эл. почта:пароль: 
регистрация | паролни тиклаш
    • Асосий
    • Евро-2016
    • Башорат
    • Викторина
    • Блог
    • Live!
    • Конференция
    • ТВ-Программа
    • Реклама
  • Клублар ўртасида ЖЧ 02.07.2025 06:00 Боруссия Д 2 - 1 Монтеррей
    Ўзбекистон кубоги 02.07.2025 20:00 Пахтакор 2 - 1 Олимпик MobiUz
    Ўзбекистон кубоги 02.07.2025 20:00 Хоразм 1 - 3 Навбаҳор
    Суперлига 02.07.2025 20:00 Динамо 0 - 2 Нефтчи
  • «InterFutbol» газетаси

    InterFutbol газетаси блоги

    Яхшидан боғ!

    Баҳо:
    0

    Киритилган сана: 2017-07-04 17:39

    ЎФФ раҳбари Мираброр Усмонов бугун 70 ёшлик таваллуд айёмини нишонламоқда. У ҳақда ҳаттоки, интернетнинг чексиз сарҳадларида ҳам маълумотлар у қадар кўп эмас.

    «Википедия»да келтирилишича, Мираброр Зуфарович 1947 йилнинг 4 июлида Тошкентда туғилган ва 1978 йили Самарқанд кооператив институтининг иқтисод йўналиши бўйича тамомлаган.

    Меҳнат фаолиятини эса Тошкент шаҳридаги ресторанлардан бирида ошпаз сифатида бошлаб, кейинчалик трест раҳбаригача бўлган йўлни босиб ўтган.

    Мустақиллик йиллари савдо вазири, «Ўзбексавдо» компанияси раиси ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари лавозимларида иш олиб борган. Мираброр Зуфаровичнинг қисқача таржимаи-ҳоли шу.

    Аммо биз - ўзбек футболи мухлислари бу инсонни 2006 йилдан буён яқиндан таниймиз. У айнан ўша йили ЎФФ президенти сифатида фаолият юрита бошлади ва шу билан миллий футболимиз мутлақо янги даврга юз тутди.

    Тан олайлик, энг ашаддий танқидчилар ҳам айнан 2006 йилдан кўтарилиш даври бошланганини инкор этолмайдилар. Чунончи, бунга қадар нафақат клублар, балки Ўзбекистон миллий терма жамоасида ҳам шароитлар ҳамин­қадар эди.

    Мираброр Усмонов иш бошлагач, ҳаттоки, болалар жамоаларининг ҳам хорижда йиғин ташкил этиши одатий ҳолга айланди. Айниқса, футбол инфратузилмаси ҳақида алоҳида тўхталиш лозим.

    Бир эсланг, авваллари клубларимиз стадионларида шароит қандай эди? Бу масалада энг сара жамоалар ҳам айтарли мақтанолмасди. Энди-чи? Аутсайдер клубларнинг ҳам замонавий стадионларда тўп суришига кўникиб улгурдик.

    Диққатга сазовор томони, Мираброр Зуфаровичнинг фаолияти фақат футбол билан боғлиқ эмас. У 2013 йилдан эътиборан, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасини ҳам бошқариб келмоқда. Усмонов раҳбарлиги даври қўмита ҳаётида сезиларли ўзгаришлар юз бергани сир эмас. Мисол учун, у янги лавозимда иш бошлагани ҳамоно Тошкент марказида МОҚ учун алоҳида бино қурилишига бош-қош бўлди. Бунинг самараси ўлароқ, бутун шаҳар бўйлаб «сочилган» федерациялар боши бириктирилди.

    ДАВОМИ

    InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.


    Фикр билдиринг:

    ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

    Билдирилган фикрлар:

    WRBEIRQX 2024-07-23 19:47:18
    0
    1
    WRBEIRQX 2024-07-23 19:47:12
    0
    1
    YAKKABAGCHA 2017-07-06 17:39:04
    0
    0