-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
«InterFutbol» газетаси InterFutbol газетаси блоги
Диего Годин – ҳимояда ҳаммадан олдин!
Баҳо: -1Киритилган сана: 2017-12-28 10:30
Россия мундиалида «А» гуруҳи фаворити - Уругвай хорижлик мухлислар ўртасида қудратли ҳужумчилар тандеми билан донг таратган.
Бироқ Жанубий Америкадагилар ушбу терманинг чинакам етакчиси сифатида сардор - Диего Годинни эътироф этишмоқда.
Иқтидорли ҳимоячи нафақат мамлакат миллий жамоаси, балки «Атлетико» клуби муваффақиятларида ҳам муҳим ўрин тутади.
Тиришқоқлик
«Мен учун энг ёқимсиз юмуш - «Атлетико»га қарши тўп суриш. Бу жамоа осонликча «жон» бермайди. Энг қийини эса, Годин таъқибидан халос бўлиш. Қачон қарама, ёнингда, бир сонияга ҳам тинч қўймайди», - «Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес ўзининг термадаги маслакдоши ўйинларига шундай таъриф берганди.
Бир қарашда бу озғин ҳимоячи на жисмоний ва на юқори тезлиги билан мақтана олади. Худди шу алдамчи тасаввур рақибларни ғафлатда қолдиради. Диегонинг тўп учун қандай курашаётганини бир марта кўрган кишида унинг юксак иқтидорига шубҳа қолмайди. Ҳозирда рақибга ноқулайликлар туғдириш бобида Годин билан баҳслаша оладиган ҳимоячи йўқ.
Ҳужумчи тўпни гавдаси билан яширишга уринган ҳар қандай вазиятда ҳам Диегонинг суякдор оёқлари тўпга етиб боради. Рақиб қанчалик юқори тезлик намойиш этмасин, Годин энг мақбул йўналишни топиб, тўпга ундан аввалроқ етиб боради.
«Иккинчи қават»даги қарама-қаршиликларда ҳам қулай позицияни топа олиш эвазига рақибини доғда қолдиради. Албатта, Диего робот эмас, у ҳам чарчайди, қандайдир камчиликларга йўл қўяди. Аммо ўзига нисбатан талабчанлик ва тиришқоқлик туфайли ҳеч қачон юксак савиясини бой бермайди.
Фидойилик
Диего доимо бор куч-маҳоратини сарфлайди, ҳар бир тўқнашув, вазият ва муайян ўйинда унинг фазилатларини санаб ўтиш қийин. Лекин энг муҳими, Диего руҳий қудратга эга. У синовларни севади, ҳар гал ғолиб чиқишни истайди. Қисқаси, Годин Уругвай терма жамоасининг энг етук намунаси!
Бош мураббий Оскар Табареснинг суюкли шогирди хусусидаги фикри ана шундай. Сардорнинг тенгсизлигига шубҳа қилмайдиган ёлғиз у эмас. Ҳимоячининг ўз вазифасига нисбатан муносабатидан хабардор бўлганларни бундай фидойилик ажаблантирмайди: «Ўйинимнинг ҳеч қандай сирли жиҳати йўқ.
Шунчаки, ҳар бир учрашувдан кейин умримнинг бир қисми майдонда қолади». Ваҳоланки, Диего дам олиш нималигини билмайди. Ўтган йили қаторасига 126та беллашувда тўлиқ иштирок этиб, фантастик рекорд соҳибига айланганди.
Агар «Реал Сосьедад»га қарши баҳсда жароҳатланмаганида, 2012 йилнинг сентябридан 2016 йилнинг мартига қадар чўзилган серия балки ҳозир ҳам давом этаётган бўлармиди?! Годиндаги муросасизлик хусусияти баъзан уни ноқулай аҳволга солиб қўяди. «Алавес»га қарши сафар учрашувида ҳимоячи мезбон ҳужумчи Дейверсон Брум билан жанжаллашиб қолди.
Можаро Брумнинг ҳимоячи юзига тупуриши билан якун топди. Аввалига Годин спортчига хос бўлмаган бу ҳаракатларга эътибор бермагандек эди. Бироқ бир неча сониялардан сўнг эҳтирос соғлом фикрдан устун келди: рақиб бўйнига жавоб тупугини йўллади.
«Бу нохуш воқеани ҳеч қандай сабаб билан оқлаб бўлмайди, ҳаттоки, у менинг юзимга уч марта тупургани ҳам асос бўлолмайди. Қилган ишимдан афсусдаман. Ўйлайманки, рақиб ҳам виждон азобида бўлса керак. Энг ачинарлиси, бемаъни қилиғимизни болалар ҳам кўришди.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: