-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
«InterFutbol» газетаси InterFutbol газетаси блоги
Кимнинг хирмони баланд? Ёки 2018 йилнинг энг сердаромад футболчилари...
Баҳо: 0Киритилган сана: 2019-01-22 11:14
Якунланган йил қайси футболчиларга моддий томондан баракали келди? Аслида бу саволнинг жавоби анча оддий: «Лионель Месси ёки Криштиану Роналду моддият масаласида ҳам илғор-да, барибир».
Худди шундай, лекин 2018 йили қай бирининг улуши кўпроқ бўлди? 10 нафар энг сердаромад футболчи рўйхатига қарасак, «Ювентус»нинг янги етакчиси бу масалада аргентиналик рақибидан ортда қолди.
Унга ҳаттоки, «Инстаграм» тармоғидаги рекорд ортидан келаётган улуш ҳам Мессини ортда қолдириш имконини бергани йўқ. Энди sport24.ru сайти маълумотлари асосида рейтингга назар соламиз...
10-ўрин: Килиан МБАППЕ
Клуби: «ПСЖ»
Терма жамоаси: Франция
Йиллик иш ҳақи: 20 миллион доллар
Ҳомийлик шартномалари тушуми: 1,5 миллион доллар
Жами даромади: 21,5 миллион доллар
Бош ҳомийси: Nike
Сердаромадлар рейтингининг янги вакили. Бу атиги бошланиши. Мбаппе 19 ёшидаёқ ўз клуби ва терма жамоасида етакчилар қаторига қўшилишга, жаҳон чемпиони бўлишга улгурди. Франциялик тезкор йигитча яқин йилларда жаҳон футболининг бош юлдузи мақомини олишига кўпчилик шубҳаланмаяпти. Шунингдек, Килианнинг энг сердаромад ўйинчига айланиши эҳтимоли ҳам анча баланд.
9-ўрин: Анхель ди МАРИЯ
Клуби: «ПСЖ»
Терма жамоаси: Аргентина
Йиллик иш ҳақи: 20,6 миллион доллар
Ҳомийлик шартномалари тушуми: 2 миллион доллар
Жами даромади: 22,6 миллион доллар
Бош ҳомийси: Adidas
«ПСЖ»да ҳам, Аргентина термасида ҳам йирик брендлар эътиборини тортадиган юлдузлар кўп. Лекин ди Мариянинг асосий даромад манбаи - бу маош. У 2015 йили «МЮ»дан воз кечиб, жуда яхши шартлар асосида Париж клуби сафига қўшилганди. Аргентиналик ярим ҳимоячи шундан буён энг сердаромад футболчилар рейтингининг юқори поғоналаридан тушаётгани йўқ, айнан катта маоши ҳисобига, албатта.
8-ўрин: Серхио АГУЭРО
Клуби: «Манчестер Сити»
Терма жамоаси: Аргентина
Йиллик иш ҳақи: 17 миллион доллар
Ҳомийлик шартномалари тушуми: 6,5 миллион доллар
Жами даромади: 23,5 миллион доллар
Бош ҳомийси: Puma
Аргентина футболининг яна бир ёрқин вакили. 7 йилдан буён «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилаётган Серхио ҳозирга келиб, клуб тарихидаги бош тўпурар ва АПЛнинг ўзига хос размларидан бирига айланди. Шундай экан, бежиз миллион ҳисобида маош олаётгани йўқ.
7-ўрин: Луис СУАРЕС
Клуби: «Барселона»
Терма жамоаси: Уругвай
Йиллик иш ҳақи: 19,9 миллион доллар
Ҳомийлик шартномалари тушуми: 7 миллион доллар
Жами даромади: 26,9 миллион доллар
Бошҳомийлари: Puma, Pro Evolution Soccer, Gatorade
Уругвайлик голеадор бошқа клубда балки янада кўпроқ маош олармиди? «Барселона»да эса фақат бир кишига мислсиз даражада катта ҳақ тўлашади. Шундай бўлсада, Суарес ҳозирча клубни алмаштириш ҳақида ўйлаётгани йўқ, фақат бутса таъминотчисини янгилади. Аниқроғи, футболчи 2018 йили Puma билан шартнома тузди. Суарес бунга қадар 10 йил давомида Adidas экипировкаларидан фойдаланганди.
6-ўрин: ОСКАР
Клуби: «Шанхай СИПГ»
Терма жамоаси: Бразилия
Йиллик иш ҳақи: 25,9 миллион доллар
Ҳомийлик шартномалари тушуми: 1,5 миллион доллар
Жами даромади: 27,4 миллион доллар
Бош ҳомийси: Adidas
Бразилиялик ярим ҳимоячи айни кучга тўлган пайти «Челси»ни Хитой лигаси билан алмаштириб, бутун футбол оламини «шок»ка туширганди. Бразилиянинг ўзида ҳам бу қадамни тушунишмади, чоғи, Оскарни терма жамоага чақирмай қўйишди. 27 ёшли футболчи эса мутлақо хотиржам. Ҳар ҳолда, жонини ортиқча қийнамасдан ҳам ҳавасга арзийдиган миқдорда маош олмоқда. Диққатга сазовор томони, Оскар ўз интервьюларидан бирида ошкора тан олганди: «Қачондир эслаш учунгина жаҳон чемпионатида ўйнаганимдан кўра, оилам истиқболига миллионлар тўплашим яхшироқ».
InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: