-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги UzA.uz — спорт хабарлари блоги
Юртимизда хоккей ўйнаш учун имкониятлар яратилмоқда
Баҳо: 0Киритилган сана: 2019-01-24 15:03
Юртимизда қиш фаслининг иккинчи ойи ҳам ўтиб бормоқдаки, ҳали унинг гаштини туйиб улгурмадик. Аҳён-аҳёнда ёққан қор эса заминни оқартирди-ю. аммо кўзимиз тўядиган завқ бағишлай олмади бизга.Болалик пайтимда қишни орзиқиб кутардик. Айниқса, қалин қор ёққанда яхмалак устида учишнинг гашти ўзгача эди. У ер бу ердаги кўлмакча ёки ҳовузлар устини қалин муз қоплаган чоғларда тенгқурларимиз билан маза қилиб хоккей ўйнардик.Тўғри, бугун ҳам қишнинг гаштини туйишни истаган юртдошларимиз Чимён тоғларига чиқиши, қор устида мириқиб чана учиши, кумуш фаслнинг ҳақиқий завқини ҳис қилишлари мумкин. Лекин, ҳамма ҳам Чимён тоғларига чиқолмайдику. Хўш, бундай тоифадаги инсонлар фарзандларига ҳақиқий қишнинг гаштини қандай улашиши мумкин?Тез орада фойдаланишга топшириладиган “Хумо” кўп тармоқли спорт-соғломлаштириш мажмуаси ва унинг муз майдони эса пойтахтимиз аҳолисининг ана шу талабини қондиришга хизмат қилади. Бироқ, унгача Тошкентда истиқомат қилаётган юртдошларимиз учун Яшнобод тумани Фурқат номидаги маданият ва истироҳат боғида жойлашган “Айс Авеню” муз саройи ана шундай имкониятни тақдим этишга қодир.Ушбу манзилга борганимизда муз майдони устида жуда кўплаб ёшлар конькида учиб юришган экан. Маълум бўлишича, бу ерда бир вақтнинг ўзида спорт ихлосмандлари билан бир қаторда қишки ва мураккаб техник спорт турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби тарбияланувчилари ҳам шуғулланишаётган экан. Спорт мактаби аъзолари бу масканда ижара асосида машғулотлар олиб боришар экан.Муз саройида ёшу қари бирдек шуғулланиши мумкин. 12 ёшгача бўлган болалар учун бир соатлик машғулотлар 20 минг сўм, ярим соат шуғулланиш эса 14 минг сўмга тушади. 12 ёш ва ундан катталар учун бу сумма мос равишда 30 минг ҳамда 18 минг сўм этиб белгиланган. Шунингдек бу ерда ойлик абонементлар ҳам жорий этилган бўлиб, бу ҳам аҳолига қулайлик яратади. Ушбу маскан қиш мавсумида ҳар куни соат 10дан 22га қадар аҳолига хизмат қилиб келади. Аммо ҳаво ҳарорати ташқарида 25 даражадан ошиб кетса, муз майдонини сақлаб туриш осон эмас ва шу боис йилнинг иссиқ пайтида бу маскан ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлади.Кези келганда таъкидлаш керак, 50х25 ўлчамли муз майдони жаҳон стандартларига мос келмайди. Лекин, “Хумо” кўп тармоқли спорт-соғломлаштириш мажмуаси ишга туширилгунга қадар бу мажмуа халқаро талабларга яқинроқ келадиган ягона маскан саналади. Чунки Next савдо мажмуасида барпо этилган муз майдони ўлчами бу ердан ҳам кичик.Дарвоқе, ҳар куни кечки маҳал “Айс Авеню” муз саройида юртимиз хоккейчилари машқ қилишар экан. Ҳозир Ўзбекистонда тўртта хоккей жамоаси фаолият олиб бормоқда. Булар – ўша биз билган “Бинокор”, шунингдек “Хумо” (бу жамоада ёшлар жамланишган), “Тошкент” ва “Сезам” жамоаларидир. Улар иштирокида жорий йилдан бошлаб Ўзбекистон чемпионатини ўтказиш режалаштирилмоқда.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: