-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
«InterFutbol» газетаси InterFutbol газетаси блоги
«ИМИЖ» АЛМАШГАНИДА...ёхуд касбини ўзгартирган футболчилар
Баҳо: 0Киритилган сана: 2019-02-12 09:58
Кўпчиликнинг хабари бўлмаса керак, яқинда «Арсенал»нинг собиқ ҳимоячиси Пер Мертезакер ўзини шарҳловчи «роли»да синаб кўрди. Аммо сиз ўйлагандек, футбол соҳасида эмас.
Германиялик футболчи ёшлигидан баскетбол ўйинига бефарқ эмасди ва катта футболдаги фаолиятига нуқта қўйганидан сўнг баскетбол бўйича Евролиганинг ЦСКА — «Бавария» учрашувида илк бор ўзини синаб кўрди.
Лекин шуниси ҳам борки, Мертезакер - футболдан кейин бошқа спорт турига «сирғалиб» кетган ягона инсон эмас...
Габриэль Батистута
«33 ёшимга келиб, жуда чарчадим. Елкамда қандайдир оғир босимни ҳис қиляпман. Жисмоний ҳолатим ҳам албатта, аввалгидек эмас. Шу сабабли, фаолиятимни якунласам бўлаверади», — деганди афсонавий ҳужумчи 2005 йилда. Орадан тўрт йил ўтиб, собиқ форвард «Бока Хуниорс»га кўчиб ўтди. Ҳа, айнан шу клубга. Фақат биз айтаётган «Бока» аъзолари футбол эмас, поло билан шуғулланишарди. Зеро аргентиналик юлдуз азал-азалдан спортнинг бу турига муҳаббатини таъкидлаб келарди. Биргина ёқимсиз томони, Габриэль янги йўналишда футболчалик шуҳрат қозонмади, аммо бир-иккита турнирда қатнашди, ҳарқалай...
Биксант Лизаразю
Франциялик ҳимоячи Биксант Лизаразю футболда қандай йирик натижаларга эришганини яхши биласиз. Дейлик, у «Бавария» сафида Германиядаги барча совринларни қўлга киритган, ЕЧЛда ғолиб чиққан, Франция термасининг афсонавий авлоди таркибида аввалига ЖЧ, кейин эса Европа чемпионатида олтин медалларга эга бўлган. Қисқаси, Биксант, бундоқ қараса, футболда бошқалар орзу ҳам қила олмайдиган кўрсаткичларга эришибди. Шундан сўнг Лизаразю бошқа спорт турларида қатнашиб кўришни ихтиёр этди. Эътиборлиси, у кутилмаган тарзда, ўзини чанада синаб кўрмоқчи бўлди ва ҳатто, шундай натижаларга эришдики, Франция шарафини 2006 ва 2010 йилги Олимпиадаларда ҳимоя қилиши ҳам мумкин эди. Лекин федерация раҳбарлари ундан кўра тажрибалироқ спортчиларни танлашди. Шу тариқа, чанадан кўнгли қолган Биксант кўп ўтмай жиу-житсу бўйича қора белбоғ соҳиби Янник Бевен билан танишиб қолди. Бевен эса собиқ футболчини шунчалик руҳлантирадики, натижада Биксант жиу-житсу бўйича 2009 йилги Европа чемпионатида шоҳсупага ҳам кўтарилади.
Рио Фердинанд
«Манчестер Юнайтед» юлдузи Рио Фердинанд 2015 йили саратон касаллиги туфайли севимли рафиқаси Ребекку Эллисондан айрилади. Катта эҳтимол билан айтиш мумкинки, айнан шу айрилиқ Рионинг ҳаётига кескин таъсир қилади ва у ҳаммасини бошдан бошлайди. Хусусан, собиқ футболчи «эски мактаб» инглизлари каби, боксга жуда қизиқарди ва ҳатто «Инстаграм»даги саҳифасида ўзи қатнашган бокс машғулотларидан суратларни жойлаганди. «Бокс — тана ва руҳ учун ғоят фойдали ажойиб спорт тури. Мен доим бокснинг ашаддий мухлиси бўлганман. Футболдан кетганимдан сўнг ўзимни рингда синаб кўришга имконият туғилди ва бундан жуда бахтлиман», — деганди собиқ ҳимоячи. Аммо афсуски, Фердинанд барибир, ўз мақсадига етолмади. Аниқроқ айтсак, Рио керакли спорт формасига кириб олиш учун астойдил шуғулланиб, Тайсон Фьюри ёки Энтони Жошуалардан бирини жангга чақирмоқчи бўлди-ю, лекин Англия Бокс ассосиацияси Фердинандга лизенция беришдан бош тортди.
Рашад Садигов
Баъзида тақдир инсон бошига шундай кунларни соладики, қочгани жой тополмайсан... Озарбайжонлик футболчи Рашад Садигов ҳам қисматнинг турли ҳазилларидан «баҳраманд» кишилар қаторидан. Дейлик, Рашад Туркиянинг «Қайсариспор» клуби билан шартнома тузганида, келажаги порлоқ бўлишига шубҳа қилмаганди. Лекин айрим сабаблар туфайли Рашаднинг Туркиядаги саёҳати бир нечта ўйингача чўзилди, холос ва у яна Озарбайжонга қайтишга мажбур бўлди. Ачинарлиси, у қайтган вақтда Озарбайжонда трансферлар ойнаси ёпилиб бўлганди. Тўғри, АФФ футболчига ёрдам беришга имкон қадар ҳаракат қилди, аммо бундан иш чиқмади. Шундан сўнг Садигов тушкунликка тушмай, қуйи лигаларда тўп суришдан бош тортди-да, ўзи ёқтирган спорт тури - баскетболга юзланди. Шуниси қизиқки, Рашад «НТД Сервис Девон» баскетбол клубидаги илк ўйинидаёқ жамоа фойдасига 13 очко ишлади. Шундан кейин мамлакат футболи мутасаддилари истисно тариқасида Садиговга имкон яратишади. Албатта, истеъдодли футболчининг баскетболга ўтиб кетиши мухлисларни амалдорларга қарши қилиб қўйиши турган гап эди.
InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: