-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Mazmun.uz — барчаси футбол учун Mazmun.uz блоги
Бабаян “машварат”га келганида нимадир ўзгарармиди?
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-06-21 22:59
Айни дамда кўпчилик Самвел Бабаяннинг очиқ савол-жавобга, “машварат”га келмаганини, бунинг ўрнига Россияга жўнаб қолганини танқид қилмоқда. Бир томондан чиндан ҳам бу иш нотўғри бўлди — шу пайтгача бош роллардан бирини ижро этган Самвел бу ёғига ҳам ролидан чекинмаслиги лозим эди. Тузук сакролмайдиган Лобанов, қўполликдан бошқасига ярамайдиган Ҳошимов, текис майдонда жароҳат оладиган Андреев ва голга аллергияси бор Сергеевларни майдонга туширгани учун жавоб бериши лозим эди. Мухлисларнинг саволларига жавоб бериб ўзини оқлашга уриниши ёки умуман шу пайтгача кўрсатган ҳунарларига жавоб бериши керак эди. Бироқ “машварат”ни кўриб шунга амин бўлдикки, Бабаян келган тақдирда ҳам ҳеч нарса ўзгармас экан.
Биринчидан, сенарийга кўра Бабаян қатнашмаслиги керак бўлган. Чунки у зиммасига юклатилган ишни қилди, бу ёғига бор масъулиятни федерация зиммасига олди. Жуда пухта ўйланган режа — улар ҳам жабрдийда ролида, айбдор Бабаян эса йўқ, у “хижолатпазлик”дан қочиб юрибди, демак, залда айбдорнинг ўзи йўқ. Шунда ҳам яхши-яхши саволлар берилганди, бироқ жавоб бериши керак бўлган шахслар аравани қуруқ олиб қочишди, бу сенарийнинг бир қисми эди, гарчи айрим саволлар сенарийдан ташқари берилган бўлса-да, масъул шахслар жавобни қойилмақом тарзда силлиқлашди. Энг аламлиси, ҳеч ким ҳатто савол берган журналист ҳам, бошловчи ҳам “Бу жавоб бизни қониқтирмади, аниқроқ жавоб беринг”, демади, дея олмади. Эҳтимол, ўша залда ўтирганларни жавоблар қониқтиргандир, аммо бизни қониқтирмади. Беихтиёр ўйлаб қолдим, хўш, Бабаян келганида нимани сўраган бўлардим.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: