-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
FC Barcelona MES QUE UN CLUB
Buy high - Sell low
Баҳо: 0Киритилган сана: 2014-07-13 00:53
Барсанинг трансфер сиёсатини кўпчилик умуман тушунмайди. Шу жумладан мен ҳам. Зеро қиммат нархда ўйинчи харид қилиб, арзон бахога сотиб юборадиган клубнинг позициясини тўғри англаб етиш учун бир вақтнинг ўзида ўта кучли иқтисодчи, инноватор, менеджер, ижрочи директор бўлиш ҳам етарли бўлмайди. Сўнгги пайтларда клубдаги амалдорларнинг манфаати билан боғлиқ муаммо ёки айнан трансфер билан боғлиқ масалаларга бириктирилган ходимларнинг малакасизлиги рўкач қилиниб, раҳбарият клуб мухлислари ва ОАВ томонидан тинимсиз танқидга учрамоқда. Иш шу даражага етиб бордики, Барса раҳбариятининг сўнгги 2 мавсумда трансфер бозорига ўта масъулиятсизлик билан ёндошиши бошқалар наздида уларга нисбатан зилзиладан сўнг бутунлай капитал таъмирга мухтож бўлиб қолган бинонинг баъзи жойларини ямаб келаётган дангаса, тебса тебранмас қурувчилардек тасаввур уйғона бошлади. Бу холатни охирги 2 мавсумда 10 дан ортиқ футболчилардан воз кечиб таркибни атиги 3та футболчи (булардан бири Алекс Сонг) билан тўлдирилгани билан ҳам изоҳласа бўлади.
Мен "Барселона" спорт директорини ёмон кўраман.
“Барселона” 2009 йилда Бразилия чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлган Футболчиси Кейррисонни 14 млн € эвазига “Палмейрас” клубидан сотиб олди. Футболчи билан 5 йиллик шартнома имзоланди. Энг қизиғи 5 йил давомида Барса томонидан турли клубларга ижарага бериб юборилган футболчи "Барса" сафида бирон марта майдонга тушмаган ҳолда жорий йилда “Барса”ни эркин агент сифатида тарк этди. Бу “Барса”нинг мен тушунмаган ягона трансфер стратегияси эмас.
“Барселона” ўтган мавсум ҳам Маркиньос ва Матьенинг хизматларига қизиқиш билдирганди. Матьенинг "Валенсия" билан шартномаси деярли якунланган, Рома эса Маркиньосни 40 млн € га ҳар қандай клубга сотишга тайёр эди. Лекин Барса нимагадир якунда улар учун пул ажратишни истамади. Энди уларнинг трансфери "Барса"га маълум сабабларга кўра камида 60-65 млн € га тушади. Энг қизиғи “Барса” ҳамон бу икки марказий ҳимоячи билан қизиқишда давом этмоқда. Бу мавсумдаги асосий трансфер ҳам айнан шу икки футболчига қаратилган. Тушунарсиз трансфер сиёсати.
Мен доимо Субисареттани доимо танқид қилиб келганман. Бу борада унга нисбатан Суарес ва Ракитичнинг трансферларидан кейин ҳам фикрим ўзгармайди. Чунки Субисаретта Барсанинг спорт директорлигига муносиб шахс эмас. Суби ўйинчиларни кузатиш ўрнига кўп вақтини клуб билан бирга сафарга отланишга сарфлайди. Бу эса унинг айби эмас.
P.S. Бугун “Барса”нинг сўнгги марта марказий ҳимоячи сотиб олганига (Дмитрий Анатольевич Чигринский - 25 млн €) 1784 кун бўлади.
barca4ever
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 05:05:37 01 WRBEIRQX 2024-08-06 05:05:36 01 WRBEIRQX 2024-08-06 00:18:30 01 WRBEIRQX 2024-08-06 00:18:28 01 WRBEIRQX 2024-08-06 00:15:40 01 WRBEIRQX 2024-08-06 00:15:39 01 QAYUMOV 2014-07-15 10:07:14 00 BEGZOD 2014-07-15 09:53:00 00 SNAYPERS 2014-07-14 22:45:08 00 SLENNIK 2014-07-14 18:16:10 00