-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Қаҳрамон Асланов 25-кадр
"Яна битта гол"
Баҳо: +1Киритилган сана: 2012-03-07 22:12
Ҳар бир мағлубиятга сабаб топса бўлади. У гол бўлмай қолди, бу гол бўлиб қолди, режалар ўзгариб кетди ва ҳоказо. Аммо ҳар уччала жамоамиз ютқазгач, албатта, умумий сабалар қидиришга мойиллик сезади одам. Нега энди, “Аделаида”нинг голи Қосимов режаларини ўзгартириб юборар экан-у, худди шундай тезкор гол “Насаф” рақибларини синдирмайди? Нега “Пахтакор”нинг гол ўтказиши уларга фойда келтириши мумкин, деган Мурод Ризаевнинг устидан куламиз-у, ҳақиқатан ҳам “Ал Жазийра” “Насаф”нинг тажовузкорлигидан фойлаланади? Қандайдир қарама қаршилик эмасми?
“Насаф”нинг бугунги ўйини кечаги клубларимиздан кўра кучлироқ чиққанига гувоҳман. Натижани бир четга олсак, “Насаф” Осиё Чемпионлар Лигасида бемалол тўп сура олиш салоҳиятига эга экан. Аммо натижани бир четга олиб қўя оламизми? Албатта, йўқ. Мана шу ерда мағлубият сабаби Рўзиқул Бердиев айтганидек, соддагина – “сен урмасанг, сенга уришади” деган мақол остига яширинмаганини, аслида муаммо янада чуқурроқ эканинисезиб қоламиз. Хўш?
Бир мақоламда “Насаф”ни “Наполи”га ҳам ўхшатиб юборгандим. “Насаф”ни ҳам, “Наполи”ни ҳам анчадан бери танийман. Яхшигина футбол муҳитига ва иштиёққа эга бўлган ва етакчи жамоаларни қийнаб келадиган клублар бўлган. Алоҳида ўйинда бу жамоадан ҳар нимани кутиш мумкин. Айнан шу хислати туфайли кўпчилик ёқтиради. Лекин қачонки амбициялар бироз оширилса ва энди, савия ҳисобига ғалаба қозониш, ёмон ўйнаб туриб ҳам очко олиш мумкин бўлганда, бу жамоаларннинг “риски”ошиб бораверади.
Шу жиҳатдан, “Насаф”да бугун ғалаба қозониш учун иккита вариант бор эди. Биринчиси, катта иштиёқ (ахир ўзига хос дебют) эвазига, тажовузкор ўйин кўрсатиб, рақибни янчиб ташлаш. Иккинчиси, керакли натижа йўлида совуққонликни сақлаган ҳолда, қ(Қ)аршида “Демпо” эмас, БАА жамоаси эканини унутмаслик.
Биринчи услуб билан керакли гол урилгач, иккинчи услубга ўтиш орқали, стратегик очколарга эга бўлиш учун “Насаф”да куч ҳам, потенциал ҳам етарли эди. айнан мана шу жиҳатдан бугунги мағлубият кечагилардан кўра оғирроқ ботди. Мураббийнинг тажрибасизлиги панд берди. Балки мен осон жавоб излаётгандирман, мана, қаршимда тайёр гўшт – тажрибасиз мураббий. Ахир Демьяненко бўлганида ҳам шундай бўлиши мумкин эди-ку?
Йўқ, бундай бўлиши мумкин эмасди. Икки тўп фарқи билан олдинга чиқиб олган клуб, гол уриш учун яна олдинга ташланиши ва оқибатда тўртта гол ўтказиб юбориши – бу ортиқча. Агар Шомуродов яна иккита гол урганида, бу гапларга асос бўлмасди, дейишингиз мумкин. Лекин “ура олмасачи” деган саволни ўзимиз келтириб чиқардик, шундай эмасми? Керак бўлса, ўйин темпини тушириш, керак бўлса тўпни ўз майдонида назорат қилиб туриш талаб этилади. Юз мингта мухлис олдинга бошлаб турмайдими, мураббий ва футболчилар ўйинга нисбатан совуққон ёндошишлари ва керак бўлса, ўйинни ўлдириб бўлса ҳам, ҳисобни сақлаб туришга ҳаракат қилса бўларди. Рақиб – “Барса” ёки “Реал” эмас экан, демак, “Насаф”дан буни талаб қилишга ҳаққим бор. Чунки бу уларнинг қўлидан келадиган иш эди. “Насаф” эса худди плей-оффда майдонга тушгандек, худди “тарсакилаш” учун ёш бола топиб олгандек олдинга ташланаверди. Ахир бу ОЧЛ-ку?
Ўйинни томоша қилиб ўтириб, “Насаф”нинг рақибидан нақадар кучли экани ҳақида фикр хаёлимга ҳам келмади. “Насаф” тактик жиҳатдан ютқазаётганини хис қилдим негадир. Қандайдир кино кўргандим. Икки қиличбоз ўзаро уришишади. Бири икки-уч марта рақибининг қиличини ерга тушириб юборади. Ғалабага деярли яқин келади. Лекин ҳар сафар, рақибининг қилични ердан олиши учун шароит яратиб бераверади. Охири рақибга ҳам устунлик келади. У аяб ўтирмайди. ғалаба қозонади.
Қизиқ. Уччала жамоамизнинг ўйинида ҳам тезкор гол киритилди. Ҳеч бирида биз ижобий натижага эриша олмадик. Ростанам, ўйинга бўлган режа ёки стратегия йўқмикин мураббийларимизда?..
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 08:36:37 01 WRBEIRQX 2024-08-06 08:36:35 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:45:47 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:45:45 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:42:42 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:42:40 01 WRBEIRQX 2024-07-23 16:14:28 01 WRBEIRQX 2024-07-23 16:14:27 01 ILMDOR 2012-03-09 18:02:52 +10 IMMUN 2012-03-08 17:13:08 00 UZDEXQON 2012-03-08 14:13:40 00 NEWDIZELPLUS 2012-03-08 12:36:43 00 MUNIS 2012-03-08 10:47:33 00 KULDASHEV 2012-03-08 00:19:36 00 IBRAKADABRA 2012-03-07 23:36:56 00 IBRAKADABRA 2012-03-07 23:23:49 00