-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Mazmun.uz — барчаси футбол учун Mazmun.uz блоги
“Қотил йигитчалар”: улар нега бунчалик “ваҳший?”
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-06-30 09:51
Конфедерациялар кубоги бошланиш арафасида Йоахим Лёв Германия терма жамоасининг Россиядаги мусобақага борадиган таркибини эълон қилди. Буни қарангки, таркибда Ўзил, Мюллер, Хедира — умуман асосий таркиб футболчиларидан деярли ҳеч ким йўқ эди. Шунда кўпчиликнинг ҳафсаласи пир бўлгани рост. Ҳатто Германияни фаворитлар рўйхатидан чиқариб қўйганлар ҳам топилди. Бундан ташқари, Россия томон Германиядан норози ҳам бўлди, чунки улар айнан Германия юлдузларининг мусобақани янада қизиқарли қилишини кутишган, Лёв танлаган ёшларга эса ишончсиз қарашганди.
Бироқ айни дамда воқеалар ривожи шундай тус олдики, Лёв танлаган йигитчалар мусобақани анчагина қиздиришди. Айни дамда германиялик мутахассис ишонч билдирган йигитчалар мусобақа финалига йўл олишди.
Конфедерациялар кубогида бу футболчилар чинакам “қотил йигитчалар” дея аталмоқда. Чунки Германиянинг иккинчи таркибини ташкил этган йигитлар жуда шиддатли, тезкор ўйин намойиш этишмоқда. Тўғри, Австралия, Чили ва Камерунга ўйинларда тажрибасиз эканликлари бироз панд берди, австралияликлар немислар дарвозасини икки бор ишғол этишди, Камерун ҳам Тер Штегенни ожиз қолдирди, Чили эса сал қолса ғалаба қозониши мумкин эди. Бироқ ёш футболчилардаги “ваҳшийлик” буни ёпиб кетди, улар Австралия дарвозасига учта тўп киритишди, Камерунни мағлуб этишди ва анча тажрибали бўлган Чили билан жанговар дуранг қайд этишди.
Мухлислар Йоахим Лёвнинг йигитчаларига таҳсин айтиб турган бир пайтда улар яна бир кутилмаган натижани қайд этишди. Кўпчилик ярим финалда Мексикага қарши ўйинда немисларга қийин бўлишини башорат қилиб турган бир пайтда “қотил йигитчалар” америкалик рақибларини аяб ўтиришмади — нақ 4 бор рақиб дарвозасини ишғол этишди. Ҳа, Мексика 4:1 ҳисобида таслим этилди, бу натижани Германиянинг асосий таркиби ҳам баъзида қайд эта олмаслиги мумкин, ахир Мексика таркибида ҳам Европада тўп сураётган бир қатор тажрибали футболчилар бор.
Хуллас, бу ёғига асосий мақсадгача бир қадам қолди. Тўғри, Лёвнинг асосий мақсади ёшларни синовдан ўтказиш, аммо бу у финалга иккинчи даража билан қарайди, дегани эмас. Бу шуни англатадики, Чилига қарши ўйин жуда-жуда шиддатли кечади. Ахир ёш футболчилар Лёвга нималарга қодир эканликларини исботлашга яна бир бор уринишлари табиий.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: