-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Mazmun.uz — барчаси футбол учун Mazmun.uz блоги
Ноқобил ота (футболимизнинг ўзгача талқини)
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-06-25 14:31
— Дада, мен кетаман ўқишдан, бундай юра олмайман, мени тузукроқ жойга беринг ёки ўқишни тугатиб қўя қолай.
Ота узоқ ўйлади. Лекин бошқа ўқитувчини тасаввурига ҳам сиғдира олмасди. Чунки ҳозирги малим нари борса техникумни тугатган бўлса-да, у учун энг яхши ошна эди. Баъзида эллик-эллик олиб ҳам турардилар. Аммо ўқитувчи унга олам-олам ваъдаларни берар, Худо хоҳласа, ўғлингиз зўр олим бўлади, деб айтарди. Аслида, отага ҳам шундай бир гап керак эди. У кўнглидаги шубҳаларни тарқатиб юборди.
Ўғли навбатдаги имтиҳондан ҳам йиқилди. Йиғлаб келди олдига.
— Ота, бу таълимни ўзгартирмасам бўлмайди, ахир фарзандингизман-ку, менга раҳмингиз келсин. Қачонгача уялиб юраман, — деди.
Ота тағин ўйланган бўлди. Аммо ҳозирги устоз унинг учун энг маъқули эди. Пулини хоҳлаган пайти тўлайди, айниқса, ўқитувчи уни кунора меҳмон қилиб туради. Нафси ҳакалак отган ота эса ўғлини койиди:
— Қўй, сиқилма, ҳали имкониятинг бор-ку, улгурасан. Ёш бўлсанг.
Ўғил кўникди. Орадан ойлар ўтди.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: