-
-
АПЛ 15.09.2024 00:00 Борнмут 0 - 1 Челси Ла-лига 15.09.2024 00:00 Реал Сосьедад 0 - 2 Реал Мадрид Футзал. Жаҳон чемпионати 15.09.2024 15:00 Янги Зеландия 1 - 3 Ливия «A» Серия 15.09.2024 15:30 Женоа 1 - 1 Рома Ла-лига 15.09.2024 17:00 Сельта 3 - 1 Вальядолид Футзал. Жаҳон чемпионати 15.09.2024 17:30 Аргентина 7 - 1 Украина Футзал. Жаҳон чемпионати 15.09.2024 17:30 Испания 1 - 1 Қозоғистон АПЛ 15.09.2024 18:00 Тоттенхэм - Арсенал «A» Серия 15.09.2024 18:00 Аталанта 3 - 2 Фиорентина «A» Серия 15.09.2024 18:00 Торино 0 - 0 Лечче Ла-лига 15.09.2024 19:15 Жирона 1 - 4 Барселона Суперлига 15.09.2024 19:30 Андижон 1 - 2 Локомотив Футзал. Жаҳон чемпионати 15.09.2024 20:00 Афғонистон 6 - 4 Ангола АПЛ 15.09.2024 20:30 Вулверхэмптон - Ньюкасл «A» Серия 15.09.2024 21:00 Кальяри 0 - 4 Наполи Ла-лига 15.09.2024 21:30 Лас-Пальмас 2 - 3 Атлетик Бильбао «A» Серия 15.09.2024 23:45 Монца 1 - 1 Интер Ла-лига 16.09.2024 00:00 Атлетико 3 - 0 Валенсия Суперлига 16.09.2024 17:00 Олимпик 1 - 1 Металлург Футзал. Жаҳон чемпионати 16.09.2024 17:30 Эрон 7 - 1 Венесуэла Футзал. Жаҳон чемпионати 16.09.2024 17:30 Португалия 10 - 1 Панама Суперлига 16.09.2024 19:30 ОКМК 1 - 0 Сурхон Футзал. Жаҳон чемпионати 16.09.2024 20:00 Тожикистон 2 - 4 Марокаш Футзал. Жаҳон чемпионати 16.09.2024 20:00 Гватемала 3 - 5 Франция «A» Серия 16.09.2024 21:30 Парма - Удинезе «A» Серия 16.09.2024 23:45 Лацио - Верона Ла-лига 17.09.2024 00:00 Райо Вальекано - Осасуна Ла-лига 17.09.2024 22:00 Мальорка - Реал Сосьедад -
«InterFutbol» газетаси InterFutbol газетаси блоги
Ўзбек дербиларида кимлар устун? (иккинчи қисм)
Баҳо: +1Киритилган сана: 2017-09-19 15:28
Аввалроқ Ўзбекистон миллий чемпионати доирасида ўтказиладиган ўйинлар, аниқроғи, турли вилоятлар дербилари ва уларда кузатиладиган муросасиз курашлар ҳақида ҳикоя қилишни бошлагандик.
Бугун ушбу мавзуни давом эттирган ҳолда, навбатдаги принципиал қарама-қаршиликлар хусусида сўз юритамиз.
ҚАШҚАДАРЁ ДEРБИЛАРИ
«НАСАФ» - «МАШЪАЛ»
Ўзаро учрашувлар сони: 29та
«Насаф» ғалабаси: 15та
«Машъал» ғалабаси: 8та
Дуранглар: 6та
Урилган голлар сони: «Насаф» - 46; «Машъал» - 27.
«Насаф»нинг энг йирик ғалабаси: 3:0
«Машъал»нинг энг йирик ғалабаси: 4:1
Қашқадарё дербилари футболимиз жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотиши барчага маълум. Хусусан, «Насаф» ҳамда «Машъал» жамоалари ўртасида кечадиган баҳслар аксарият ҳолларда кўпсонли ишқибозлар гувоҳлигида ўтади.
Бундай ўйинларда ҳар бир клуб майдонга 6 очко илинжида тушади, десак асло муболаға бўлмаса керак. Таъкидлаш керакки, ушбу икки жамоа миллий чемпионатларимизда 29 марта ўзаро баҳс олиб боришган.
Ўйинлардаги устунлик қаршиликлар томонида. «Насаф» футболчилари 15та баҳсда зафар қучишган. «Газчилар» эса 8та ўйинда майдонни бошлари баланд ҳолда тарк этишган.
Яна 6та учрашув дуранг билан якунига етган. «Аждарлар» сўнгги йилларда «Машъал»га камдан-кам ўйинларда имкониятни бой беришмоқда. Қарши шаҳри шарафини ҳимоя қиладиган клуб муборакликларни 2015 йилда ўз майдонида 3:0 ҳисобида енгганди.
Мана шу ғалаба «Насаф» учун ушбу қарама-қаршиликда энг йириги бўлиб турибди. «Машъал» эса «аждарлар» устидан энг йирик ҳисобдаги ғалабасини 2007 йилда қозонган. Ўшанда «газчилар» рақибни 4:1 ҳисобида таслим этишганди.
«ШЎРТАН» - «НАСАФ»
Ўзаро учрашувлар сони: 23та
«Шўртан» ғалабаси: 5та
«Насаф» ғалабаси: 17та
Дуранг: 1та
Урилган голлар сони: «Шўртан» - 24; «Насаф» - 52.
«Шўртан»нинг энг йирик ғалабаси: 3:2
«Насаф»нинг энг йирик ғалабаси: 5:0
Воҳанинг яна бир дербиси «Шўртан» ҳамда «Насаф» ўртасида кечади. Ушбу жамоаларнинг ўзаро қарама-қаршилигида «аждарлар» каттагина устунликка эгалар. Қаршилик футболчилар ўзаро учрашувларнинг 23тасидан 17тасини ўз фойдаларига ҳал этишган.
«Шўртан» эса 5 мартагина зафар қучган. Ғузорликлар ушбу рақибни сўнгги бор 2011 йилда мағлуб этишни уддалашганди.
Ўшандан буён «Насаф» «Шўртан»га мағлуб бўлмай келмоқда. Қарши жамоаси ғузорликларни йирик ҳисобларда кўп бор мағлуб этган. Энг йирик ғалаба эса 2011 йилда Қаршидаги «Марказий» стадионида қайд этилган.
Ўшанда ОФК кубоги-2011 ғолиблиги учун баҳс олиб бораётган «Насаф» миллий чемпионат биринчи даврасида «Шўртан» дарвозасига жавобсиз 5та гол урганди.
«МАШЪАЛ» - «ШЎРТАН»
Ўзаро учрашувлар сони: 22та
«Машъал» ғалабаси: 13та
«Шўртан» ғалабаси: 8та
Дуранг: 1та
Урилган голлар сони: «Машъал» - 39; «Шўртан» - 19.
«Машъал»нинг энг йирик ғалабаси: 5:0
«Шўртан»нинг энг йирик ғалабаси: 3:1
«Машъал» ва «Шўртан» жамоалари ўртасидаги тўқнашувлар тарихи 2005 йилдан бошланган. Ғузор жамоаси илк ўйинда ўз майдонида «газчилар»ни қабул қилиб, 0:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган.
Шу тариқа муборакликлар илк учрашувларданоқ ўзаро қарама-қаршиликда устунликни қўлга олишган. Умуман, «Машъал» ва «Шўртан» шу пайтга қадар жами 22 марта баҳс юритишган.
«Газчилар» ушбу ўйинларнинг 13тасида ғолибликни тантана қилишган бўлса, «оқ бўрилар» 8та учрашувда зафар қучишган. Жамоаларнинг 2008 йилда ўтган тўқнашуви эса 0:0 ҳисобида дуранг билан якунланган ва ушбу дуранг ҳозирга қадар бу қарама-қаршиликда ягона бўлиб турибди.
ТОШКEНТ ВИЛОЯТИ ДEРБИСИ
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: