жирона «A» Серия 27.04.2024 18:00 Лечче - Монца АПЛ 27.04.2024 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас АПЛ 27.04.2024 19:00 Вулверхэмптон - Лутон АПЛ 27.04.2024 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед АПЛ 27.04.2024 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли Ла-лига 27.04.2024 19:15 Альмерия - Хетафе «A» Серия 27.04.2024 21:00 Ювентус - Милан Ла-лига 27.04.2024 21:30 Алавес - Сельта АПЛ 27.04.2024 21:30 Эвертон - Брентфорд «A» Серия 27.04.2024 23:45 Лацио - Верона АПЛ 28.04.2024 00:00 Астон Вилла - Челси Лига—1 28.04.2024 00:00 ПСЖ - Гавр Ла-лига 28.04.2024 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао «A» Серия 28.04.2024 15:30 Интер - Торино Лига—1 28.04.2024 16:00 Метц - Лилль Ла-лига 28.04.2024 17:00 Кадис - Мальорка «A» Серия 28.04.2024 18:00 Болонья - Удинезе Лига—1 28.04.2024 18:00 Страсбур - Ницца АПЛ 28.04.2024 18:00 Тоттенхэм - Арсенал Лига—1 28.04.2024 18:00 Клермон - Реймс Лига—1 28.04.2024 18:00 Лорьян - Тулуза АПЛ 28.04.2024 18:00 Борнмут - Брайтон Ла-лига 28.04.2024 19:15 Гранада - Осасуна Лига—1 28.04.2024 20:05 Ренн - Брест АПЛ 28.04.2024 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити «A» Серия 28.04.2024 21:00 Наполи - Рома «A» Серия 28.04.2024 21:00 Аталанта - Эмполи Ла-лига 28.04.2024 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано Лига—1 28.04.2024 22:00 Лион - Монако «A» Серия 28.04.2024 23:45 Фиорентина - Сассуоло Ла-лига 29.04.2024 00:00 Бетис - Севилья Лига—1 29.04.2024 00:00 Марсель - Ланс -
«InterFutbol» газетаси InterFutbol газетаси блоги
Таиландга қарши ўйин Ўзбекистон терма жамоасига нима беради?
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-06-06 12:25
Миллий жамоамизнинг навбатдаги спарринг-рақиби - Таиланд термаси Россия мундиалига боришдан батамом умид узишга улгурган. Лекин тайлар БАА-2019 (Осиё кубоги) йўлланмасини нақд қилиб қўйишган ва бўлажак турнирга ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўрмоқчилар. Хусусан, терма жамоа бошқарувига сербиялик мутахассис Милован Раевацнинг келиши кўпчиликда келажак учун ишонч уйғотди. Дейлик, мамлакат миллий матбуоти хорижлик мураббийнинг иш бошлашини жамоа учун қувончли воқеа сифатида эътироф этди. Ваҳоланки, сиам эгизаклари юрти фуқаролари терма жамоа бошқаруви италиялик Клаудио Раньерига топширилишини кутишаётганди. Айтиш ўринли, янги асрнинг илк йиллари Ўзбекистон ва Таиланд терма жамоалари бир-бирига анча «қадрдон» рақиблар ҳисобланарди. 2007 йилдан кейинги даврда эса бу жамоалар негадир ўзаро учрашмади. Умуман, бизникилар Жануби-Шарқий Осиёнинг ўртамиёна жамоаларини менсимай қўйишдими ёки бошқа сабаблар борми, нафақат Таиланд, балки Вьетнам ва Индонезия каби термалар билан ҳам ўртоқлик мақомида ўйин ўтказилмай қолди.
2018 йилги жаҳон чемпионати саралашининг иккинчи раунди якунига етгач, Баҳрайн, Иордания, КХДР жамоалари каби сўнгги босқичнинг доимий иштирокчилари курашдан четга чиқди. Улар ўрнини Сурия ва айнан Таиланд термалари эгаллади. Очиғи, тайларни якуний раундда кўришни ҳеч ким кутмаганди. Хўш, Таиланд футболининг кечаси ва бугуни ўртасида мантиқий боғлиқлик борми? Бу юрт жамоасига қарши ўртоқлик баҳси миллий термамизга нима беради? Энди шу каби саволларга биргаликда жавоб излаймиз...
Тарих ва бугун
Сиам миллий жамоаси узоқ 1915 йили ташкил топган ва дарҳол илк норасмий ўйинларда майдонга тушган. 1916 йилнинг 25 апрелида эса Таиланд қироли Сиам футбол ассоциацияси ташкил топганини эълон қилади. Тайлар миллий термаси 1949 йилгача Ҳиндихитой ярим оролидаги жамоалар билан мунтазам ўйин уюштириб келади. Мамлакатга айнан ўша йили расман Таиланд номи берилади, футбол жамоаси эса 1956 ва 1968 йиллари Олимпиада ўйинларида иштирок этади.
1994 йили мамлакат миллий футболи вакилларидан бири Таватчай Сартжакул Таиланд термасини «Орзулар жамоаси» сифатида таърифлаганди. Зеро, Киатисук «Зико» Сенамуанг, Таван Срипан ва Дусит Чалермсан каби футболчилар айни ўша вақт энг юқори даражага кўтарилиб, жамоа асосини ташкил этишганди. 2009 йили терма жамоа бошқаруви англиялик таниқли мутахассис Бра-йан Робсон ихтиёрига топширилди. Инглиз мураббийи Осиёда катта умидлар билан иш бошлаганди, аммо жамоа таркиби иқтидорли футболчилар билан тўлдирилмади. Қолаверса, ривожланиш стратегияси ёки қандайдир яхлит лойиҳа ишлаб чиқилмади. Бунинг оқибатида тайлар жамоаси ОФК миқёсида кучли ўнликдан тушиб қолди. 2013 йилнинг июнида Таиланд футболи раҳбарияти терма жамоа бош мураббийи ваколатини миллат афсонаси Киатисук Сенамуангга топширди. Таиландликлар ёш мутахассис бошчилигида қисқа муддат ичида катта йўлни босиб ўтишди. Мамлакатдаги етакчи бизнесменлар еврофутболга бош суқишлари баробарида терма жамоа Осиёда ўз мавқесини кўтариш ҳаракатига тушди. Бироқ жорий йил аввалида Сенамуанг салбий натижалар туфайли истеъфога чиқарилди ва шу билан жамоада қабул қилинган янги лойиҳани бошқа мураббий давом эттирадиган бўлди.
Умуман, Таиланд термаси Россия-2018 мундиали йўлидаги курашни иккинчи саралаш раундида бошлаганди. Тайлар ўша босқичда 4та ғалаба ва 2та қайд этиб, гуруҳ ғолиблигини қўлга киритишди. Нисбатан кучли Ироқ термаси эса 2-ўрин билан чекланди. Демакки, Таиланд термасида ўйин чакки эмасди.
Таиланд термасининг учинчи саралаш раундидаги ўйинлари
1-тур. 2016 йил 1 сентябрь. Саудия Арабистони - Таиланд - 1:0
2-тур. 2016 йил 6 сентябрь. Таиланд - Япония - 0:2
3-тур. 2016 йил 6 октябрь. БАА - Таиланд - 3:1. Гол: Тана Чанабут (65)
4-тур. 2016 йил 11 октябрь. Ироқ - Таиланд - 4:0
5-тур. 2016 йил 15 ноябрь. Таиланд - Австралия - 2:2. Голлар: Тиратон Бунматан (20, 57-пен.)
6-тур. 2017 йил 23 март. Таиланд - Саудия Арабистони - 0:6
7-тур. 2017 йил 28 март. Япония - Таиланд - 4:0
Таиландликлар энди 13 июнь куни ўз майдонларида БАА термасини қабул қилишади, 31 августга белгиланган 9-тур доирасида эса ироқликлар билан куч синашишади, яна мухлислари қаршисида. Жамоа ЖЧ-2018 саралашига 5 сентябрь куни меҳмонда Австралия термасига қарши кечадиган баҳс билан хотима ясайди. Янги бош мураббий Ўзбекистон ва БАА терма жамоалари билан бўладиган 2та ўйин учун нақ 35 нафар футболчини жалб этди. Тўғри, Тошкентга 35 кишилик таркиб келмагани тушунарли. Яъни Милован Раевац 35 нафар номзод орасидан энг муносибларини танлаб олган. 3-турда БАА термасига қарши кечган баҳсда жамоанинг ЖЧ-2018 саралаши учинчи раундидаги илк голини урган Тана Чанабут бу сафар жароҳат боис, таркибдан жой олмади.
Таркиб
Дарвоза. Синтавичай Хатайраттанакол аста-секин Таиланд терма жамоаси дарвозасини издоши Кавин Тамсатчананга топширмоқда. Айнан шу амплуада кескин рақобат бор. Кавин германиялик машҳур кипер Оливер Канга ҳавас қилади ва ўйинлар чоғи айнан унинг услубидан фойдаланишга уринади.
Ҳимоя. Тиратон Бунматан, Тристан До, Пирапат Нотчайя ва Адсон Промрак. Таиланд терма жамоаси ҳимоя чизиғи тўлиғича «Муангтонг Юнайтед» клуби вакилларидан ташкил топган. Жамоа сардори Тиратон Бунматан мамлакатнинг барча ёш тоифасидаги терма жамоаларида ўйнагани билан мақтаниши мумкин. Орқа чизиқ вакиллари асосан 23-24 ёшда. Демакки, жамоанинг бош муаммоси сифатида тажрибасизликни тилга олиш мумкин. Халқаро малаканинг камлиги, ўйин амалиёти етарли эмаслиги билиняпти. Тўғри, жорий йилга келиб, бу борада вазият анча ўзгарди ва кейинги мавсумларда жамоадан муносиб ютуқлар кутиш мумкин. Умуман, ЖЧ-2018 саралашида жамоа ҳимоя чизиғида 9 нафар футболчи майдонга тушди, яна 4 нафар номзод энди дебют қилиш имконига эга.
InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: