-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Қаҳрамон Асланов 25-кадр
Баҳор ҳавоси...
Баҳо: +9Киритилган сана: 2012-03-01 11:14
Энди Японияни ҳар доим ютамиз, демоқчи эмасман. Иккинчи таркиб билан ҳам Японияда ғалаба қозонадиган даврлар келгани ҳақидаги баландпарвоз фаразлардан ҳам йироқман, унақа эмас. Абрамов - даҳо эмас, ўйиндан олдин унга топширилган вазифани уддалай олди, шу холос. Агар терма жамоамиз ютқазганида, буни оддий ҳолдек қабул қилиб, мураббийни заррача айбламаслигим мумкин эди, демак, нега энди ҳозир кўкларга кўтаришим керак? Менинг назаримда, танқид қилиниш таҳликасидаги инсоннигина мақташ мумкин. Ҳа энди, қандайдир ўзим ҳам тўлиқ тушуна олмаётган фалсафа буёғи, эътибор берманг. Баҳор ҳавоси...
Менимча, футболчиларимизга ҳам шу жиҳат таъсир қилди, шекилли. Дзаккерони - ҳақ, рақибдан фарқли равишда, бизникиларда босим камроқ эди. Айтайлик, икки тўп фарқи билан мағлубиятга учраган тақдиримизда ҳам, танқидлар оқими кўп бўлмас эди, ҳаммаси нормал қабул қилинар, футболчиларимизни ортиқча айбламасдик. Иштиёқ билан ўйнаш, мураббий кўрсатмаларини бажаришда бу фактор муҳим рол ўйнайди, ишонинг.
Кечаги учрашув японларга қарши кучимиз мувозанатини англатмайди. Улар ҳали ҳам кучли. Бўлади-ку, шундай ўйинлар, тўғрими? Ҳар доим ҳам кучли ғалаба қозона олмайди. Гап фақат кимдир ҳаддан зиёд кучли ўйнаб юборишида ҳам, мураббийнинг ажойиб тактика танлаб, рақибни қамаб ташлаши, ўша рақибнинг умуман бўш ўйнаши ҳақида кетмаяпти. Кеча бундай ҳолатлар кузатилгани йўқ – агар японлар ҳисобни очишганда воқеалар ривожи бутунлай бошқача кўриниш олини, биз 3-4 та гол ўтказмагунча, илк голимизни ура олмаслигимиз ҳам мумкин эди.
Биз ғалаба қозондик. Ҳеч кимнинг меҳнатини яшириш ниятим йўқ. Биз аслида керак бўлмаган уч очкони йўлга киритгандирмиз, балки. Бу очколар жуда зарур бўлганида, нимадир ўхшамас, эҳтимол. Лекин эътиборингизни бошқа жиҳатга, ушбу ўйиндан сўнг терма жамоамиз муҳитида, унга бўлган муносабатларда қандай ўзгаришлар рўй бериши мумкинлиги ҳақида фикр билдирмоқчиман.
Биринчидан. Биз Японияни тарихда биринчи марта енгдик. Бир пайтлар, қайсидир мақолани ёзаётганимда, “Японияни ютиш учун нима қилиш керак?” деган саволни ўртага ташлагандим ва жавоб ўлароқ – Японияни ютиш учун, аввал, Японияни ютишимиз керак, деган парадоксал хулоса бергандим. Айнан, мана шу жиҳатдан учинчи босқичда ушбу жамоа билан бир гуруҳда ўйнаганимиз яхши бўлди. Сўнгги босқичда, ўта муҳим учрашувда улар билан илк бора тўқнаш келишимиз мумкин эди. Ана ўшанда, бизда ғалаба қозониш учун истак кечагидан ҳам каттароқ бўлиши шубҳасиз эди. Лекин, “Ниманинг ҳисобига?” деган савол жавобсиз бўларди ва руҳан ўйинни бой берардик. Бирор нарсани биринчи марта қилиш жуда қийин бўлади, биласиз-а? Худди шу вазифани ортиғи билан бажарган кейинги авлодга камроқ эътибор берилади. Сабаби, кейингилар бу ишнинг иложи борлигини билганликлари учун ҳаракат қилишган, “биринчи”да бу имконият бўлмаганди Энди, майдондан, таркибимиздан, Япониянинг (нафақат Япониянинг) таркибидан қатъий назар, бизда ғалаба учун имконият борлигини билиб турамиз. Бу ерда имконият демайлик-да, у ҳаммада бор, айнан “Ниманинг ҳисобига?” деган саволга жавоб бўлади энди бизда. Бу кечаги уч очкодан муҳимроқ жиҳат.
Иккинчидан. Қизиқ, баъзилар японларга ғалаба керак бўлмаганини, акс ҳолда, албатта ғалаба қозонишларини айтаётганлар бор. Бундай фаразларни илгари сураётганлар футболни ҳам, японларни ҳам тушунмас эканлар. Ҳеч футбол ўйнаганмисиз? Мусобақанинг нуфузи шарт эмас. Умуман ҳатто маҳалла доирасидаги ўйинларда ҳам, ярим куч билан ўйнаш, ғалаба қозонишни унчалик истамаслик каби тушунчалар ҳақида ўйлаш кулгили. Спортчи майдонга чиқдими, бошқа қандайдир қўшимча шартлар йўқми, демак, албатта ғалаба қозониш учун майдонга тушади. Бор кучи билан ҳаракат қилади. Ўйин муҳитига кирган футболчи ёки жамоа учун ярим куч билан ўйнаш деган тушунча бўўлмайди. Умуман! Япония терма жамоасида ўйинга бўлган муносабат жиддий эди. Улар тўлиқ асосий таркибни туширдилар. Уларга ФИФА рейтинги керак эди. Умуман, улар япон, тушуняпсизми, ишга бўлган муносабат бошқача. Ўртоқлик бўладими, бошқами, майдонга тушган японнинг ғалабадан бошқа мақсади бўлмайди. Японияга очко керак бўлмаган ўйинда уларни ютдик, деб ғалабага соя солаётганлар, нега бизга ҳам уч очко керак бўлмаган ўртоқлик ўйинларидаги мағлубиятларни танқид остида оладилар? Парадокс.
Учинчидан. Биз иккинчи таркибда майдонга тушмадик. Кечаги футболчиларни иккинчи таркиб дея олмайман. Иккинчи таркиб дегани бу, бир нечта етакчи ўйинчиларсиз асосий таркиб маъносини беради. Биз кеча шунчаки йиғилган таркиб билан ўйнадик холос. Қисқа муддатда йиғилиб, ҳамжиҳат бўла олганликларига, ягона мақсад йўлида жамоа бўла олганликлариг таҳсин айтсак арзийди. Бу мураббийлар штабининг ютуғи. Ахир, бир ой олдин Шадрин кўчада Насимовни кўриб қолса, танимай ўтиб кетишига ишонаман. Нима демоқчиман?
Айнан кучсизроқ ҳисобланган тарқиб билан ғалаба қозонганимизнинг катта фойдаси бор. Абрамов терма жамоа бошқарувига келган илк кунлариданоқ, жамоада алмаштириб бўлмас футбол бўлмаслигини, ҳар қандай ҳолатда жамоа ўз футболини намойиш қила олиш қобилиятига эга эканини гапиришдан чарчамаганди. Баъзи қарорлар билан буни исботлашга ҳаракат қилган, лекин амалда исботлаш унчалик ўхшамаётганди. Айниқса, Тожикистон билан ўйиндаги сариқ карточка машмашалари қайсидир маънода мураббий учун ожизлик белгиси бўлиб намоён бўлган. Футболичларни маълум ўйинлар учун асралиши, бу йўлда қинғирроқ йўлларгача борилиши жамоанинг айнан ўша футболчиларга қаттиқ боғланиб қолганлигини кўрсатади. Кечаги ғалаба, жаҳон оммаси олдида, Ўзбекистон у даражада кучсиз эмаслигини кўрсатган бўлса, иккинчидан, ички муҳитга ижобий таъсир қилади.
Энди, ҳар қандай вазиятда, қайсидир футболчилардан ажралиб қолганимизда, бизда олдингидек “истерика” бўлмайди. Илгари, биргина Одил Аҳмедовдан битта ўйинга айрилиб қолишимиз, ярим мағлубиятни англатган бўлса, энди бундай ҳолатларни оддий қабул қила оламиз ва мисол ўлароқ Нагоя тажрибасини эслашимиз мумкин бўлади. (айнан мана шуни байроқ қилиб, терма жамоага изоҳсиз ҳар қандай футболчини “тиқиб юборавериш” ҳолатлари кўпаймаса бўлди. Футболчини “упаковка қилиб” уни сотиш мақсадида...) Йўқ, бу билан Аҳмедовсиз ҳам имкониятимиз ўзгармай қолаверади, демоқчи эмасман. Албатта, йўқотишлар термамиз ўйинига салбий таъсир ўтказиши бор гап. Лекин камида, бундай ҳолатлар бизни руҳан издан чиқармайди. февраль!
“Ниманинг ҳисобига?” деган энг мудҳиш ва пессимистик савол энди риторик оҳангда янграмайди.
Қўшимча маълумотлар:
*1995 йили Япония футбол федерацияси ўзининг 100 йиллик тўйини нишонлаган ва спарринг рақиб сифатида ўшанда Осиё ўйинлари ғолиби мақомидаги Ўзбекистонни ўртоқлик ўйинига таклиф қилиб, 1:0 ҳисобида зафар қучганди. Биз ҳам, ўзимизнинг 100 йиллик тўйимизга, айни пайтда Осиё чемпиони мақомидаги Япония устидан қозонилган ғалабани тортиқ этдик.
*Абрамов жамоаларининг ҳимоядаги ишончсиз ўйини ҳақида гаплар юради. Лекин статистикага эътибор берсак, ҳозирда саралашда қатнашаётган унинг икки жамоаси жами 15 та ўйинда майдонга тушди ва ундан 13! тасида дарвоза даҳлсизлигини сақлай олди.
*Афсуски, шундай ажойиб ғалабани ҳар йилини нишонлаш насиб этмас экан. 29 февраль! :)))
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 08:23:06 01 WRBEIRQX 2024-08-06 08:23:03 01 WRBEIRQX 2024-08-06 08:19:54 01 WRBEIRQX 2024-08-06 08:19:53 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:39:28 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:39:25 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:36:36 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:36:34 01 WRBEIRQX 2024-07-23 15:09:44 01 WRBEIRQX 2024-07-23 15:09:38 01 SHAHRIXON 2012-03-14 16:59:02 00 FUTBOLVATANI 2012-03-04 04:44:56 00 FUTBOLVATANI 2012-03-04 04:43:17 00 REALCHI 2012-03-02 15:09:55 00 REALCHI 2012-03-02 15:07:45 00 ALMUNIYA 2012-03-02 01:53:42 00 ALMUNIYA 2012-03-02 01:50:25 00 ABITURIYENT 2012-03-02 01:27:39 00 ALMUNIYA 2012-03-02 01:23:30 00 ALMUNIYA 2012-03-02 01:19:22 00 ALMUNIYA 2012-03-02 01:17:42 00 IBRAKADABRA 2012-03-02 01:10:39 +10 IBRAKADABRA 2012-03-02 01:10:38 +10 ABITURIYENT 2012-03-02 00:59:00 00 IBRAKADABRA 2012-03-02 00:55:02 00 ABITURIYENT 2012-03-02 00:54:51 +10 HEROLION 2012-03-02 00:31:53 00 IBRAKADABRA 2012-03-02 00:25:05 00 IBRAKADABRA 2012-03-02 00:20:11 00 HEROLION 2012-03-02 00:18:05 00 IBRAKADABRA 2012-03-02 00:10:50 00 HEROLION 2012-03-02 00:09:43 -10 IBRAKADABRA 2012-03-02 00:03:44 00 HEROLION 2012-03-02 00:01:34 00 ABITURIYENT 2012-03-01 23:54:53 00 RAULSTAR 2012-03-01 22:22:38 +10 IBRAKADABRA 2012-03-01 21:54:42 +10 ABOMUSLIM 2012-03-01 21:10:31 00 PREMIER 2012-03-01 20:50:08 +10 ABDULAZIZ 2012-03-01 20:17:08 00 RAULSTAR 2012-03-01 19:30:14 00 RAULSTAR 2012-03-01 19:29:20 00 FORLAN 2012-03-01 19:25:37 00 SKYWORTH 2012-03-01 19:00:48 00 RAULSTAR 2012-03-01 18:47:29 00 BIGBON 2012-03-01 18:09:23 00 RAULSTAR 2012-03-01 18:00:14 00 BIGBON 2012-03-01 17:52:36 00 ABITURIYENT 2012-03-01 17:30:42 00 HEROLION 2012-03-01 15:43:25 00 RAULSTAR 2012-03-01 15:42:11 -10 KULDASHEV 2012-03-01 15:38:38 +30 JENTELMEN 2012-03-01 14:37:06 00 RAULSTAR 2012-03-01 13:50:38 00 JANUB 2012-03-01 13:40:05 00 RAULSTAR 2012-03-01 13:28:55 +10 MEDIK 2012-03-01 13:10:37 00 MEDIK 2012-03-01 13:02:49 00 MUNIS 2012-03-01 12:49:18 00 PLANUS 2012-03-01 12:32:31 +10 YAHYOHON 2012-03-01 12:04:43 +10 ANTIVIRUS 2012-03-01 11:42:13 00 KIMSANBOY 2012-03-01 11:41:43 00