-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги UzA.uz — спорт хабарлари блоги
Тошкентга Сербия термаси келади, таркибда Жокович йўқ
Баҳо: 0Киритилган сана: 2019-01-24 14:39
Жорий йил 1-2 февраль кунлари пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт-соғломлаштириш мажмуасида “Дэвис кубоги” саралаш босқич беллашувлари ўтказилади. Унда мезбонлар ҳамда ушбу мусобақанинг 2010 йилги ғолиби ҳамда сўнгги йиллардаги асосий фаворитларидан бири Сербия терма жамоалари ўзаро куч синашади.Бу йилдан эътиборан 108-маротаба ташкил этилаётган мусобақа тартиби ўзгарди. Энди иштирокчи жамоалар олдингидек уч кунда эмас, балки икки кунда беллашади. Қолаверса жаҳон лигаси беллашувлари ҳам бир ҳафта ичида ва бир жойда ўтказилади.Куни кеча “Дэвис кубоги-2019” саралаш босқичида иштирок этадиган жамоалар мазкур беллашувларга жалб этилган теннисчилари рўйхатини эълон қилди. Ўзбекистон терма жамоаси сардори Фаррух Дўстов сербларга қарши ўйинга Денис Истомин, Ҳумоюн Султонов, Сергей Фомин, Санжар Файзиев ҳамда Жўрабек Каримовларни чақирган бўлса, Сербия терма жамоаси сардори, ўз даврининг номдор теннисчиларидан бири Ненад Зимонич эса Тошкентга қуйидаги теннисчилар билан ташриф буюради: Душан Лайович (дунё рейтингидаги ўрни – 46), Филипп Крайинович (93), Ласло Жере (92), Никола Милоевич (174) ҳамда Виктор Троицки (200).Зимонич ҳамюртларимизга қарши ўйинда Сербия тенниси афсонаси, жаҳоннинг биринчи ракеткаси бўлмиш Новак Жокович хизматларига эҳтиёж сезмаяпти ва ҳозирги таркиби билан ҳам Ўзбекистон тўсиғидан ўта олишига ишонмоқда.Қанийди, Фаррух Дўстов шогирдлари ўзига хос матонат кўрсатишиб, Сербияни мағлуб этишса. Ўшанда қолган юрт вакиллари ҳам Ўзбекистонга ўзларининг энг кучли таркиби ва энг моҳир теннисчилари билан келадиган бўлишармиди?
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: