-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Лутфулло Турсунов Ла Лига бўйича эксперт
2016: Ла Лиганинг олтин йили
Баҳо: 0Киритилган сана: 2016-12-29 12:14
Якунланаётган йил Ла Лига учун ўта муваффақиятли келди. Аслида бундай ҳолга охирги йилларда ўрганиб ҳам қолдик. Шундай бўлсада, келинг, Ла Лига вакилларининг 2016 йилги зафарли онларини хронологик тартибда бир эслаб кўрайлик.
Январ – "Олтин тўп"
2015 йил учун "Олтин тўп"ни Лионель Месси («Барселона») қўлга киритди. Иккинчи ва учинчи ўринларга Криштиану Роналду («Реал Мадрид») ва Неймар («Барселона») лойиқ кўрилди. Нуфузли соврин учун даъвогарлик қилган ҳар учала футболчи ҳам испан жамоалари шарафини ҳимоя қилади.15 май – Примеранинг сўнгги туриМай ойининг якшанба оқшомида Испания чемпионати 2015/2016 йилги мавсумига якун ясалди. Турнир ғолиблигини каталониянинг «Барселона» клуби қўлга киритди.18 май – Европа Лигаси финалиШвейцариянинг Базел шаҳридаги «Сэнт Якуб Парк» стадионида испанларнинг «Севилья»си ва инглизларнинг «Ливерпуль»и Европа Лигаси финалида баҳс олиб борди. Андалусияликлар рақибини 3:1 ҳисобида мағлуб этди. «Севилья» учун бу Европа Лигасидаги кетма-кет учинчи ғалаба бўлди.22 май – Испания Кубоги финалиМадриддаги «Висенте Кальдерон» стадионида кечган Қирол кубоги финалида каталониянинг «Барселона» клуби «Севилья» билан учрашди. «Барса» 2:0 ҳисобида зафар қучди ва кубокни қўлга киритди.28 май – Чемпионлар лигаси финалиМиландаги «Сан Сиро» стадионида кечган Чемпионлар лигаси финалида испанларнинг икки жамоаси – «Реал Мадрид» ва «Атлетико» учрашди. Асосий вақт 1:1 ҳисобида якун топди ва пенальтилар сериясида «Реал Мадрид»нинг қўли баланд келди. Шундай қилиб, "Қироллик клуби" ЕЧЛда 11-бор зафар қучди.21 июл – Ла Лига ва Сантандер банки ўртасидаги шартнома
2016йилнинг ёзи ўрталарида Ла Лига ва Сантандер банки ўртасида шартнома имзолангани ҳақидаги хабар тарқатилди. Ушбу келишувга кўра Испания чемпионатининг биринчи ва иккинчи дивизиони Лига Сантандер ва Лига 1|2|3 қилиб ўзгартирилди.10 август – УЕФА СуперкубогиУЕФА Суперкубоги финалида «Реал» ва «Севилья» баҳслашди. Учрашувнинг қўшимча таймларида «Реал» устунликни таъмиинлади – 3:2 ва 2016 йилги УЕФА Суперкубогини қўлга киритди.13-17 август – Испания СуперкубогиИкки учрашув натижасига кўра «Барселона» «Севилья»ни умумий 5:0 ҳисобида мағлуб этди ва Испания Суперкубоги соҳиби бўлди.18 октябр – Тебас Ла Лига президентлигида қолдиХавьер Тебаснинг ягона рақиби Алекс Арансабаль Ла Лига президентлиги учун сайловга бир ҳафта қолганда ўз номзодини қайтариб олди ва Тебас Ла Лигани яна тўрт йил бошқариши олдиндан ойдинлашди.24 октябр – Ла Лиганинг расмий тақдирлаш маросимиВаленсияда ўтган мавсум якунига кўра футболчилар ва мураббийларни тақдирлаш маросими ўтказилди.12 декабр – Олтин тўп2016 йил учун "Олтин тўп"ни бу сафар Криштиану Роналду («Реал Мадрид») қўлга киритди. Лионель Месси («Барселона») ва Антуан Гризманн («Атлетико») кейинги поғоналарни банд этди. Ва яна энг нуфузли шахсий соврин учун асосий даъвогарлар испан жамоалари вакиллари бўлди!18 декабр – «Реал Мадрид» Клублар ўртасидаги ЖЧда ғолиб бўлдиМадриднинг «Реал» клуби финал баҳсида қўшимча таймларда японларнинг «Кашима»сини мағлуб этиб, Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди.Ла Лига жамоалари шундай ютуқлар билан янги - 2017 йилга қадам ташламоқда. Клублар миқёсида ва шахсий совринлар борасида Испания чемпионати вакиллари учун бундан ортиқ натижаларни тасаввур қилиш қийин: Ла Лига вакиллари бошқа чемпионатлар вакилларини яқинлаштирмай, барча ютуқ ва совринларни ўзлариники қилиб олишди.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: