-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги UzA.uz — спорт хабарлари блоги
Ўзбек спортчиларининг муваффақиятлари сири нимада?
Баҳо: 0Киритилган сана: 2018-09-18 09:21
Жорий йил ўзбек спорти учун муваффақиятларга бой йил бўлмоқда, дейиш учун тўла асос етарли. Тўғри, ҳали мавсум якунланишига анча бор. Аммо 2018 йилги мусобақалар тақвимидан ўрин олган энг нуфузли спорт анжумани – Индонезияда ўтказилган XVIII ёзги Осиё ўйинларида атлетларимиз мисли кўрилмаган ютуқларга эришдики, энди йилнинг қолган қисмида спортчиларимиз қандай натижа қайд этишларидан қатъий назар – мавсумни ижобий баҳолашга ҳақлимиз. Қувонарлиси, спортчиларимиз шу тариқа истиқлолимизнинг 27 йиллик тўйига муносиб совға ҳозирлашди. Зотан, бунгача Ўзбекистон спорт делегацияси Осиё ўйинларида олти маротаба иштирок этган бўлса-да, ҳеч қачон бу қадар ёрқин ғалабаларни қўлга киритишмаган эди. Савол туғилади: бу муваффақиятларимиз омили нимада? Шу мақсадда биз Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице президенти Умид Аҳмаджонов билан суҳбатлашдик.— Умид Махаматжонович, хабарингиз бор, яқинда Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида ўтказилган XVIII ёзги Осиё ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар муваффақиятли иштирок этди. Ушбу мусобақада ҳамюртларимиз ҳам сон, ҳам сифат борасидаги кўрсаткичларини яхшилашди. Айтингчи, бу муваффақиятларнинг сири нимада? Эътиборми, моддий манфаатдорликми ёки биз билмаган бошқа омиллар борми?— Буни ҳеч қандай сири йўқ, шунчаки тайёргарлик босқичига жиддий эътибор қаратдик. Барча спорт турлари бўйича терма жамоаларимиз сўнгги 3-4 ой ичида узлуксиз ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этди. Орада эса халқаро мусобақаларда тобланиб боришди. Ўз навбатида, Миллий олимпия қўмитаси спортчиларимизнинг Осиё ўйинларига муносиб тайёргарлик кўриши учун барча шароитни яратиб берди. Албатта, давлатимиз томонидан кўрсатилган эътибор ва ғамхўрликсиз бундай натижаларга эриша олмасдик. Хабарингиз бор, мамлакатимизда спорт тараққиёти, унинг ривожланиши шахсан Президентимиз назоратларида туради. Сўнгги 2 йил ичида соҳани янада ривожлантириш, халқаро майдондаги ғалабалар салмоғини ошириш, спортда бошқарув тизимини такомиллаштириш борасидаги давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган фармон ва қарорлар биз – спорт аҳли учун улкан имкониятлар эшигини очиб берди.Жумладан, Президентимизнинг 2018 йил 5 мартдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Самарқанд туманида универсал олимпия тайёргарлиги ва халқаро мусобақалар ўтказиш маркази;Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган “Азия-Чимган” меҳмонхонаси негизида миллий терма жамоалар учун универсал олимпия тайёргарлиги маркази;Жиззах вилояти Зомин туманида “Алоқачи” соғломлаштириш оромгоҳи негизида гимнастика спорт тури бўйича олимпия тайёргарлиги маркази;Наманган вилояти Чортоқ туманида сержантлар тайёрлаш мактаби негизида спорт ўйинлари бўйича олимпия тайёргарлиги маркази;Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида “Гулнора” соғломлаштириш оромгоҳи негизида яккакураш спорт турлари бўйича олимпия тайёргарлиги маркази Миллий олимпия қўмитаси ихтиёрига ўтказиб берилди. Айтмоқчи бўлганим спортчиларимизнинг Осиё ўйинларига муносиб тайёргарлик кўриши учун барча шароит яратиб берилди. Бу қилинган меҳнатлар самарасини эса Индонезиядаги Осиё ўйинлари кўрсатиб берди.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: