эл. почта:пароль: 
регистрация | паролни тиклаш
    • Асосий
    • Евро-2016
    • Башорат
    • Викторина
    • Блог
    • Live!
    • Конференция
    • ТВ-Программа
    • Реклама
  • Клублар ўртасида ЖЧ 02.07.2025 06:00 Боруссия Д 2 - 1 Монтеррей
    Ўзбекистон кубоги 02.07.2025 20:00 Пахтакор 2 - 1 Олимпик MobiUz
    Ўзбекистон кубоги 02.07.2025 20:00 Хоразм 1 - 3 Навбаҳор
    Суперлига 02.07.2025 20:00 Динамо 0 - 2 Нефтчи
  • «InterFutbol» газетаси

    InterFutbol газетаси блоги

    Алваро Мората: Энди «Реал»га қайтмайман

    Баҳо:
    +1

    Киритилган сана: 2017-07-28 09:45

    Ниҳоят, «Реал» «чангали»дан қутулган ҳужумчи Альваро Мората Лос-Анжелес - Лондон авиарейси орқали «Челси» ихтиёрига йўл олиш арафасида AS нашрига қисқача интервью бериб, «Қироллик клуби»даги фаолияти ва янги жамоаси хусусида фикр юритди.

    Алоҳида таъкидлаш керак, лондонликлар Мората трансфери учун 80 млн. евро сарфлаб, у билан бирданига 5 йиллик шартномани расмийлаштирдилар. Испан йигити Лондонда йилига 9 млн. евро миқдорида маош олади.

    Ўз трансфери хусусида

    - Жорий ёз фасли мен учун турли воқеаларга бой, ғайритабиий тарзда ўтди. Нима бўлганда ҳам, эртага мени анчадан буён ўз сафига қўшиб олишга уринаётган клуб остонасига қадам қўяман, доимий равишда мулоқот қилиб турган мураббий билан учрашаман.

    Шу боис, ғоят бахтиёрман! Қандай воқеалар юз беришидан қатъий назар, бу ерда вақтни беҳуда сарфламадим, астойдил шуғулландим. Мақсадим шу эди. Ҳа, «Реал»дан кетиш қайғули, албатта. Лекин умид қиламанки, «Челси»да ҳаммаси яхши бўлади.

    «Мадрид» мухлисларига  мурожаат

    - «Қироллик клуби» шарафини ҳимоя қилиш ҳам мароқли, ҳам фахрли бўлди. Сўз бераман, доимо «Мадрид»га тарафкашлик қиламан. Фақат «Челси»га қарши учрашувлар бундан мустасно.

    Зидан билан хайрлашув

    - Бош мураббийга йил давомида менга кўрсатган ҳурмати ва ғамхўрлиги учун миннатдорчилик билдирдим. Шунингдек, кейинги ишида омад тиладим.

    «Реал»га қайтиш хусусида

    ДАВОМИ

    InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.


    Фикр билдиринг:

    ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

    Билдирилган фикрлар: