эл. почта:пароль: 
регистрация | паролни тиклаш
    • Асосий
    • Евро-2016
    • Башорат
    • Викторина
    • Блог
    • Live!
    • Конференция
    • ТВ-Программа
    • Реклама
  • Суперлига 03.07.2025 20:00 Шўртан 1 - 2 Қизилқум
    Суперлига 04.07.2025 20:00 Сўғдиёна 2 - 1 Қўқон-1912
    Суперлига 04.07.2025 20:00 Сурхон 0 - 0 Бухоро
    Клублар ўртасида ЖЧ 04.07.2025 23:59 Флуминенсе - Ал-Ҳилол
    Клублар ўртасида ЖЧ 05.07.2025 06:00 Палмейрас - Челси
    Суперлига 05.07.2025 20:00 Андижон - Бунёдкор
    Суперлига 05.07.2025 20:00 Машъал - ОКМК
    Клублар ўртасида ЖЧ 05.07.2025 21:00 ПСЖ - Бавария
  • Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

    UzA.uz — спорт хабарлари блоги

    Australian Open: кутилганидек Жокович ҳам финалда

    Баҳо:
    0

    Киритилган сана: 2019-01-25 19:17

    Австралия очиқ чемпионатининг эркаклар ўртасида иккинчи финалчиси ҳам аниқланди. Кутилганидек жаҳоннинг биринчи ракеткаси сербиялик Новак Жокович ярим финал баҳсида франциялик Люка Пуйга қарши кортга тушадиган бўлди.
     
    Учрашув атиги уч сет давом этди ва уларда Пуй номдор рақибини бор-йўғи тўрт геймда мағлуб эта олди – 6:0, 6:2, 6:2. Шу тариқа Жокович Мельбурн кортларида еттинчи бор финалда майдонга тушадиган бўлди. Умуман, серб теннисчиси якшанба куни “Катта дубулға” туркумига кирувчи турнирларда 24-маротаба финал ўйинида иштирок этади. Бу борада у фақат теннис афсоналари Рожер Федерер ва Рафаэль Надалдан ортда қолмоқда.
     
    Статистикага эътибор қаратсак, Новак шу кунгача ўзи қатнашган Australian Openнинг биронта ҳам финалида ютқазмаган. Яна бир эътиборли жиҳат, у жаҳоннинг биринчи ракеткаси бўлиб турган вақтида Мельбурн кортларида умуман мағлуб бўлмаган. Яъни, 2012, 2013, 2015 ва 2016 йилларда ушбу ҳолат такрорланган ва жорий йилда ҳам ҳозирча ҳеч кимга Жоковични енгиш насиб этмади.
     
    Агар серб теннисчиси якшанба куни ҳам ғалаба қозонса, у фаолияти давомида “Катта дубулға” туркумига кирувчи турнирларда қаторасига учинчи титулни қўлга киритади. Бунгача у ўтган йилги “Уимблдон” турнири ва US Openда ҳам бош совринга сазовор бўлганди.
     
    Умуман, Жокович ва Надаль шу кунга қадар ўзаро 52 марта тўқнаш келишган. Устунлик серб теннисчиси тарафда: 27-25.
     
    Давоми бу ерда)))

    Фикр билдиринг:

    ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

    Билдирилган фикрлар: