-
-
-
Суперлига 03.07.2025 20:00 Шўртан 1 - 2 Қизилқум Суперлига 04.07.2025 20:00 Сўғдиёна 2 - 1 Қўқон-1912 Суперлига 04.07.2025 20:00 Сурхон 0 - 0 Бухоро Клублар ўртасида ЖЧ 04.07.2025 23:59 Флуминенсе - Ал-Ҳилол Клублар ўртасида ЖЧ 05.07.2025 06:00 Палмейрас - Челси Суперлига 05.07.2025 20:00 Андижон - Бунёдкор Суперлига 05.07.2025 20:00 Машъал - ОКМК Клублар ўртасида ЖЧ 05.07.2025 21:00 ПСЖ - Бавария -
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги UzA.uz — спорт хабарлари блоги
Кучлилар “Осиё болалари” халқаро спорт ўйинларига йўл олади
Баҳо: 0Киритилган сана: 2019-02-21 22:10
Мамлакатимизда сўнгги йилларда қишки спорт турларини ривожлантиришга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Пойтахтимизда кўп тармоқли “Хумо Арена” муз саройи қурилаётгани ҳам фикримизни тасдиқлайди.Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси ходимлари эса қачон янги муз саройи қурилади, кейин шуғулланишни бошлаймиз, дея қўл қовуштириб ўтиргани йўқ. Улар мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Жумладан, фигурали учиш спорти ишқибозлари пойтахтимизда фаолият кўрсатаётган “Айс Авеню” муз саройида машғулотлар олиб боришмоқда. Қолаверса мусобақалар ҳам ҳозирча шу масканда ташкил этилаётир.Шу йилнинг 3-4 февраль кунлари бу масканда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши билан ҳамкорликда “Тошкент конькилари” Республика мусобақаси ўтказилмоқда.Кеча бошланган беллашувларда жами 60 нафар болалар ва ўсмирлар ғолиблик учун баҳс олиб боришмоқда. Мусобақанинг дастлабки кунида иштирокчилар қисқа дастурда ўз маҳоратларини намойиш этишди. Бугун эса ўсмирлар эркин дастурда ўз чиқишлари билан йиғилганларни хушнуд этишга ҳаракат қилади.“Тошкент конькилари” турнири якунларига кўра энг яхши натижани қайд этган икки нафардан ўсмир ва қиз яна саноқли кунлардан сўнг Россиянинг Южно-Сахалинск шаҳрида бошланадиган “Осиё болалари” (Дети Азии) халқаро спорт ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: