-
-
ЕЧЛ 17.04.2024 00:00 Боруссия Д 4 - 2 Атлетико ЕЧЛ 17.04.2024 00:00 Барселона 1 - 4 ПСЖ ЕЧЛ 17.04.2024 00:00 Боруссия Д 4 - 2 Атлетико ЕЧЛ 17.04.2024 00:00 Барселона 1 - 4 ПСЖ Футзал. Осиё чемпионати 17.04.2024 12:00 Вьетнам 1 - 1 Мьянма Футзал. Осиё чемпионати 17.04.2024 14:00 Ўзбекистон 3 - 2 Австралия Футзал. Осиё чемпионати 17.04.2024 16:00 Таиланд 3 - 1 Хитой AFC U-23 17.04.2024 18:00 Ўзбекистон 2 - 0 Малайзия Футзал. Осиё чемпионати 17.04.2024 19:00 Саудия Арабистони 1 - 5 Ироқ AFC U-23 17.04.2024 20:30 Вьетнам - Кувайт ЕЧЛ 18.04.2024 00:00 Бавария - Арсенал ЕЧЛ 18.04.2024 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид ЕЧЛ 18.04.2024 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид ЕЧЛ 18.04.2024 00:00 Бавария - Арсенал Футзал. Осиё чемпионати 18.04.2024 12:00 Тожикистон - Жанубий Корея Футзал. Осиё чемпионати 18.04.2024 14:00 Эрон - Афғонистон Футзал. Осиё чемпионати 18.04.2024 16:00 Япония - Қирғизистон Футзал. Осиё чемпионати 18.04.2024 19:00 Кувайт - Баҳрайн Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 12:00 Хитой - Вьетнам Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 14:00 Австралия - Саудия Арабистони Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 16:00 Мьянма - Таиланд Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 19:00 Ироқ - Ўзбекистон «A» Серия 19.04.2024 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 19.04.2024 23:45 Кальяри - Ювентус Лига—1 20.04.2024 00:00 Ницца - Лорьян Ла-лига 20.04.2024 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада -
Mazmun.uz — барчаси футбол учун Mazmun.uz блоги
Конфедерациялар кубоги: “оми мураббий” португалларнинг мағлубиятига сабаб бўлди
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-06-29 01:58
Конфедерациялар кубогининг дастлабки ярим финали якунига етди. Унда Европа ва Америка чемпионлари беллашишди. Ўйин тенг курашлар остида кечди, якунда эса оми деҳқон Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантушнинг қарорлари португалларнинг мағлубиятига сабаб бўлди.
Биринчидан, Фернанду Сантуш жамоасига пенальтилар сериясига тайёрламаган кўринади. Эҳтимол, олдинги ўйинларда бўлгани каби Роналду ёки бошқа бир етакчи футболчининг голи эвазига ғалабани илиб кетишни ният қилгандир. Аммо рақиб Россия ёки Янги Зеландия эмас, Чили эди. бош мураббий эса рақибнинг имкониятларини тўғри баҳолай олиши лозим. Бугунги ўйинда Сантушга айнан ана шу жиҳат етишмади. Португаллар пенальтилар сериясида нотўғри қарорлар қурбони бўлишди.
Эътибор беринг, португаллардан кимлар пеналтини ура олмади, Куарежма, Моутиньо, Нани. Ваҳоланки, Фернанду Сантуш иккинчи бўлимда айнан ана шу уч нафар футболчини майдонга туширганди. Ва албатта, пенальтилар сериясида ҳам айнан шу футболчиларга суянишни ният қилганди. Бироқ айнан у майдонга туширган футболчилар 11 метрлик зарбани аниқ бажара олишмади. Бунда шак шубҳасиз бор айбни Сантуш бўйнига олиши керак.
Бундан ташқари, португалларнинг шу босқичгача етиб келишида мураббийдан кўра футболчиларнинг ҳиссаси каттароқ. Фернанду Сантуш алоҳида тактика ўйлаб топиб, кучли рақибларни ҳам мос тарзда мағлуб эта олмаган. Португаллар аксар ўйинларда биргина гол эвазига, омад эвазига зафар қучишган. Бу сафар ҳам шундай бўлди, эҳтимол, мураббий ҳеч бўлмаганда қарорни тўғри чиқарганида, эҳтимол, яна Роналду ёки бошқа футболчи яна гол киритиши мумкин эди.
Нима бўлганда ҳам Роналду ва унинг дўстлари шу ерга келганда тўхташди. Энди улар финални мухлис сифатида томоша қилишади.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: