-
-
Суперлига 28.03.2024 19:00 Динамо - Металлург Суперлига 29.03.2024 19:00 ОКМК - Бунёдкор Суперлига 29.03.2024 19:15 Қизилқум - Локомотив -
«АНДИЖОН» (Андижон) ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ
Бу йил ёшлар мавсумни яхши бошлашди
Баҳо: +1Киритилган сана: 2012-04-21 22:06
Мавсумни кўтаринки кайфиятда бошлаган ёшларимиз ўтган йилги ёшлар лигасида чемпион бўлган "Насаф" жамоасини ўз уйида мағлуб этди. Айнан ўтган мавсумда қаршилик ёшларни мувофаққиятига муносиб хисса қўшган Мақсуд Хайитов "Андижон"ликлар учун ғалаба келтирган голга муаллиф бўлган. Бу ёшларимизни сафардаги(!) иккинчи ғалабаси!
«Насаф» (Қарши) – «Андижон» (Андижон) – 0:1. 118 томошабин.
Хакамлар: З. Қодиров (Навоий), С. Саттаров, Ф. Усманов, Ф. Нарсафаров.
Назоратчи: С. Ирматов (Тошкент).
Гол: М. Хаитов (56).
«Насаф»: Г.Тунов, А.Турдиев. А.Файзиев, А.Юсупов, А.Маликов, С.Баратов, Т.Абдураззоқов, Ф.Сайфиев, М.Мўминов, М.Жўрабоев, А.Анақулов (Э.Бойматов).
«Андижон»: М.Толибжонов, Ж.Ёқубов, А.Қаюмов, М.Ҳайитов, Ш.Маҳмудов, Ф.Салоҳиддинов, Д.Жамалдинов, А.Ғуломхўжаев (С.Нўъмонов, 46), А.Баҳриддинов (И.Қўзибоев, 90+3), А.Эргашев (Ж.Тожибоев, 88), А.Нормуҳаммедов (Ж.Қурбонов, 80).
Огохлантиришлар: С. Баратов (71) – А. Гуломхўжаев (43), М. Хаитов (70), Д. Жамолидинов (88).
«Насаф» ҳамда «Андижон» ёшлари иштирокидаги беллашув қизғин руҳда ўтди. Шуни айтиш керакки, илк бор ёш андижонликлар дарвозасини Муҳаммадали Толибжонов қўриқлади. Чунки Лочин Долимов билан Дилмурод Мамаюсупов асосий таркиб билан бўлажак баҳсга тайёрланишмоқда. Шу сабабли Толибжоновда ўзини кўрсатиш учун яхши имконият туғилди ва у бундан усталик билан фойдаланди. Умуман олганда, Нозим Муллаохунов бошчилигидаги жамоамиз мезбонларга жиддий қаршилик кўрсатишди. Натижада 56-дақиқада бурчакдан оширилган тўпдан сўнг «Насаф» дарвозабонининг хатосидан Мақсуд Ҳайитов унумли фойдаланиб ҳисобни очди. Гарчи яна бошқа имкониятлар ҳам бўлса-да, 0:1 ҳисоби ўйин охиригача ўзгармади. Бу муваффақият асосий таркиб аъзоларига ҳам ижобий томондан руҳий далда бўлишига ишонамиз.
Ўйин борасида ёшлар жамоамиз мураббийи Нозим Муллохуновдан Шухратбек Жўраев ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Нозим Муллаохунов («Андижон» ёшлар жамоасининг мураббийи):
"- Бугун майдонда иккала жамоа тенг кураш олиб борди. Табиийки, учрашув жанговор руҳда кечди. Шогирдларимга имкони қадар рақиб ўйинчиларини жарима майдонимизга яқинлаштирмасликларини уқтиргандим. Шу боис «Насаф» аъзолари стандарт вазиятлардан ёки узоқдан зарбалар беришга ҳаракат қилишди. Лекин биз уларга қулай имконият яратиб бермадик. Бугун футболчиларимиз кўрсатмаларимизни яхши бажаришди. Ушбу беллашувда ким биринчи бўлиб гол урса ғалаба ўшаники бўларди. Бу борада бизнинг омадимиз чопиб ҳисобни очдик ва бу ўйин охиригача ўзгармади. Ушбу ғалаба учун шогирдларимдан миннатдорман".
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
SENATOR 2012-04-22 10:33:40 0akalari ko'rsatolmagan o'yinni ko'rsatiwmoqda bu yowlar . Andijon futboli rivojlanmoqda!!!