эл. почта:пароль: 
регистрация | паролни тиклаш
    • Асосий
    • Евро-2016
    • Башорат
    • Викторина
    • Блог
    • Live!
    • Конференция
    • ТВ-Программа
    • Реклама
  • Суперлига 03.07.2025 20:00 Шўртан 1 - 2 Қизилқум
    Суперлига 04.07.2025 20:00 Сўғдиёна 2 - 1 Қўқон-1912
    Суперлига 04.07.2025 20:00 Сурхон 0 - 0 Бухоро
    Клублар ўртасида ЖЧ 04.07.2025 23:59 Флуминенсе - Ал-Ҳилол
    Клублар ўртасида ЖЧ 05.07.2025 06:00 Палмейрас - Челси
    Суперлига 05.07.2025 20:00 Андижон - Бунёдкор
    Суперлига 05.07.2025 20:00 Машъал - ОКМК
    Клублар ўртасида ЖЧ 05.07.2025 21:00 ПСЖ - Бавария
  • Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

    UzA.uz — спорт хабарлари блоги

    "Кекса синьора"нинг тахтидаги кекса "синьор"

    Баҳо:
    +1

    Киритилган сана: 2018-07-12 14:21

    У доим янги ғалабалар, чўққиларни кўзлади. Бунинг учун жамоасини, муҳитни алмаштиришдан, ҳаммасини нолдан бошлашга қўрқмади. Ўзида метин ирода, куч топди. Унга футбол сирларини ўргатган клубидаги чақмоқ янглиғ ўйини ташрифи қоғозига айланди.

     Унинг жамоаси билан ўртоқлик ўйинидаги ўйинини кўрган рақиб жамоа вакиллари уйга қайтар асносида буюк мураббийлари, номига “сер” унвонини эҳтиром ила қўшиб чақириладиган инсонга “Ё уни таркибга қўшасиз, ё биз кетамиз” деган хитобни билдирди. “Сер” эса уни таркибига қўшиб олишдан, жамоасидаги афсонавий ва салобатли рақамни беришдан чўчимади. Унда янги етакчини, дунё футболини ўзгартира оладиган, футбол қиролини кўрди. У эса янги қизил либосини кийиб, ундан аввал шу рақамда тўп сурган чарм тўп усталари бажармаган ишларни қилди. Шу даражага чиқдики, “Дунёнинг энг кучли клуби” деб эътироф этиладиган суперклуб ҳам у учун торлик қилиб олди. Жамоадошларидан, тўп сураётган чемпионатдан бир неча йиллар олдинга кетиб қолганди у. Ўзи учун янги чақирув, куч-қудрат бобида ҳозирги жамоасидан қолишмайдиган, яраланган шер каби оёққа тураётган, кўз олдида ёввойи ўйини ва таркибидаги ўзи каби бошқа олам вакили, “ўзга сайёралик” рақиби томон ошиқди.

    ДАВОМИНИ ЎҚИНГ >>>


    Фикр билдиринг:

    ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

    Билдирилган фикрлар: