-
-
-
Суперлига 04.07.2025 20:00 Сўғдиёна 2 - 1 Қўқон-1912 Суперлига 04.07.2025 20:00 Сурхон 0 - 0 Бухоро Клублар ўртасида ЖЧ 04.07.2025 23:59 Флуминенсе - Ал-Ҳилол Клублар ўртасида ЖЧ 05.07.2025 06:00 Палмейрас - Челси Суперлига 05.07.2025 20:00 Андижон - Бунёдкор Суперлига 05.07.2025 20:00 Машъал - ОКМК Клублар ўртасида ЖЧ 05.07.2025 21:00 ПСЖ - Бавария Клублар ўртасида ЖЧ 06.07.2025 01:00 Реал Мадрид - Боруссия Д Суперлига 06.07.2025 20:00 Пахтакор - Навбаҳор Суперлига 06.07.2025 20:00 Динамо - Насаф -
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги UzA.uz — спорт хабарлари блоги
Тарихда биринчи бор хоккей бўйича Ўзбекистон биринчилигига старт берилади
Баҳо: 0Киритилган сана: 2019-01-30 16:45
ТОШКЕНТДА ЯНГИ “МУЗ ШАҲАРЧАСИ” ҚАД РОСТЛАДИТошкентда кўп тармоқли “Хумо Арена” муз саройининг қурилиш ишлари жадал давом этаётган бир пайтда пойтахтимизнинг қоқ марказида яна бир қишки спорт-кўнгилочар маскан қад ростлади.Кеча пойтахтимиздаги “Ice City” спорт-кўнгилочар масканига медиа-тур уюштирилди. Умумий майдони қарийб 16 минг м2 бўлган бу маскан нафақат Тошкент шаҳри аҳолиси, балки пойтахтимиз меҳмонлари учун ажойиб совға бўлди.Ўзбекистон қорли ўлкалар сирасига кирмайди. Айниқса, сўнгги йилларда иқлимнинг кескин ўзгариши сабабли негадир юртимизда қор деярли ёғмаяпти, айрим болажонлар эса қор нималигини, у қандай бўлишини кўрмай улғайишмоқда, десак муболаға бўлмайди.Янги қуриб битказилган “Ice City” спорт-кўнгилочар маскани ҳамюртларимиз учун қиш фаслининг ҳақиқий завқини ҳис қилиш имконини туҳфа этади. Кўп тармоқли “Хумо Арена” муз саройи ёки “Айс Авеню” спорт-соғломлаштириш мажмуаларидан фарқли ўлароқ ушбу муз шаҳарчасида сиз нафақат қишки спорт турлари (хоккей ва фигурали учиш) билан шуғулланишингиз, балки мириқиб ҳордиқ чиқаришингиз мумкин.Яна бир эътиборли жиҳат, бу ерда табиий қор воситасида барпо этилган майдонлар ва қорли тепаликлар кишида қишнинг ҳақиқий руҳини ҳис қилиш имконини беради. Жумладан, кичик ёшдаги болалар учун махсус қорли майдончалар ҳам қурилганки, қор бўрон ўйнаши ёки қорбобо ясаш, хуллас қишнинг ҳақиқий нафасини ҳис қилиши учун барча шароитлар муҳайё қилинган.Ўсмирлар ва балоғатга етган ёшларимиз эса махсус Viking River сувли йўлакчасида ўзларининг ҳақиқий денгизчилар, викинглардек ҳис қилиши мумкин. Қолаверса, махсус дор йўлак бўйлаб сиз ушбу масканни юқоридан томоша қилиш имкониятига эгасиз.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: