эл. почта:пароль: 
регистрация | паролни тиклаш
    • Асосий
    • Евро-2016
    • Башорат
    • Викторина
    • Блог
    • Live!
    • Конференция
    • ТВ-Программа
    • Реклама
  • Суперлига 03.07.2025 20:00 Шўртан 1 - 2 Қизилқум
    Суперлига 04.07.2025 20:00 Сўғдиёна 2 - 1 Қўқон-1912
    Суперлига 04.07.2025 20:00 Сурхон 0 - 0 Бухоро
    Клублар ўртасида ЖЧ 04.07.2025 23:59 Флуминенсе - Ал-Ҳилол
    Клублар ўртасида ЖЧ 05.07.2025 06:00 Палмейрас - Челси
    Суперлига 05.07.2025 20:00 Андижон - Бунёдкор
    Суперлига 05.07.2025 20:00 Машъал - ОКМК
    Клублар ўртасида ЖЧ 05.07.2025 21:00 ПСЖ - Бавария
  • Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

    UzA.uz — спорт хабарлари блоги

    “Осиё болалари” биринчи халқаро қишки ўйинлари бошланмоқда

    Баҳо:
    0

    Киритилган сана: 2019-02-21 22:20

    Бугун Россия Федерациясининг Южно-Сахалинск шаҳрида биринчи маротаба ташкил этилаётган “Осиё болалари” халқаро қишки ўйинлари бошланади.
     
    “Осиё болалари” халқаро спорт ўйинлари Халқаро Олимпия қўмитаси шафелиги остида 1996 йилдан буён ўтказиб келинади. Илгари мусобақа ёз фаслида ташкил этилган ва баҳслар ҳам ёзги спорт турлари бўйича ўтказилган.
     
    photo5400041671384738349.jpg
     
    Бу йилдан эътиборан “Осиё болалари” халқаро спорт ўйинлари қиш фаслида ва қишки спорт турлари бўйича ўтказилмоқда. Эътиборлиси, унда ўзбекистонлик ёш атлетлар ҳам илк маротаба иштирок этишади.
     
    Мамлакатимиз спорт делегациясининг Сибирга жўнаб кетгани ҳақида хабар бергандик. Терма жамоа таркибидан 8 нафар спортчи ҳамда 5 нафар мураббий ўрин олишган. Кеча мусобақа шаҳарчасида Мўғулистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Таиланд давлатлари билан бирга Ўзбекистон байроғи ҳам кўтарилди.
     
    Бугун мамлакатимиз спорт делегацияси таркибидан ўрин олган чанғи пойгачилари машғулотларни бошлашади. Эртага вакилларимиз ушбу спорт турининг Классик спринт йўналиши бўйича мусобақаларда иштирок этишади.
     
    Отабек Эшмаматов, ЎзА​​ 

    Фикр билдиринг:

    ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

    Билдирилган фикрлар: