-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Қаҳрамон Асланов 25-кадр
Бурилиш
Баҳо: +7Киритилган сана: 2012-02-12 19:26
“Барселона”га Ла Лига керак эмас, дейиш қанчалик нотўғри бўлса, чемпионатнинг “Реал”га бой берилиши кеча содир бўлмагани ҳам ҳақиқатга яқин. Фақат сиз ва мен “Осасуна” га қарши ўйинда эътибор қаратган бир жиҳат – Гвардиола жамоа йўналишини умуман бошқа тарафга бураётганини таъкидлашни истардим.
“Барселона” ўзаро ўйинларда “Реал”дан устунлик қилаётган бўлса-да, узоқ масофани яққол бой берди. Алкантара, Телло, Куэнкаларга алоқаси йўқ, айнан ўша Хави, Иньеста ва Мессилар билан бой берди. Балки мотивация танқислиги, балки вазиятларни кўкка совуриш. Биласизми, асосий рақибидан анчагина фарқ юзага келганида ҳам “Барселона”да қандайдир, айтайлик “Челси”дагидек кризис борлигини айтишга тил бормайди. Тўғри-да, натижа ва савия намойиш қилиниши керак бўлган ҳар қандай ўйинда жамоа ўтган йилги тажовузкорликни ҳам, услубни ҳам намойиш эта оляпти.
Бекорга “Челси”ни эсламадим. Лондонликларда ўхшаш муаммо яққол намоён бўлмоқда. Узоқ вақт жамоа ўйинини белгилаб келган Терри, Лемпард, Эссьен, Малуда, Дрогба кабилар футболчи “сифатида” айнан узоқ масофа учун “эскирган” бўлишса-да,улардан воз кечишга имкон йўқ. Биринчидан, ушбу футболчилар ҳали ҳам тажрибали футболчилар сифатида қолмоқдалар, иккинчидан, ўйинни тўла янги футболчиларга ағдариш учун Боашда бўлмаган юрак керак. Англиянинг Испаниядан фаврқи ҳам бор, бу ерда ҳатто ЕЧЛ дан ҳам қуруқ қолиш ҳеч гап эмас. Бу мавзу тугади.
Мен “Барселона”даги баъзи футболчиларнинг “эскирганига” далолат қилмоқчяи эмасман. Келинг, ўтган йилнинг майида ёзилган “Интиҳонинг ибтидоси” номли мақоламдан парча келтираман:
“Хави ва Пуйол ҳеч қачон олдинги йилдагидек зўр бўлиб қолавермайдилар. “Барселона” ушбу мавсумда олти марта ютқазди. Барчасида майдонда Пуйол йўқ эди. Хавининг системадаги ролини эса ортиқча тушунтиришим шарт эмас, тўғрими? Хўш, уларга ўринбосарчи? Уларни яна тарбиялаш қийин! Сотиб олишчи? Бу унданам қийин. “Барселона”нинг сўнгги йиллардаги омадли трансферини эслайсизми? Роналдиньо! Бўлди. Абидал, Алвеш, Маскерано, Афелай... булар мурватлар холос. Биз Хави ва Пуйол ҳақида гаплашяпмиз, унутманг. Вилья жаҳон чемпионатида терма жамоада ўйнади, унинг трансферида риск унчалик катта эмас эди. Мана сизга катта футбол олами, истаганигизча Хавига номзод қидириб кўринг. Бемалол. Айтадиган исмингиз ким бўлишидан қатъий назар, эллик фоизли ишончга эга холос, тўғрими? Жамоага қўшилиш, “Барса”га елка тутиш ва асосийси, “ўзиники” бўлиш осон эмас ишонинг.
Янги юлдуз эса зарур. Иккинчи омилда келтирганимдек, “Барселона” ўз “юзини” ўзгартишига ҳаракат қилиши шарт! Кимдир келиши, фақат келиб, қайсидир қанотда “пианино ташимасдан”, тизим ва ижрода ўз имзосини қўйиши шарт! Омма уни кузатиши, у билан “Барселона” қанақа қилиб ғалаба қозонишини томоша қилишга бўлган истагидан қутула олмаслиги шарт.
Яна “Реал”ни мисол келтираман. Клубнинг саккиз йиллик омадсизлигига сабабчи ким? Боскенинг кетиши, Бекхэмнинг келиши, Зидан ёки Макелеле... Булар барчаси жуда тор тушунчалар. Аслида, “Реал” “галактикос”ни алмаштира олмади! На ички ресурслар эвазига, на трансфер ёрдамида. Оуэн ҳар иккита ўйиндан биттасида гол урди. Нистелрой умуман қутқарувчига айланди. Снайдернинг жарималари эсингиздами? Лекин, энг муҳим жиҳат, бу футболчилар “Мадридстар” бўла олишмади. “галактикос” қўйиб кетган “Зиданлар ва Павонлар” сиёсати чўққини шу даражага чиқаргандики, ҳар бир “Зидан” Зидан бўлиши, ҳар бир “Павон” эса Раул бўлиши шарт эди. Ишлаган мураббийлар ичкаридан ва ташқаридан мана шунақаларни топишга маҳкум эдилар. Кака ва Роналдуга тўланган миллионлар фақат футболка сотиш учун эмас, “Реал”га янги “қиёфа” ахтариш учун бўлгани ҳақиқат. Мауриньонинг келиши эса, қайсидир маънода, жамоанинг энди қандай қиёфага эга бўлиши ҳақидаги қизиқишни оширгани табиий...
Хўш, Гвардиола чора топа оладими? Раҳбарият келаётган бу айсбергни кўриб, йўналишни бура оладими? Худди 2007-2008 йиллардагидек, янгиланиш даврини сезиларсиз, ЕЧЛ ярим финалларида кечира оладими? Мана бу асосий масала! Бу оғир вазифанинг қай тарзда амалга оширилишини кузатиш қизиқ бўлади мен учун.
Айтмоқчи бўлганим, “ҳозирги Барса ғояси” интиҳога маҳкум ва уларни тахтдан тушириш учун бошқа бир буюк ва мукаммал ғоя ёки жамоанинг пайдо бўлиши шарт эмас”
Албатта Гвардиола ҳам ушбу муаммони олдиндан кўргани шубҳасиз. “Барселона” шундай чўққига чиқдики, энди қандадйир кубокларни ёки натижаларни эмас, ҒОЯ ни ҳимоя қилишга маҳкум. “Челси”дан фарқ ҳам шунда. “Барса ғоя”сининг ўйин сифатида таназзулга юз тутиши жуда ҳам шафқатсиз хулосани ўртага чиқаради – “Демак “Барселона” ҳам маълум, ўз даврида яхши натижа бера оладиган услуб холос. Михелс, Лобановский каби даврни ўзгартириб юбориб, келажакка мерос сифатида қолиб, узоқ вақт футбол модаларини бошқарадиган йўналиш эмас!” Ҳақиқатан ҳам шундайми?
“Барселона”нинг уч йиллик натижаси футболда инқилоб ясади. Жуда кўп жамоалар унга таассуб қила бошладилар. Клуб сиёсати ва ғояси мана шунга яширилган, кбуоклар ютишга эмас. Кубоклар эса, айнан шу услубни тарғиб қилишдаги расмий факторлар холос. Ана энди, ҳар қандай ғоя давомийлиги билан ўзини исботлай оладигандек, Гвардиола ҳам энг биринчи бўлиб келаётган муаммони ечиши шарт эди. Ғоянинг давомийлиги сақланиши ва иккинчи циклга ўта олиши керак. Ўшандагина “Барселона” фақат Месси, Хави, Иньесталарга Худо томонидан берилган талант ҳисобига натижа кўрсатмаганлигини исботлайди. Қайсидир клуб ёки мураббий “Барселона”дан ўрнак олишни истаганида, унда “менда Месси йўқ-ку?” деган ихота бўлмайди, “Барса футболи” оммалашади. Пайдо бўлиши мумкин бўлган муаммони ечиш ва худди шу “Барселона”ни бошқа таркиблар билан намойиш қила олишгина “Барселона ғоя”сини сақлаб қолади. Бошқа йўл йўқ.
Шу жиҳатдан Гвардиола трансфер сиёсатига жуда эхтиёткор ёндошди. Фабрегас ва Санчес жамоа ўйинига жуда тез мослашдилар. Ўйинда пасайиш сезилмади, жамоа бу йил ҳам ҳамма совринлар учун курашиш потенциалига эгадек, тасаввур уйғонди. “Барселона”нинг сафардаги ўйинларда муаммоларга дуч келаётганигина эътиборга олмасак, ҳаммаси жойида. Агар бу йили янада кучайган “Реал” бўлмаганда...
Орадаги фарқ “Барселона”нинг кучсизланаётганидан кўра, Мадриднинг янада барқарор бўлиб бораётганидан далолат. Ана энди, орадаги фарқ 7 очкога етгач, “Барселона” бор кучи билан рақибини таъқиб қилиб, оқибатда етиб олишига ишонасизми? Балки ҳа, балки йўқ. Аммо бу ерда катта риск бор. “Барселона” чемпионатдаги барча ўйинларни 10:0 ҳисобида ютган тақдирда ҳам, чемпионликка эришиш уларнинг қўлларида қолмайди. Шу пайтгача атиги саккиз очко йўқотган “Реал”нинг яна шунча йўқотишга дуч келишига ишониш қийин. Барибир Ла Лигага ёпишиш ва оқибатда ҳам бундан, ҳам ёшларни таркибга жалб этиб бориш сиёсатидан қуруқ қолиш ҳеч гап эмас. Шундаймасми? Ўша ҳамма ўйинни ютиш учун ҳамма ўйинда Хавилар майдонга тушиши шарт. Хўш?
Балки “Вильяреал” билан ўйиндан сўнг, балки “Осасуна” билан ўйиннинг иккинчи бўлимида Гвардиола кемани буриб юборди. Бу бурилиш фақат қандадйир жароҳатлар ёки кимларгадир дам бериш ёки ЕЧЛга куч сақлаш каби хомаки сабаблар туфайли эмас - айнан ғоявий, ҳали узоқ – мавсум сўнггигача давом этадиган бурилиш. Менимча.
Бир жиҳат. “Осасуна” билан ўйинда биринчи тайм 0:2 ҳисобиа якунлангач, Гвардиолада иккита вариант бор эди. Биринчиси, Хави ва Иньестани майдонга тушириб, ўйинни ўз қўлига олиш. Нима қилиб бўлса ҳам, ғалаба учун тирмашиш. Қизиғи шундаки, айнан кечаги ўйининг ўзини алоҳида олсангиз, бутун чемпионат ҳақидаги тасаввурга эга бўласиз. Хўш, Хави ва Иньеста бир таймда учта гол уюштиришларига ишонса бўладими?
Иккинчи вариант. Ўйин бошидаги муносабатни ўзгартирмаслик. Иккинчи таймда Хави ва Иньестани эмас, Телло ва Куэнканинг майдонга тушишида катта маъно бор. Гвардиола кеча уч очко илинжида ҳам ўша очколардан, ҳамда, янада каттароқ омилдан маҳрум бўлиши мумкин эди. барибир эскиларнинг туширилиши бир ойдан бери давом этаётган меҳнат ва йўналишни чиппакка чиқарган бўларди. Ёшларнинг ҳали ўйинга тайёр эмаслигини Гвардиолага эмас, ўша ёшларнинг онгига синдирарди. Унда нима бўларди? Ушбу футболчилар Хави ва Иньеста бор экан, ҳеч қачон тўлақонли “Барселона” вакили бўла олмасдилар. “Биз 0:2 ҳисобида ютқазяпмиз, мен Хавига эмас, сенга кўпроқ ишоняпман” деб балки кеча Гвардиола Теллони руҳлантиргандир. Бу жуда катта масъулият ва бонус, ишонаверинг. Ишонаманки, айнан кечаги ўйиндан кейин Куэнка, Телло, Роберто, Алкантара каби футболчилар ҳақиқий “Барселона” аъзоси бўлдилар. Руҳан.
Энди нима бўлади? Албатта каталонияликлар ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишга ҳаракат қиладилар. Айниқса, ЕЧЛ да. Аммо мана шу йўналиш давом этади. Ротациялар давом этади. Айниқса, Ла Лигада. Мақсад, фақат янгилар билан услубни такомиллаштириш эмас, энди янги босқичда, улар билан натижа кўрсатишга қаратилган бўлади. Бу йўлда яна бир нечта ўйинларда йўқотишлар бўлиши табиий. Шу туфайли жамоа чемпионликдан маҳрум бўлиши мумкин. Балки. Лекин юқорида айтганимдек, чемпионлик аввлроқ бой берилиб бўлганди. Ўша ўзиники бўлмаган кубокни бой берган “Барселона” жуда катта тажриба ва пойдеворга эга бўлади. Назарий тарафдан. Бу мулоҳазалар амалиётда қандай кўриниш беради, бу энди келажак мавзуси. Бу футбол.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 06:41:22 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:41:20 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:38:45 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:38:44 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:16:04 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:16:02 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:12:48 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:12:47 01 MUNIS 2012-02-19 13:07:16 00 ELEKTRONIC 2012-02-17 12:28:50 00 SHAHRIXON 2012-02-16 21:52:19 -10 ABBOS 2012-02-13 08:44:00 +10 NOZIMBEK 2012-02-13 06:07:27 00 GUARDIOLA 2012-02-13 00:41:11 -10 MEDIK 2012-02-13 00:10:22 00 MEDIK 2012-02-12 23:58:05 00 ZOKIRPLUS 2012-02-12 21:23:34 00 MEDIK 2012-02-12 21:08:53 00 PATRIOT 2012-02-12 21:05:14 +60 ABITURIYENT 2012-02-12 20:59:53 00 MASTER 2012-02-12 20:48:19 00 ATSTEYKA 2012-02-12 20:15:11 00 DJBEKFM 2012-02-12 20:05:06 00 ABITURIYENT 2012-02-12 20:03:09 00 DJBEKFM 2012-02-12 20:03:00 00 DJBEKFM 2012-02-12 20:02:50 00 ZOKIRPLUS 2012-02-12 19:54:23 00