-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
«АНДИЖОН» (Андижон) ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ
Мавсумдаги илк ғалаба!
Баҳо: 0Киритилган сана: 2012-04-30 19:13
Ушбу ўйинга хар икки жамоа икки хил кайфиятда етиб келган эди. Мезбонларнинг бу мавсумда умуман ишлари юришмаётган бўлса, аксинча фарғоналиклар халқаро майдонда илк вазифани бажаришган ва ички чемпионатда ҳам хали мағлубиятга учрамаган эдилар.
Андижонлик мухлислар ўз мураббийларидан норози кайфиятда бўлсалар, аксинча меҳмонлар устозлари Юрий Саркисяннинг соғлигини тиклаб олгани фарғоналик мухлисларни кўнгилларини шод қилган эди.
"Легонерларсиз ғалабаларга эришамиз" деган баннер ёзган "Нефтчи" мухлисларини ҳам, андижонлик мухлисларни ҳам ажаблантирган холда Александр Аверьянов майдонга легионерларсиз таркибни туширди.
"Андижон"ликлар ўйинни 5-4-1 таркибида бошладилар. Лочин Долимовнинг "Андижон" таркибидаги Олий лигадаги дебюти бош мураббий илиқ фикрларини билдирди. Унга кейинги ўйинларда ҳам ишонч билдиришини айтиб ўтди. Хақиқатан ҳам Долимовнинг харакатлари барчага маъқул келди. Химоя қўрғони марказида харакат қилган Ильдар Маматказин ва Мақсуд Хаитовнинг кечаги ўйинига барча энг юқори баҳони бера олди. Айниқса иккинчи қаватдаги курашларда рақибларга деярли имконият қолдиришмади. Азиз Жўраев, Азиз Ғуломхўжаев ва Икром Иброҳимовлар рақибларнинг қанотлардан эркин кириб боришини тўса олдилар. Аммо меҳмонлар таркибида жуда фаол харакат қилган Мансур Саидов ва Иқбол Акромовлар кўп холларда ҳимоячиларимизга етарлича ташвиш туғдиришди.
Майдон маркази бира тўла тўрт футболчига топширилди. Ислом Ахмедов дастлаб чап қанотдан ўрин олган бўлсада, аммо кутилмаганда оёғини ноқулай сирпаниши натижасида 27-дақиқада Акбар Ходжаевга алиштирилди. Акбар-Баҳром-Иброҳим ва Рустам Аъзамовлар вазиятга қараб майдон марказида ўз ўринларини алмаштирган холда тўп суришди. Номинал ҳужумчи вазифаси Владимир Шишеловга топширилди.
Биринчи бўлимда вақти вақти билан ёққан кучли ёмғир ўйинни боришига салбий таъсирини кўрсата олди. Халқаро ўйинларда анча тоблана олган меҳмонлар тартибли ўйинлари билан мезбонлар дарвозаси олдида анча хавфли вазиятларни ярата олди. Айниқса 28-дақиқада фарғоналиклар жарима майдончамиз ичида бўлган пала-партишликлардан икки марта деярли бир метрдан жамоамиз дарвозасини аниқ нишонга ола билмади. Буни ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Юрий Вазгенович ҳам таъкидлаб ўтди. Вазиятлардан фойдаланиб гол урганган жамоа ғалаба қозонади. Биринчи бўлимда энг эсда қоларли вазият шу бўлди холос.
Юрий Вазгеновичнинг айтишича, жамоаси Иорданиядан қайтиш чоғида аэропортда 18 соат ушланиб қолган. Футболчилар хатто полда ухлашга мажбур бўлишган. Айнан шунинг таъсирида, оғир об-ҳаво шароитида тўп сураётган "Нефтчи" жамоаси аъзолари иккинчи бўлимда жисмонан мезбонларга қаршилик қила олишмади. Иккинчи бўлим эса кучли жала ёққанига қарамай жамоани қўллашга келган хақиқий содиқ мухлисларнинг тинимсиз олқишлашлари таъсирида мезбонларни олдинга ташланиши билан бошланди. Владимир Шишелов дастлаб 50-дақиқада ўнг қанотдан кириб бориб берган зарбаси бир оз ноаниқ бўлган бўлса, орадан хеч қанча ўтмай чалқанча услубда берган зарбасини меҳмонлар дарвозабони хушёрлик кўрсатиб эгаллаб олишга муваффақ бўлди. Вазиятни тўғри баҳолай олган Александр Николаевич майдонга Фарход Тохировни ҳамда 2011 йил 9 мартдан бери майдонга туша олмаётган Расул Рахмоновларни майдонга туширди. Шундан сўнг мезбонлар катта ташаббусга эга бўлишди. Энди жамоамиз аъзолари узоқдан зарба бериб рақиб дарвозабонини хушёрлигини синаб кўришди. Дастлаб Расул Рахмоновнинг ўнг оёқда берган "парашют" услубдаги зарбаси бир оз ноаниқ бўлган бўлса, Баҳром Абдурахимовнинг аниқ ва кучли зарбасига Элдор Исабоев тўғаноқ бўлди. Ўйин тугашига саноқли дақиқалар қолганида Азиз Ғуломхўжаевнинг кутилмаганда 35 метрлардан берган кучли зарбаси айланма траектория олган холда Элдор Исабоевни чалғитишга сабаб бўлди. Ёш дарвозабоннинг бу ерда бир оз тажрибасизлигидан, қайтарилган тўпга биринчи бўлиб етиб келган умидли ҳужумчимиз Фарход Тохиров боши билан "Нефтчи" дарвозасини ишғол қилди. Ўйиннинг қолган вақтида фарғоналиклар ҳисобни тенглаштириш учун харчанд харакат қилишмасин, бу ерда мезбонлар хотиржамлик билан илк ғалабани сақлаб қола билишди.
Дарвоқе, ўйинни бошқарган Равшан Эрматов ўйин тизгинини ўз қўлида ушлаб тура олди. Айниқса баҳсли вазиятларда футболчиларни тинчлантиришда. Агарда бошқа хакам бўлганида бу ўйин қандай бўлиши мумкинлигини тасаввур қилишнинг ўзи даҳшат бўларди. Гарчанд ўйиндан кейин "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий" Юрий Вазгенович ҳакамлардан кўнгли тўлмаган бўлсада, Осиёнинг ва дунёнинг етакчи ҳаками бўлган Эрматовнинг бу ўйин учун баҳосини бемалол аъло дейишимиз мумкин.
Ушбу ғалаба барча андижонлик мухлислар учун аввалги ўйинлардаги аламли мағлубиятларни унутиб юборишларига сабаб бўлди. Мана шуни "Водий дербиси" дейишади. Айнан шунинг учун ҳам бу ўйинларнинг қиймати баланд ҳисобланади. Жамоамиз келажагига ишонч бор. Кейинги икки ўйинни жамоамиз сафарда ўтказади. Рақиблар анча жиддий "Пахтакор" ва "Локомотив". Умид қиламизки жамоамиз сафардаги ўйинларда ҳам мазмунли ўйин кўрсатган ҳолда мухлисларимизни хурсанд қилишади.
Яна бир бор чиройли ғалаба муборак бўлсин азизлар!
ЎзПФЛ
6-тур
АНДИЖОН – НЕФТЧИ 1:0 (0:0) 7341 томошабин
Гол: Фарҳод Тоҳиров (87).
АНДИЖОН: Лочин Долимов, Азиз Ғуломхўжаев, Иброҳим Отахонов (Расул Раҳмонов, 67), Бахром Абдурахимов, Владимир Шишелов, Азиз Жўраев, Рустам Аъзамов (Фарҳод Тоҳиров, 63), Мақсуд Хаитов, Икром Иброҳимов, Илдар Маматказин, Ислом Аҳмедов (Акбар Хўжаев, 27).
НЕФТЧИ: Элдор Исабоев, Шукурали Пўлатов, Ойбек Нурбоев, Шавкат Насибуллаев, Бахтиёр Ёқубов, Мансур Саидов, Павел Смоляченко, Анвар Бердиев (Отабек Исроилов, 64), Сардор Мирзаев, Иқбол Акрамов(Темур Хакимов 87), Дилёрбек Эрматов.
Огоҳлантиришлар: Иброҳим Отахонов (17) И.Иброҳимов (89) - Мансур Саидов (11), Бахтиёр Ёқубов (80)
Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), А. Эргашев (Тошкент).
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: