-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Лутфулло Турсунов Ла Лига бўйича эксперт
Ла Лигада ким чемпион бўлишини “Севилья” ҳал қилади...ми?
Баҳо: +1Киритилган сана: 2017-03-03 16:05
Чемпионликка уч даъвогар. Атиги бир очкодан фарқ. 25-турдан сўнг Ла Лигада шундай интрига юзага келди. 2017 йил кириб келган маҳалда “Реал” турнир жадвалида яққол етакчи эди. Бу турда эса у “Барселона”ни олдинга ўтказиб юборди (тўғри, мадридликларда битта захира ўйини бор).
Чемпионатда совриндорлар сараланадиган муҳим палла бошланди. Буёғига ким камроқ хатога йўл қўйса, ўша шоҳсупага кўтарилади. Имконият эса, ҳар учала жамоада ҳам бор.
Барселона
Сўнгги бир неча ой давомида Ла Лига чемпионлиги тақдири каталонияликларнинг ўз қўлларида эмасди. Мадрид клубининг қоқилишини кутишга мажбур эди улар. Азалий рақиб кўп куттирмасдан кетма-кет йўқотишларга йўл қўйди ва энди Энрике жамоасида вазиятни ўз кучи билан ҳал қилиш имкони пайдо бўлди.
Аввалги турда “Атлетико” сафарда мағлуб этилди, 25-турда “Спортинг” аяб ўтирилмади. Энди қолган ўйинларда ҳам максимал очкога эга бўлинса, каталонияликларни навбатдаги чемпионликдан ҳеч ким маҳрум қила олмайди.
Ўтган турларнинг аҳамиятли воқеалари шу билан якун топгани йўқ. Луис Энрике кутилган қарорини кутилмаган вақтда эълон қилди: У келгуси мавсумда жамоани бошқармайди! Уч мавсумдан иборат, совринларга бой фаолиятига якун ясашини маълум қилди мураббий. Уч мавсумда 10 имкониятдан 8та совринга эга чиққан бўлса ҳам, Энрике танқид остида қолаётганди. Айниқса, “ПСЖ”дан учралган мағлубият барча масалага нуқта қўйди. Албатта, ҳали каталонияликлар назарий жиҳатдан бу йил ҳам “триплет”га эга чиқишлари мумкин. ЕЧЛда вазият анча мураккаб, бу мусобақа тарихида дастлабки ўйиндаги 4-0 ҳисоби йўққа чиқарилган ҳолат ҳали кузатилмаган. “Барса” мўъжиза кўрсатсагина, бу тарихий фактни ўзгартира олади. Аммо, Испания Кубоги ва Ла Лигадаги ҳолатлари у қадар мураккаб эмас. Кубок финали ҳал этилди, қолаверса ундаги рақиб гранд жамоа эмас. Жамоанинг чемпионатдаги тақдири ҳам ўз қўлларида.
Ла Лигада қолган турларда “Барселона” учун қийин ўйинлар:
26-тур. 04.03.2017. “Барселона” – “Сельта”.
Бу баҳсни каталониликлар ўз майдонларида ўтказишса-да, айрим сабаблар туфайли ўйин улар учун осон кечмайди. Биринчидан, “Сельта” – каталонияликлар учун ноқулай рақиб. Қолаверса, Энрикенинг кетиш ҳақидаги эълони ҳамда олдинда “ПСЖ” билан жавоб ўйини тургани жамоага руҳий босим юклаши табиий. Мураббий ҳам ЕЧЛ сабаб маълум даражада ротацияга қўл урса, ажабмас.
29-тур. 02.04.2017. “Гранада” - “Барселона”.
Нега “Гранада”? Ҳайрон бўлаётгандурсиз. Бу ўйиннинг “Барселона” учун қийин кечишининг битта жиддий сабаби бор – баҳс ФИФА кунларидан сўнг ўтказилади! Ўтган мавсум баҳор бошланиши арафасидаги ФИФА кунлари каталонияликларга қандай салбий таъсир ўтказгани эсингиздадир-а?
30-тур. 05.04.2017. “Барселона” – “Севилья”.
Чемпионликка даъвогар жамоа билан баҳс. 3 очко эмас, 6 очко учун ўйналадиган баҳслар туркумидан. Ютган жамоанинг имконияти ошади, мағлуб бўлганники анча пасаяди. Дуранг эса учинчи даъвогар жамоа фойдасига ўйнайди.
33-тур. 23.04.2017. “Реал Мадрид” – “Барселона”.
Худди юқоридаги таърифни бериш мумкин бу баҳсга ҳам. Фақат ундан-да аҳамиятлироқ, ҳам руҳий, ҳам турнир жадвали нуқтаи назаридан. Катта эҳтимол билан чемпионлик тақдири кўп жиҳатдан шу ўйинда ҳал этилса керак.
Бу баҳслардан ташқари, 27-турда сафарда кечадиган “Депортиво” билан баҳс, 35-турдаги Каталония дербиси, 36-турдаги “Вильярреал” билан учрашув Энрике шогирдларида муаммо юзага келтириши мумкин.
Реал Мадрид
Ла Лига биринчи даврасидан сўнг, вазият Зидан жамоаси ихтиёрида эди. Яқин тақибчидан яққол ўзиб кетилганди. 2017 йил мадридликлар учун аввалги йил каби омадли келмади. Испания Кубогидаги кураш бой берилди, Ла Лигада кетма-кет йўқотишларга учралди. Аммо чемпионлик масаласи ҳали ҳам “Реал”нинг ўз қўлида, худди “Барса” сингари. Ҳатто, захирадаги ўйин сабаб “Барса”никидан ҳам яхшироқ имконияти. Қолган ўйинларда зафар қучилса, мадридликларни ҳеч ким қувиб ета олмайди.
Зидан жамоасига бу йўлда нималар халақит қилиши мумкин?
Биринчиси, руҳий босим. “Реал” сўнгги йилларда Ла Лигада муваффақият қозона олмаяпти. Тасаввур қилинг, Криштиану Роналду ҳисобида атига битта чемпионлик унвони бор! Бу мавсумда “Қироллик клуби”да узоқ танаффусдан сўнг чемпионлик учун жуда яхши имконият юзага келганди. Аммо энди, рақиблар яна максимал даражада яқинлашиб олишди. Бу эса руҳий босимни икки ҳисса оширади.
Иккинчиси, тақвим зичлиги. “Реал” ўтган йили Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этгани туфайли “Валенсия” билан баҳс ортга сурилганди. Кейинчалик, об-ҳаво инжиқликлари сабаб “Сельта” билан ўйин кечиктирилди. Қолдирилган ўйинлар тақвим зичлигини янада оширди. Валенсиядаку очко йўқотилди, “Сельта” билан ўйин санаси эса ҳали номаълум. ЕЧЛда плей-офф ўйинларининг бошланиб кетгани, чемпионатнинг қолдирилган 21-турини ўтказишга тўсқинлик қиляпти. Агар “Реал” ЕЧЛда ўз юришини давом эттираверса, тақвим зичлиги уларга мушкуллик туғдираверади.
Ла Лигада қолган турларда “Реал” учун қийин ўйинлар:
26-тур. 04.03.2017. “Эйбар” - “Реал”.
Мадридликларнинг ўтган турдаги рақиби – “Лас Пальмас” сўнгги беш ўйинда очко нималигини билмаётган эди. Кутилмаганда эса “Сантяго Бернабеу”дан очко олиб кетишди. Навбатдаги рақиб - “Эйбар” эса аксинча, охирги турларни яхши ўтказяпти. Улар биринчи даврада “Реал”дан очко тортиб олишганди, бу баҳсда ҳам осонликча таслим бўлишмайди.
28-тур. 19.03.2017. “Атлетик” – “Реал”
Одатда “Атлетик” мадридликлар учун ноқулай рақиб саналмайди. Бироқ, кичик “Эл-класико” ҳар доим ҳам осон ўтавермайди. Айниқса, ўйин басклар юртида кечганида.
31-тур. 09.04.2017. “Реал” - “Атлетико”
Диего Симеоне жамоаси чемпионлик пойгасидан чиқиб кетди. Аммо бу ўйинда улардан мотивация қидиришга ҳожат йўқ. Ахир бу дерби, ахир рақиб – “Реал”. “Атлетико” сўнгги йилларда “Сантяго Бернабеу”да муваффақиятли ўйнаш ҳадисини олган. Зидан шогирдлари уч очко олиш учун анча тер тўкишлари керак бўлади.
33-тур. 23.04.2017. “Реал Мадрид” – “Барселона”.
Юқоридаги таърифни ўқинг.
37-тур. 14.05.2017. “Реал Мадрид” - “Севилья”
Ўша пайтга бориб, жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолати ҳозиргидан фарқ қилиши мумкин, аммо бу – жамоалар ўртасида кескин баҳс кечишига тўсқинлик қила олмайди.
“Севилья”
Хорхе Сампаоли ўзининг дебют мавсумидаёқ Испаниянинг икки грандига жиддий қарши чиқди. Аргентиналик мураббий аввалги мавсумларда ватандоши кўрсатган шаштни намойиш қиляпти. “Севилья” чемпионат охиригача бундай кураша олмайди, дерсиз. Мавсум бошида ҳам ҳозирги ҳолатда бўлишини ҳеч ким тахмин қила олмаганди. Шунинг учун Хорхе Сампаоли жамоасини курашдан чиқариб бўлмайди. Ўтган турда “Атлетик”ни мағлуб этган ҳолда, ўз ўринларини мустаҳкамлаб олишди.
Олдинда қандай синовлар кутаётганидан қатъи назар “Севилья” осонликча таслим бўлмайди. Сампаоли ўз шогрдларини ҳар доим охиригача курашишга ўргатади (унинг қўл остидаги Чили терма жамоасини эсланг).
Ла Лигада қолган турларда “Севилья” учун қийин ўйинлар:
28-тур. 19.03.2017. “Атлетико” – “Севилья”
Жамоаларнинг биринчи даврадаги баҳсида севильяликларнинг қўли баланд келган эди. “Атлетико” ўша мағлубият реваншини олишга ҳаракат қилади.
30-тур. 05.04.2017. “Барселона” – “Севилья”.
Юқоридаги изоҳни ўқинг.
32-тур. 16.04.2017. “Валенсия” – “Севилья”
“Валенсия” ҳозир исталган рақибга имкониятни бой бериши мумкин. Аммо бу жамоада етакчиларга жиддий қаршилик кўрсатиш инстинкти буткул ўлиб бўлмаган. Айниқса, ўз майдонида.
37-тур. 14.05.2017. “Реал Мадрид” - “Севилья”
Юқорида чемпионлик тақдирини “Эл-Класико” ҳал қилиши мумкинлигини тахмин қилгандик. Агар ўша ўйинда ҳал бўлмаса, 37-турдаги мазкур баҳс вазиятга ойдинлик киритиб беради. “Севилья”да ўзи чемпион бўла олмаган тақдирида ҳам, чемпионни аниқлаб бериш имкони бор.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 07:30:53 01 WRBEIRQX 2024-08-06 07:30:51 01 FCBKHURSHID 2017-03-21 16:33:23 00