-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Беҳзод ҚОБУЛОВ FC – "НАВБАҲОР"
БОЛЛАДА АЙБ ЙЎҚ
Баҳо: +2Киритилган сана: 2014-05-21 09:01
БОЛЛАДА АЙБ ЙЎҚ
Ёхуд Бабаян султон бир ён, Шерзод Қосимхон бир ён
Ҳар бири футбол матчининг расмий протоколи бўлади. Аммо мухлис қалбидаги протокол мутлақо бошқача, аниқроқ, жонлироқ, ҳаяжонлироқ экани табиий. Кечаги ўйин ҳам расмий ва норасмий бир шаклда футбол тарихига айланди. Бироқ қоғозларда жон йўқ, руҳ йўқ, улар инсон каби ҳақсизлик қаршисида ёниб-тутаб кетмайди, уятдан қизармайди, ахир у оппоқ бир нарса бўлса...
Очиғи, кечаги футболни кўриб ниҳоятда ачиндим. Ўзбек футболига, футболчиларига, ҳақиқий мураббийларига... Ўйиндан кейин атайлаб интернет сайтларига кирганим йўқ. Чунки, муҳокамаларда қизишиб, ғайир сўзларни айтиб юбормайин деган истиҳола бор эди. Афсуски, бугун тонгласи бир-бир футбол сайтларини оралар эканман, футболимизнинг бугунги даражаси, кечаги найрангбозликлар, халқ суйган “Пахтакор” аллақачон йўқолиб, “БАБА-КОР” отлиғ клуб пайдо бўлганига журналистлар ҳам сезиларли улуш қўшиб келаётганига иқрор бўлдим.
Ишонмасангиз, матбуот анжуманида берилган саволларни яхшилаб, мулоҳаза билан ўқиб кўринг. Атайлаб Бахтиёр Ашурматовни қитиқ-патига тегедиган саволларни кўрасиз. Ҳурматли Самвел Вячеславовичниг интервьюси қандай сарлавҳа билан чоп этилдию, Ашурматовники қандай сарлавҳа билан – буям ўзига хос қитмирлик. Бир сайтда, – балки техник хатодир, аммо – “Навбаҳор”чилар битта қизил карточка олгани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Ваҳоланки, ўйин якунланаётган бир пайтда Юрий Рижко ҳам Шерзодбойнинг “марҳамати”дан бенасиб қолмаган эди.
Эй, кимни алдаяпмиз ўзи? “Баба-кор”ни қўллаб-қувватлайдиган журналистлар корпуси бор, десам ишонасизми? Ишонаверинг, футбол нашрларини ораласангиз “Баба-кор”га очко келтирадиган уринишларнинг зимдан, пухталик билан қай тартибда амалга оширилаётганини дарров сезасиз.
“Пахтакор” халқ жамоаси, дейиш жуда катта ёлғон. Бу клуб МТЖ учун база бўлган йилларгача узил-кесил шундай мақомда бўлгандир. Аммо яхлит олганда “Динамо”, “Қўқон-1912”, “Янгиер” жамоаларидан устун эмас, алоҳида имтиёз йўқ ҳеч кимда. Халқ жамоаси бўлган “Пахтакор” бошқа жамоа эди! У жамоа қаёқдаю, мана бу оломон қаёқда! Ҳа, мен бўлар-бўлмасга кўкрак кериб, “Пахтакор” халқ жамоаси деб жазавага тушадиганларни оломон дегим келади. Очиқ айтиш керакки, бугунги “Пахтакор” бир ҳовуч мухлисларнинг жамоаси! Эҳтимол бир ҳовуч эмасдир, аммо буни сайтларда қитмир шарҳ ёзиб эмас, майдонда жамоасини қўллаб билдирсин ўша мухлис деганлари!
Эй, “Баба-кор”ни қўллаётган журналистлар! Ҳамкасблар! Кўзни очинг! Бу одам севимли жамоангизни обрўсини, ғурурини топтаб ташлаяпти-ку! “Пахтакор”ни “Баба-кор”га – шахсий томорқасига айлантирганини кўрмаяпсизми? Самвел акамгила ундоқ-Самвел акамгила бундоқ деган ялтоқи жумлаларни ўқисам, нафратим қўзийди.
Биламиз ўша Самвел акангизни! Самвел акамгила катта футболдаги даҳшатли юришларини айнан Наманганда бошлаганлар. Биз чемпион бўлган йилда Жалиловнинг ҳозиру нозири эдилар тақсирим. Нима десангиз денг, ўзбек футболига ўйиндан ташқари айрим ҳолатлардаги ташкилий-ҳуқуқий масалаларда айёрлик, қитмирлик тактикасини олиб кирган бу одам жуда устомон чиқиб қолди. Халқ жамоасини ерпарчин қилиш ҳазилакам иш эмас...
2011 йил, январь ойида Ўзекистон Республикаси Фанлар Академиясининг расмий Бюллитенини (мазкур журналда илмий иш билан шуғулланмоқчи бўлган олимларнинг диссертация мавзулари, ҳимоя кунлари ва бошқа маълумотлар чоп этилади) варақлаётиб, Самвел Бабаяннинг номзодлик диссертацияси мавзусини ўқиб қолдим. Ўшанда ҳайратланганман. Қойил. Бу одам футболдан, ташкилий ишлардан ортиб диссертация ёқлаётган экан, демак улай-булай эмас... Самвел Бабаян футболчининг руҳий тайёргарлиги билан боғлиқ мавзуда енг шимариб диссертация ёзаётган эканлар. Кейинроқ ОАК талаблари ўзгарди, номзодлик эмас, тўғридан-тўғри докторлик диссертацияси ҳимоя қилинадиган бўлди. Бугун Самвел Вячеславович докторлик диссертацияси устида қизғин иш олиб бораётган бўлса, ажаб эмас. Докторлик диссертацияси устида ишлаётган, салкам профессор, ажойиб ишбилармон, моҳир раҳбар, доно мураббий, креатив бир сиймо бўлса, тағин нима керак?
Йўқ, ул зоти шарифга аввало мухлислар эҳтироми керак. Золим ҳамиша халқ меҳрига ташна бўлгани мисол, ака Самвел “Пахтакор” мухлисларининг ёқимтойи бўлмакчи. Бироқ бунга ўша мухлислар кўнармикан? Журналист оғаларимиз бунга йўл қўярмиканлар? Қачонгача келишилмаган ўйинлар билан мақтаниб келасизлар? Мундоқ келишиб, ака-ука бўлиб, қўлни-қўлга ташлаб ўйнасангиз бўлмайдими?
Нега Самвел акамгилага ёпишиб олдинг, лодон деярсиз?
Биламиз, ҳамма гап унда эмас. Ҳукмрон доира ижрочи бўлмаганидек, ижрочилар ҳам ҳукмрон тоифага кирмайди. Аммо барибир минглаган мухлисларни безбетларча алдашни нима кераги бор? Агар бу ҳол биринчи марта бўлганда миллион марта Самвел Бабаянни тарафини олган бўлардим. Лекин бугунги ўзбек футболидаги касални иситмаси ошкор бўлганига ҳам беш-олти сана бўлмоқда. Раҳбарлар жим, раҳбарлар банд, раҳбарлар йиғилишда, раҳбарлар масалани кун тартибига қўйишга интилмоқда... ана шунақа гаплар!
Қандай тасалли бор? Яхши муждалардан гапир, жўра, денгчи?!
Айтаман, ҳаммасини айтаман.
Водий клублари инқироз кўчасидан чиқишга чора излаб турган бир пайтда “Навбаҳор”нинг бу тахлит юришлари, спорт, имидж нуқтаи назаридан клуб нуфузини анча оширди. Чунки, ўзида, сўзида хуши бор одам ўтган кеча “Навбаҳор”га ачингани бор гап. Бу ачиниш ўзбек футболига татбиқан тушинилса, янаям аниқроқ бўлур эди.
Шерзодбойми? Э... тссс, индаманг, бормисан-йўқмисан қабилида муносабат қилинг, уни унутинг! Шу унга энг катта жазо бўлади!
Беҳзод ҚОБУЛОВ, журналист.
PS. Мен нима ёзаётганимни билган эдим. Аллабир тоифанинг ғашига тегишимниям ўйлаганман. Аммо фикримдан қайтмайман. Кимки даврани кенгроқ олиб, фактлар билан, журналистлар каби баҳслашса, марҳамат. Аммо думбул гаплар ёзиб, пўписа қилманглар. Жавоб ёзмайман. Мен ҳашаки давраларда сўз айтаман деб қўлимга қалам олмаганман. Фикрим шу. Кимда бошқача фикр бўлса ёзсин. Мен аввало мухлисман. Ўз жамоамга куюнаман. Бошқалар мени унчалик қизиқтирмайди. Чунки оғабойларга хўпам куюнганмиз. Ўнлаб ўйинчиларимизни теп-текинга берворганмиз. Мен фисқу фасод уруғини қадаш ниятида эмасман. Бу уруғ кеча, "Пахтакор" стадионида қадаб бўлинди.
Мен тасвирни кўрдим ва кулгим қистади. Биринчидан, жуда ғалати ракурсдан олинган ёки бўлмаса атайин шу ракурсдаги видео интернет аудиторияга сиздирилган, яъни тарқатилган. Сал аввалроқ бир-икки вазиятда бўлганди. Ўшанда Рижко жуда ноқулай вазиятда калтак еб ерга ётганди. Ҳакам жим, ўйин давом этди. кейинроқ яна бир вазиятда ҳам Рижкони жуда қўполлик билан туртиб юборишди. Аммо ҳакам яна жим. Хуллас, тасвир вазиятга ойдинлик киритмайди, унгача бўлган жараённи ҳам қўшиб ҳисобга олиш керак. Қолаверса, бундай қоидабузарликлар миллий футбоолимизнинг "кўрки". Айниқса "Пахтакор"чилар бу ишни ҳадисини олган. Бир вақтлар Илҳом Суюнов рақибни тўпсиз вазиятларда шунақа урардики... Жиккаккина Суннатиллла Мамадалиевга тарсаки туширганда у бечора жовдираб судьяга қараган. Аммо судья тўп юрган ҳудудни назорат қилиш билан банд эди. Гапирса гап кўп. Кеча эса ҳакам айнан шундай контактни пойлаб тургандек тасаввур қолдирди менда. Яна бир гап. Ҳакам ўйинни аввалроқ "ўлдириб" бўлганди. Бердимурдов четлатилган, ноҳақ четлатилган вазиятдан бошлаб, ўйин издан чиқа бошлади.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 07:47:00 01 WRBEIRQX 2024-08-06 07:46:58 01 WRBEIRQX 2024-08-06 07:43:54 01 WRBEIRQX 2024-08-06 07:43:53 01 WRBEIRQX 2024-08-06 02:26:52 01 WRBEIRQX 2024-08-06 02:26:49 01 WRBEIRQX 2024-08-06 02:25:06 01 WRBEIRQX 2024-08-06 02:25:05 01 WRBEIRQX 2024-08-06 02:23:35 01 WRBEIRQX 2024-08-06 02:23:34 01 BAKKI 2014-06-07 09:49:10 00 YUVENTUSFC 2014-05-27 17:10:28 00 MDMASTER 2014-05-26 21:12:10 00 ANTBARSA 2014-05-24 23:37:34 00 ANTBARSA 2014-05-24 23:34:58 00 ANTBARSA 2014-05-24 23:34:24 00 ANTBARSA 2014-05-24 23:33:37 00 SHAMSHER 2014-05-23 13:20:31 00 MESSIRONALDU 2014-05-23 01:29:37 00 OLMALIQ 2014-05-22 11:55:54 00 YUVENTUSFC 2014-05-22 10:48:44 00 KAMOLS 2014-05-22 10:05:27 00 KAMOLS 2014-05-22 10:03:11 00 KAMOLS 2014-05-22 10:00:39 00 KAMOLS 2014-05-22 09:58:17 00 KAMOLS 2014-05-22 09:51:49 00 MUZAFGAFAROV 2014-05-22 09:48:09 00 MUZAFGAFAROV 2014-05-22 09:46:29 00 MUZAFGAFAROV 2014-05-22 09:39:11 00 MUZAFGAFAROV 2014-05-22 09:38:59 00 COMMENTUZ 2014-05-22 09:18:50 00 IMRONBEK 2014-05-22 08:57:28 00 IMRONBEK 2014-05-22 08:54:29 00 MUSTAFA 2014-05-22 05:20:47 00 RANOLDINIOUZ 2014-05-22 01:34:40 00 MESSIRONALDU 2014-05-22 01:08:05 00 BNMUZB 2014-05-21 22:29:38 00 ARGONAVT 2014-05-21 21:54:03 00 STRONG 2014-05-21 21:20:42 00 FANATMU 2014-05-21 21:03:48 00 BIOLOG 2014-05-21 19:45:29 00 BIOLOG 2014-05-21 19:43:32 00 BIOLOG 2014-05-21 19:39:47 00 ANTBARSA 2014-05-21 19:26:46 00 RAYXASXUS 2014-05-21 18:59:14 00 RAYXASXUS 2014-05-21 18:55:57 00 SUNNATILLO 2014-05-21 17:50:25 00 NOOREE 2014-05-21 17:27:28 00 DERBI 2014-05-21 17:23:46 00 DERBI 2014-05-21 17:20:40 00 NAVBAHOREAL 2014-05-21 17:07:27 00 RARNEFTCHI 2014-05-21 16:39:38 00 DJAMSHID 2014-05-21 16:34:27 00 JAKUY 2014-05-21 16:29:28 00 FOREIGNER 2014-05-21 15:56:16 00 MESSIRONALDU 2014-05-21 15:50:28 00 FANATMU 2014-05-21 15:49:54 -20 FOREIGNER 2014-05-21 15:43:17 +30 DJURAEV 2014-05-21 15:19:21 -20 PAXTAKOR 2014-05-21 15:13:08 -10 KONSTOVAR 2014-05-21 15:08:54 00 TEMURAZAM 2014-05-21 14:58:03 00 NUKUSDPI 2014-05-21 14:54:52 00 MAILRUGROUP 2014-05-21 14:52:21 +10 ABDUAZIZ 2014-05-21 14:32:47 00 ZIDANUZB 2014-05-21 14:17:43 +10 MBAHODIR 2014-05-21 14:13:02 +20 MAMRINO 2014-05-21 13:42:21 00 SNAYPERS 2014-05-21 13:38:40 00 SCALA 2014-05-21 13:33:51 +10 AKTIV 2014-05-21 13:32:02 00 BIOLOG 2014-05-21 13:30:36 +10 TIHININ 2014-05-21 11:26:51 00