эл. почта:пароль: 
регистрация | паролни тиклаш
    • Асосий
    • Евро-2016
    • Башорат
    • Викторина
    • Блог
    • Live!
    • Конференция
    • ТВ-Программа
    • Реклама
  • Клублар ўртасида ЖЧ 02.07.2025 06:00 Боруссия Д 2 - 1 Монтеррей
    Ўзбекистон кубоги 02.07.2025 20:00 Пахтакор 2 - 1 Олимпик MobiUz
    Ўзбекистон кубоги 02.07.2025 20:00 Хоразм 1 - 3 Навбаҳор
    Суперлига 02.07.2025 20:00 Динамо 0 - 2 Нефтчи
  • «InterFutbol» газетаси

    InterFutbol газетаси блоги

    ЕЧЛ. Гуруҳ босқичи. 3-тур. Рекордлар, фактлар, рақамлар + техник кўрсаткичлар...

    Баҳо:
    0

    Киритилган сана: 2018-10-30 12:37

    Ўтган ҳафта Европа чемпионлар лигасининг 3-тур баҳсларига ҳам якун ясалди. Қуйидаги мақоламиз орқали ортда қолган турнинг диққатга сазовор воқеалари ва бошқа турли натижалар ҳамда рекорлари ҳақида танишиб олишингиз мумкин.

    4 - «Реал» ҳимоячиси Марсело 2018 йил давомида ЧЛ баҳсларида 4та гол урди. 1994 йили Роналд Куман («Барселона») ва 2000 йили Роберто Карлос («Реал») каби ҳимоячилар ҳам шундай натижага эришгандилар.

    5 - Муҳаммад Салоҳ - Роберто Фирмино - Садио Мане учлиги ЧЛнинг охирги 5та ўйин бадалига илк марта биргаликда гол урди. Бу трионинг тенгданига гол уриши жорий йил 24 апрель куни «Рома»га қарши кечган баҳс (5:2)дан буён кузитилмаётганди.

    6 - «Порту» ЧЛ гуруҳ босқичида 6та ўйиндан буён ютқазмаяпти. Лиссабон клубининг бу борадаги энг яхши натижаси 2014 йил сентябрь - 2015 йил ноябрь оралиғига тўғри келади - 10та мағлубиятсиз ўйин.

    10  - Пауло Дибала ЧЛдаги голлари сонини 10тага етказиб қўйди.

    13 - Мавсум-2005да «Спарта» дарвозасини 90+1-дақиқада ишғол қилиб, дурангга эришган «Аякс» орадан 13 йил 1 ой 9 кун ўтиб, қўшимча дақиқаларда урилган гол эвазига ғалаба қозонди.

    13 - «Боруссия» Д. клубининг англиялик вакили Жейсон Панчо «Атлетико» дарвозасига гол урди. Мавсум-2005, яъни 13 йил олдин Дэвид Бекхэм «Реал» сафида «Русенборг» дарвозасини нишонга олганидан буён инглиз футболчиларининг бошқа мамлакат жамоасида гол уришлари кузатилмаганди.

    14 - «Барселона» 2003 йилнинг апрелидан буён ўз майдонида Италия клубларига ютқазмаяпти. Каталонияликлар 14 йил давомида итальянлар билан 14 марта куч синашиб, 11та ғалаба ва 3та дуранг қайд этишди.

    15 - Дрис Мертенс «Наполи»да дебют қилганидан буён ЧЛда 8та гол уриб, 7та самарали узатмани амалга оширди. Бу вақт оралиғида Неаполь жамоасида ҳеч ким шундай маҳсулдорлик кўрсатгани йўқ.

    18 - Мусса Силла «Монако» сафида гол урган энг ёш футболчилар рўйхатида 2-ўринга кўтарилди (18 ёшу 333 кун). Эслатма, Килиан Мбаппе 18 ёшу 63 кунлигида гол уриб, князлик клуби тарихидан жой олганди.

    19 - «ПСЖ» ЧЛда кетма-кет 19та ўйиндан буён гол урмоқда.

    21 - Яқинда жароҳатдан кейин майдонга қайтган «Тоттенхэм» ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен барча мусобақалар доирасида 21-марта голга ассистентлик қилди.

    47 - Роберт Левандовски турнирдаги 47-голини нишонлади. Польшалик ҳужумчига ЧЛ|ЧК тўп-урарларининг юқори 10талигига кириши учун унга яна 2та гол керак. Умуман олганда, бу футболчи еврокубокларда 99та ўйин ўтказиб, 54та голга муаллифлик қилган.

    50 - Муҳаммад Салоҳ «Ливерпуль» сафидаги 65-ўйинида юбилей - 50-голини нишонлади. Вақтида Фернандо Торрес «қизиллар» сафида 50та гол маррасига етиш учун 72 марта майдонга тушганди.

    391 - Диего Симеоне «Атлетико» бош мураббийи ролидаги 391-ўйинда энг қақшатқич мағлубиятга дучор бўлди: «матрасчилар» аргентиналик мутахассис даврида илк марта 0:4 ҳисобида ютқазишди.

    511 - «Наполи» сардори Марек Гамшик клуб сафида 511-марта майдонга тушиб, бу борада Жузеппе Брусколотти рекордини янгилади.

    ТЕХНИК КЎРСАТКИЧЛАР

    ДАВОМИ

    InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.


    Фикр билдиринг:

    ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

    Билдирилган фикрлар: