-
-
-
Клублар ўртасида ЖЧ 02.07.2025 06:00 Боруссия Д 2 - 1 Монтеррей Ўзбекистон кубоги 02.07.2025 20:00 Пахтакор 2 - 1 Олимпик MobiUz Ўзбекистон кубоги 02.07.2025 20:00 Хоразм 1 - 3 Навбаҳор Суперлига 02.07.2025 20:00 Динамо 0 - 2 Нефтчи -
«InterFutbol» газетаси InterFutbol газетаси блоги
«Қизил гулдаста» ёхуд Серхио Рамоснинг барча қизил карточкалари
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-12-25 12:08
Серхио - ажойиб ҳимоячи ва «Реал» тарихидаги бир қатор муҳим голлар муаллифи. Аммо «Мадрид» сардорининг қизил рангга ҳаддан ортиқ ошуфта эканлиги ҳам бор гап.
Мана, у «Атлетик»ка қарши кечган 14-тур ўйини (0:0)да ўз ҳисобини яна битта «қизил» билан тўлдириб, бу борада Испания Ла-лигаси мутлақ антирекордчисига айланди!
Оддий айтганда, Рамос Примеро доирасида нақ 19-ўйинни қизил карточка туфайли барвақт якунлаб, аллақачон нафақага чиққан Пабло Альфаро ва Хави Агуадо (18 мартадан четлатилган)дан ўзиб кетди.
Дарвоқе, Серхио ёшлигида «Севилья»да айнан «ёввойи» лақаби билан танилган Альфаро билан тўқнаш келган. Шу маънода айтсак, Рамос ўз устозини ортда қолдиришга улгурди.
Иккинчи томондан қарасак, Пабло бутун фаолияти давомида 27та «қизил» тўплаган. «Реал» сардорининг барча турнирларда тўплаган «қизил гулдаста»си эса 24та «ғунча»дан иборат.
Аммо шу кетиш бўлса, у умумий ҳисоб-китоб бўйича ҳам Альфародан ўзиб кетса керак ҳали... Хуллас, антирекорд баҳона Рамоснинг «қизил дунёси»га бирров назар соламиз.
{ Рамос «Мадрид» либосидаги илк мавсумда нақ 4 марта ўйиндан вақтлироқ чиқиб кетган! Ўша вақт Зидан мураббий эмас, ўйинчи эди.
Тўғри, Каталония пойтахтидаги ўйинда Зизу майдонга тушмаган, аммо у Рамос учун алоҳида тарихнинг бошланиш нуқтаси ҳисобланади - биринчи қизил карточкани унутиш мумкин-ми?
{ Серхио Испания чемпионатида илк марта «қизил» олганидан атиги 10 кунча ўтиб, ЧЛда ҳам бу борада ўзини «кўрсатган».
{ Рамос «Реал» сафидаги юбилей 300-ўйинида 14-марта «қизил» олиб, клуб антирекордини қайд этган.
{ Серхио бир сафар атиги 42 сония ичида икки бора огоҳлантирилган ва...
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: