-
-
-
Клублар ўртасида ЖЧ 02.07.2025 06:00 Боруссия Д 2 - 1 Монтеррей Ўзбекистон кубоги 02.07.2025 20:00 Пахтакор 2 - 1 Олимпик MobiUz Ўзбекистон кубоги 02.07.2025 20:00 Хоразм 1 - 3 Навбаҳор Суперлига 02.07.2025 20:00 Динамо 0 - 2 Нефтчи -
«InterFutbol» газетаси InterFutbol газетаси блоги
Яна голлар ва ҳакамлар ҳақида
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-12-19 19:15
Олий лиганинг охирги мавсумида жами 599та гол қайд этилди. Шунча гол 233та ўйинда урилди. Демакки, мухлислар ҳар бир учрашувда ўртача ҳисобда 2,57тадан гол кўришган.
Голлардан 372таси мезбон жамоалар, 227таси эса меҳмонлар ҳиссасига тўғри келди.
Бугун голлар статистикасини ўзгача талқинда келтиришни лозим топдик. Яъни жамоалар ўйинларда нечтадан гол урганини (1та, 2та, 3та ва ҳоказо) яхлит жадвалда ифодаладик. Мисол учун олсак, чемпионатни 4-ўринда якунлаган «Бунёдкор» нақ 8та ўйинда 2та гол билан кифояланди. Яна бир томони, «қалдирғочлар» мавсум доирасидаги 30та учрашувнинг 6тасида гол қувончини туйишмади. Улар шунинг баробарида 11та ўйинда ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолишди. Турнир жадвалида катта юксалишга эришган «Навбаҳор» эса 3та учрашувда 3та ёки кўпроқ гол қўйиб юборди. Умуман, чемпионат давомида 1та ўйинда 4та ёки кўпроқ гол уриш 10та жамоага насиб этди. Бу борада «Нефтчи»нинг натижаси алоҳида ажралиб турибди. Фарғоналиклар бирор ўйинда лоақал 3та гол уришгани йўқ. Яъни кўпи билан 2та гол ҳосил қилишди. Чемпион - «Локомотив»га келсак, «темирйўлчилар» нақ 14та ўйинда ўз дарвозаларидан гол қўйиб юборишмади - иккинчи яхши натижа. Қолаверса, «Локо» 5та ўйинда 4та ёки кўпроқ гол ургани билан ҳам мақтаниши мумкин.
Жамоалар ўйинларда нечтадан гол урди?
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: