-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Қаҳрамон Асланов 25-кадр
Аҳволим "анови"лардан яхши
Баҳо: +7Киритилган сана: 2012-02-21 21:27
Ғалати одамлармиз. Ҳаммамиз. Вазият қурбонларимиз. Яъни маълум бир вазиятнинг ичида туриб мулоҳаза қиламиз, муҳокама қиламиз, куюнамиз, хурсанд бўламиз ва ҳоказо. БАА га қўшимча уч очко олиб берилди, улар бизга етиб олди, вой-дод! Лекин вазиятга тепароқдан, унинг боши-ю охиридан қараб кўрайлик – айнан бешинчи тур олдидан, гуруҳда БАА билан бирга гуруҳни бошқариб туришимизга рози бўлармидик? Албатта!
Йўқ, мен олимпиячиларимизнинг бугунги нурсиз ўйинини олқламоқчи эмасман. Айтмоқчиманки, болаларга баҳо беришдан олдин, уларга айнан мана шу мусобақа учун баҳо беряпмизми, демак аввалги ғалабаларни ҳам унутмайлик. Шунчалик лапашанг бўлганларида, ҳали ҳам гуруҳ ғолиблиги учун имкониятни ўз қўлларида ушлаб турган бўлармидилар? Лапашанг эмаслар. Мавзу тугади.
Хўш, энди нима бўлади? Сочни юлмасдан, вазиятга баҳо беришга ҳаракат қилганимиз яхши. Хаёт ҳам, футбол ҳам тугаб қолгани йўқ. Лондон йўлланмаси ҳали ҳам рўпарамизда турибди. Демак...
Биз тўплар нисбати га кўра энди иккинчи ўринга тушиб қолдик. Бунинг устига БАА терма жамоасида битта қўшимча учрашуви бор – эртага Австралия билан.
Агар Австралия терма жамоаси ғалаба қозонгудек бўлса, cўнгги турда дуранг ҳам бизни қониқтириши мумкин. Икки ҳолат бор. Сўнгги турда Австралия Ироқни ҳам ютадиган бўлса, биз БАА билан дуранг ўйнасак, учта жамоада 9 тадан очко юзага келади. У ҳолда учта жамоанинг умумий тўплар нисбатига қаралади. Бу вазиятда бизнинг нисбатимиз ижобий чиқиши мумкин. бу ҳақида кейинроқ аплашса бўлади, Австарлияни қайси ҳисобда ғолиб чиқиши ҳам муҳим.
Агар эртага дуранг бўладиган бўлса, БАА да 9 очко бўлиб қолади. Бу қўрқинчли эмас, ҳаммаси ўз қўлимизда қолади. Тошкентда БАА ни енга олсак кифоя.
Агар эртага БАА минимал ҳисобда ютадиган бўлса, биз уч очкога орқада қоламиз. Ўша ҳолатда ҳам Тошкентдаги ғалаба бизни Лондонга олиб боради.
БАА икки ёки уч тўп фарқи билан ғалаба қозонадидан бўлса, биз БАА ни икки тўп фарқи билан ютишимиз керак. Ўшанда тўплар нисбати тенг (у ҳолда ўзаро ўйин натижасига кўра биз олдинда) ёки бизнинг фойдамизга бўлади.
БАА тўрт тўп фарқи билан ғалаба қозонадиган бўлса, биз уч тўп фарқи билан уларни енгишимиз керак. Хуллас, тушундингиз-а?
Давом этамиз. Биз Тошкентдаги ўйинда БАА га ютқазмасак, 2-ўрин масаласи деярли нақд. Иккинчи ўрин ҳам йўлланма учун курашиш имконини беришини унутворгандиг-а? Афсуски, эслашга мажбурмиз. Афсус. Кимни сўкиш керак экан-а? Умуман сўкмасак ҳам бўлаверади, тўғрими?
Сабаб? Ўзингизни кўп қийнаманг. Сиқилманг. Европа Чемпионлар лигасини кўринг ана. Кўнглингиз ёзилади. Футболга бунақа ҳисоб китоблар учун кирмагансиз-ку, тўғрими? Бизга эътибоор берманг, биз ёзаверамиз. Аламимизни шунақа қилиб чиқарамиз.
Сизнинг эса аҳволингиз яхши. Анча яхши.
Бир киши қабристонда кетаётган экан. Шериги сўрабди:-Аҳволинг қалай?
Одам қабрларга ишора қилиб кўрсатибди-да, “мана булардан кўра анча яхши” деган экан. Ҳудога шукр, аҳволимиз ироқликлардан яхши. Шунисигаям шукр. Оптимистликка нима етсин. Саломат бўлинг. Энг муҳими шу.�
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 06:59:52 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:59:50 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:21:31 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:21:29 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:18:47 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:18:44 01 PTRCK 2012-02-22 21:28:03 00 XATIRCHIY 2012-02-22 15:18:55 00 KULDASHEV 2012-02-22 14:00:08 +10 MAXIMUS 2012-02-22 11:03:51 00 ABITURIYENT 2012-02-22 09:28:22 00 PLANUS 2012-02-22 09:22:55 00 ABITURIYENT 2012-02-22 09:19:20 00 ANTIVIRUS 2012-02-22 09:03:51 +10 YAHYOHON 2012-02-22 07:45:23 +20 SHERYURAK 2012-02-22 04:33:30 00 GAYRATBEK 2012-02-21 23:54:54 00 BUXOROGI 2012-02-21 23:53:41 00 TARALLABEDOD 2012-02-21 23:15:22 00 ATSTEYKA 2012-02-21 22:22:26 00 TURONIY 2012-02-21 22:06:43 00 ASLKOMILJON 2012-02-21 21:56:04 00 ZOKIRPLUS 2012-02-21 21:53:56 00 ELDARADO 2012-02-21 21:53:50 00 TURDIBAY 2012-02-21 21:49:55 00 PTRCK 2012-02-21 21:39:52 00