-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги UzA.uz — спорт хабарлари блоги
Москва кўз ёшларга ишонади...
Баҳо: 0Киритилган сана: 2018-07-16 17:05
Якшанба оқшомида бутун мусобақа давомида чароғон бўлиб турган рус ўлкаси осмони финал якунига етганидан сўнг қора булут қоплашига изн берди. Ёмғир ёға бошлади. Гўёки Хорватиянинг мағлубиятига ачингандек.Айнан шунинг учун ҳам мақоламиз сарлавҳасини бироз ўзгартириб, моҳиятимизга мос равишда «Москва кўз ёшларга ишонади» деб номладик.Хорватия. Эҳ, Хорватия, Хорватия! Атиги 4,5 миллион аҳоли яшайди. Биздан етти баробар кам. Майдони эса жуда кичик. Дунёда 126 ўринда туради. Аммо ўзига хос «нимадир»и бор? Мундиалда ҳаммага ёқиб қолганди-я? Ярқ этган юлдузи йўқ, аммо меҳнаткаш йигитлардан тузилган аҳил жамоа. Бу шундай жамоа, мураббийи шундай эдики, муаммоларга тўла ҳужум чизиғи бўлса ҳам ватани учун майдонга тушишдан бош тортган футболчисини мусобақа давомида четлатишга қодир! Ватани учун тўп суришни афзал деб билган ва футболчиларнинг мана шу иши учун ҳам балки финал етиб келгандир?Модричнинг ёш тўла кўзлари менга футбол жозибадор бўлгани билан аянчли эканини ҳам кўрсатди. Ўз дарвозаси ва рақиб дарвозасига гол урган Манжукичнинг ўйчан қиёфаси, оддий, юртпарварлиги туфайли катта довруқ қозонган кичик юртнинг улкан қалб соҳибаси Хорватия президенти Колинда Грабар-Китаровичнинг юртдошларига меҳр ила далда бериши дилларни тўлқинлантириб юборди. Самодан ёғаётган ёмғир Хорватиянинг мағлубияти жуда кўпчилик учун аламли бўлганини тушунди. Футбол – юлдузлар дегани эмас, якдил жамоа деган тушунчанинг мавжудлигини таъкидлашга уринди. Ёдимга эса бир вақтлар Европа чемпионатида зафар қучган Греция терма жамоасининг бош мураббийи Отто Рекхагелнинг шу сўзлари тушди:« – Португалия билан финалда ўйнаймиз. Португалия яна финалга чиқиши, ғолиб бўлиши мумкин, бироқ биз бир марта чиқамиз. Бир марта чиқилган жойда эса ғалаба қозониш керак!»
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 07:08:31 01 WRBEIRQX 2024-08-06 07:08:29 01 WRBEIRQX 2024-08-06 07:05:40 01 WRBEIRQX 2024-08-06 07:05:39 01 WRBEIRQX 2024-08-06 02:07:58 01 WRBEIRQX 2024-08-06 02:07:58 01 WRBEIRQX 2024-08-06 02:05:02 01 WRBEIRQX 2024-08-06 02:05:01 01 BAXASH 2018-11-26 05:55:40 00