эл. почта:пароль: 
регистрация | паролни тиклаш
    • Асосий
    • Евро-2016
    • Башорат
    • Викторина
    • Блог
    • Live!
    • Конференция
    • ТВ-Программа
    • Реклама
  • Суперлига 03.07.2025 20:00 Шўртан 1 - 2 Қизилқум
    Суперлига 04.07.2025 20:00 Сўғдиёна 2 - 1 Қўқон-1912
    Суперлига 04.07.2025 20:00 Сурхон 0 - 0 Бухоро
    Клублар ўртасида ЖЧ 04.07.2025 23:59 Флуминенсе - Ал-Ҳилол
    Клублар ўртасида ЖЧ 05.07.2025 06:00 Палмейрас - Челси
    Суперлига 05.07.2025 20:00 Андижон - Бунёдкор
    Суперлига 05.07.2025 20:00 Машъал - ОКМК
    Клублар ўртасида ЖЧ 05.07.2025 21:00 ПСЖ - Бавария
  • Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

    UzA.uz — спорт хабарлари блоги

    ...Тойчихоннинг алпи билан Қўнғиротдан келган ўзбекларнинг алпи кураш тушади

    Баҳо:
    +2

    Киритилган сана: 2017-10-06 13:14

    Курашнинг ўзи не бир замонлар билан курашиб, чархланиб, тобланиб, олис ва машаққатли йўлни босиб, шу кунларга етиб келгани тарихдан маълум. Уч ярим минг йиллик тарихи давомида у халқимиз турмуш тарзига сингиб, жисмонан ва маънан камолотга етакловчи қадрият, инсон ва табиат уйғунлиги, умид ва ишонч, ор-номус, ғурур, бағрикенглик, матонат ва садоқат тимсоли сифатида эъзозланди.


    Буни юртимиз ҳудудидан топилган ноёб археологик топилмалар, тарихий қўлёзмалар ҳам исботлайди. Кураш ҳақидаги илк маълумотлар Сурхон ва Зарафшон воҳалари, Фарғона водийси, Навоий вилоятидаги Сармишсой дараси ҳамда қатор қадимги аҳоли манзилгоҳларида аниқланган тасвирий санъат намуналари акс этган осори-атиқаларда, қоятошларда ва ғорларда учрайди.


    Минг йиллик «Алпомиш» достонида эса шундай лавҳа бор:


    «Уч шарт ўтди, кураш тараддудини кўриб ётибди. Ўн минг уйли Қўнғирот одами, қанча қалмоқнинг одами йиғилиб, Чилбир чўлига, Ойна кўлига томошамон тўлиб, раста-раста, даста-даста қур тортиб ўтирди. Томошамонлар: «Курашни кўрамиз. Тойчихоннинг алпи билан Қўнғиротдан келган ўзбекларнинг алпи кураш тушади, кураш жуда қизиқ бўлади...», – деб бари жам бўлади...»


    Соҳибқирон Амир Темур даврида кураш аскарларнинг ҳарбий ва жисмоний тайёргарлигини оширишнинг асосий усулларидан бири бўлган. Буюк аждодларимиз Абу Али Ибн Синонинг «Тиб қонунлари», Маҳмуд Кошғарийнинг «Девону луғатит турк», Алишер Навоийнинг «Хамса», Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асарларида ҳам кураш ҳақида қимматли маълумотлар айтилган.


    Муқаддас заминимизда туғилиб ўсган, номлари афсонаю достонларга айланиб кетган ўнлаб баҳодирлар кураш орқали юртимизнинг донғини бутун оламга таратган.


    Халқимизда “Олтин зангламас” деган пурмаъно нақл бор. Кураш – мақсадига ҳалол йўл билан етишиш халқимизнинг тийнатига сингиб кетган юксак фазилат сифатида ажодлардан авлодларга ўтиб келаётган бебаҳо меросдир. 

    БАТАФСИЛ >>>

     

     

     


    Фикр билдиринг:

    ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

    Билдирилган фикрлар: