-
-
-
Суперлига 03.07.2025 20:00 Шўртан 1 - 2 Қизилқум Суперлига 04.07.2025 20:00 Сўғдиёна 2 - 1 Қўқон-1912 Суперлига 04.07.2025 20:00 Сурхон 0 - 0 Бухоро Клублар ўртасида ЖЧ 04.07.2025 23:59 Флуминенсе - Ал-Ҳилол Клублар ўртасида ЖЧ 05.07.2025 06:00 Палмейрас - Челси Суперлига 05.07.2025 20:00 Андижон - Бунёдкор Суперлига 05.07.2025 20:00 Машъал - ОКМК Клублар ўртасида ЖЧ 05.07.2025 21:00 ПСЖ - Бавария -
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги UzA.uz — спорт хабарлари блоги
Кураш бўйича илк чемпионлар аниқланди
Баҳо: 0Киритилган сана: 2019-01-24 14:43
Аввал хабар берганимиздек, кураш бўйича 2019 йилги мавсумнинг илк мусобақаси, яъни Ўзбекистон чемпионати баҳслари Навоий шаҳридаги НКМК спорт мажмуасида бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг илк кунида эркаклар 60 ҳамда 66 кг.гача, аёллар эса 48, 52 ва 57 кг.гача бўлган вазн тоифаларида гиламга чиқишди.Куннинг биринчи ярмида саралаш беллашувлари ўтказилган бўлса, ярим финал ва финал баҳслари кечга томон ташкил этилди. Аёллар ўртасида 48 кг.гача бўлган вазн тоифасида олтин медал қорақалпоғистонлик Гулнур Муратбоевага насиб қилди. У финал баҳсида сурхондарёлик Моҳинур Мўминовани мағлубиятга учратди. Лобар Хуррамова ҳамда Моҳинур Чориевалар эса бронза медалини қўлга киритишди.52 кг.гача бўлган вазн тоифасидаги аёллар ўртасида жаҳон чемпиони, Осиё ўйинлари ғолибаси Гулнор Сулаймонова яна бир бора мамлакатимизда тенгсиз эканлигини исботлади. Бироқ, финалда унга қарши беллашган хоразмлик Сита Қадамбоева ҳам осонликча таслим бўлмади. Ушбу вазнда шоҳсупанинг учинчи поғонасидан фарғоналик Зарнигор Раҳмиддинова ҳамда Сурхондарё вилояти вакили Мухлиса Муҳаммадиевалар ўрин олишди.Навбатдаги 57 кг.гача бўлган вазнда гиламга чиққан курашчи қизлар орасида хоразмлик Шукуржон Аминова финалда Жиззах вилояти вакили Мадина Остоновани мағлубиятга учратди ва уйига олтин медал билан қайтадиган бўлди. Ушбу вазнда Маҳлиё Йўлдошева ва Меҳрибон Нуриддиновалар ҳам совриндорлар қаторидан жой эгаллашди.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: