-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Қаҳрамон Асланов 25-кадр
Келинг, келишайлик
Баҳо: +14Киритилган сана: 2012-03-08 14:38
Жамиятнинг, соҳанинг ривожланиши учун уни белгилаб берадиган қонун-қоидалар кифоя қилмайди. Яна бир асосий талаб шундаки, ушбу қонун ва қоидалар жамият аъзоларининг ғоя ва хис туйғулари билан ҳамоҳанг келиши керак.
Мисол учун, юртимизда бир жинс вакилларининг ўзаро турмуш қуриши тақиқланган, тўғрими? Айни дамда ушбу жиноят жамиятимизга хавф солмайди. Йўқ, бунинг сабаби – буни таъқиқловчи қонун борлигидан эмас. (Биламиз-ку, қонун томонидан тақиқланган жуда кўп фаолиятлар барибир жамиятимизга хавф солишда давом этаверади) Халқимиз, атроф муҳит, жамоатчилик хис туйғуси ушбу жиноятни қабул қила олмайди. Бу ҳолатдан чин маънода жирканамиз. Айтмоқчиманки, жамиятимизни ушбу жиноятнинг хавфидан асраётган омил – фақат унга қарши қонуннинг борлиги эмас, иккинчи шарт бўлмиш – ушбу қонуннинг хис туйғуларимиз билан ҳамоҳанг эканидадир. Агар бугуноқ, бир жинс вакилларининг ўзаро турмуш қуриши мумкинлиги ҳақида қонун чиқса ҳам, бу жиноят биз учун хавфли бўлиб қолмайди. Қачонки, бу ҳолат жамиятимизда оддий ҳолга айланса, ушбу жиноятни кўриб нафратланмасак, бизнинг хис туйғуларимизни чертмаса – ана ўшанда хавфни кутаверинг.
Ўтган хафтада, бир пайтлар “Чемпион” газетасининг таҳририяти жойлашган бинога йиғилдик. Бир пайтлар “Чемпион” газетасининг таҳририятини ташкил қилган бир қатор журналистлар “Стадион” газетасининг истиқболи ҳақида гаплашиб олдик. Ҳозир гувоҳи бўлиб турганингиз - газета хажмининг кенгайиши муносабати билан йиғилиш қилдик. Турли ғоялар, режалар ўртага ташланди, муҳокама қилиндики, насиб қилса, аста секинлик билан сиз ҳам бунинг гувоҳи бўласиз. Гап бунда эмас.
Мажлис тугаб, биргаликда овқатланишга чиқдик. Бир пайтлар “Чемпион” таҳририяти ўрганиб қолган “Юмшоқ жўжалар” ошхонаси беркилиб кетган экан. Афсус, лекин қорин оч. Бошқасига кирдик. Емак устида суҳбат бошланди. Бу сафар бироз енгилроқ, боғдан, тоғдан... Лекин футбол ичида, футбол атрофида... Ичидан гап ва маълумот қайнаб чиқадиган Бахтиёр Ширинов ва Бобомурод Абдулла, кузатиб, материал тўплаётган камгап Ҳамза, газетачиликнинг оғир юкини кўтариб, анча салобат кирган Олимхўжа, Шуҳрат ака ва бошқалар... Гап бунда эмас.
Биласизми, биз футбол ҳақида гаплашдик. Аслида футбол ҳақида жуда кўп гаплашамиз. Сайтларда, форумларда, конференцияларда, мақолаларда. Лекин бу суҳбатда айтилаётган маълумотлар, фикрлар биз ўша фикрлар асосида яратаётган “маҳсулотлар”имизда янграмайди. Сабаблар кўп - кўпинча бу гаплар оммага ошкор қилинмайдиган даражада асоссиз бўлади, баъзан омма қабул қилмайдиган даражада хунук. Лекин, энг қизиғи, бизнинг, аслида соҳани чиркин ишлардан тозалашни вазифа қилиб олган ҳаммамизнинг, хис туйғуларимиз у қадар азият чекмаётганди. Халқни алдаш, ўйинларни келишиш, ютқазиб бериш, ютиб бериш, порахўрлик каби иллатлар ҳақида хотиржам, қизиқ бир воқеа ёки эртакни айтиб бераётгандек гапираётгандик, эшитаётгандик.
Ўйлаб қолдим, балки, футболимизга болта ураётган иллатларнинг йўқ бўлмаётганига сабаб ҳам шудир. Қонун бор, айтайлик, келишилган ўйинлар оғир жазоланади. Аммо ушбу қонуннинг амал қилишини таъминлайдиган иккинчи, энг асосий шарт бажарилмаяпти-ку?! У ҳолда, ушбу қонунлардан нима наф? Келишилган учрашувларни жиноят санамай, уларни қонунийлаштирсакчи? Куляпсизми? Хазиллашмаяпман. Ахир биз аслида нафратланмайдиган иллатга нисбатан жазо белгилашдан нима фойда? Аксинча, бу ишларни нафақат амалда, қоғозда ҳам оддий ҳолга айлантирсак, кўпроқ наф келтирган бўларди, назаримда. Ҳаммага.
Биринчидан, ўша ўйин сотишга ўрганиб қолган аутсайдер ёки ўртамиёна клубларга. Доим пулсизликдан қийналиб юришади. Иккинчи даврага келиб, футболчиларга ойлик тарқатишга ҳам қийналиб қолишади. Эндичи? Қонуний ҳолда, клуб бюджетини тўлдиришнинг энг яхши ва осон йўли. Ахир ўзимиз-ку, клубларимизнинг иқтисодий фойда кўриш даражасини жуда пастлигидан нолиётган. Биринчи даврада етарли очколарни тўплаб олган клуб, иккинчи даврада барқарор молиявий жараёнга киришади. Кўпинча, йил бошида клублар учун тасдиқланган бюджет, йилнинг иккинчи ярмига бориб камайиб кетади, тўғрими? Биринчи сабаб, инфлация туфайли, мавсум бошидаги режаларга путур етади. Иккинчи сабаб, ўша ҳаражатларни қоплаши керак бўлган тушум кутилганидек бўлмайди. Агар, келишилган ўйинларни қонунийлаштирсак, айнан пул керак бўладиган иккинчи даврани клублар муаммосиз босиб ўтишади. Очколарми? Ҳал қилса бўлади. Масалан, очко сув ва ҳаводек зарур бўлган етакчи жамоаларга ўйин сотилади. Бу пулга эса, очко керак бўлмаган бошқа бир жамоадан сотиб олинади. Арзонроққа. Ҳам ортиқча ҳаракатдан қочилади, ҳам умуман очкосиз қолиш риски йўқ, ҳам молиявий фойда кўрилади.
Иккинчидан, футболчи етиштириб, бошқа лигаларга ёки терма жамоага экспорт қилиш орқали кун кўрадиган жамоаларга ҳам фойдали. Шунақа келишилган ўйинларда, бозорбоп футболчиларга урғу берилади, кўпроқ гол киритиб, ушбу футболчининг статистикаси ва нархи ошиб бораверади. Зўр-а? Агар Эрматов ҳакамликни тугатиб, ПФЛ нинг мақтанадиган бирор жиҳати қолмаса, бу жараённи умумлига хашарига айлантишимиз ва қайсидир ҳужумчимизга “Олтин бутса” олиб беришимиз мумкин. Айтганча, нафақат Эрматов, балки Роналду ва Месси ҳам футболчиликни тугатишлари керак бўлади.
ПФЛ дедим-а? Ушбу ташкилот учун ҳам жуда қулай. Ҳеч ким норози бўлмайди. Ҳеч ким бир-бирининг устидан арз қилмайди. Қайсидир ҳакамнинг нотўғри қарори муҳокама қилинмайди. Ҳаммаси дўстона кечади, ҳатто келишилган ўйин нархидан маълум фоизда маблағ ташкилотга ажратилиши мумкин.
Учинчидан, клубларимиз атрофида айланаётган пулларни назорат қилиш осонлашади. Фалончи клуб пулга қийналибди, фалончи клуб зўрға кун кўраяпти экан, деган тахминий фаразлар камаяди. Масалан, ҳозир нима бўляпти? Қайсидир клуб бошлиғи ўйинни сотади ва мўмайгина даромад қилади. Хўш, ўша пулни қаерга ишлатади? Клуб балансига – “келишилган ўйинлардан тушган тушум” деган счет очиш қонунга зид. Ёнидан, ёки машинасини сотиб, клуб учун сарфлаётганига биров ишонмайди. Бечора раҳбар мажбур бўладики, ўша пулни уйига олиб кетишга. Кўряпсизми. Келишилган ўйиннинг қонунийлаштирилмагани учун, бечора раҳбарнинг бечора болалари ҳаром луқма еяпти. Ҳаром луқманинг оқибатини ўзингиз ҳам яхши биласиз. Агар келишилган ўйинлар қонунийлаштирилса, клуб раҳбари бемалол ўйинни сотганини, қанчага сотганини яширмайди. Демак ҳамма клуб кассасига қанча пул тушганини билиб туради ва ўша пулни назорат қилади. Ҳатто журналистлар ҳам матбуот анжуманларида – “Жаноб фалончи, ўтган мавсумда саккизта ўйин сотиб, ўртача, фалон доллар пул топдингиз, нега клуб учун фойдали трансферлар амалга оширмадингиз?” деб сўраши мумкин. Яъни, ушбу соҳа орқали тушадиган пуллар яширин бўлиб раҳбар ёки мураббийнинг хамёнига кирмайди. Қонуний ва режали равишда клуб иқтисоди ва балки болалар футболи, академияларга сарфланади. Футбол мактабларига тўп, форма ва бошқа жиҳозлар олинади. Клуб раҳбари учун ўша пулга ўз болаларига ҳаром овқат олишдан кўра, бегона болаларга тўп олиб бериш виждонан енгилроқ кечади, манимча.
Биз журналистлар ва шарҳловчилар ҳам кўп нарса ютамиз. Мисол учун, баъзи ўйинларнинг келишилганини билган ҳолда “ўйин қизғин курашлар остида кечди”, “меҳмонларга омад кулиб боқди”, “ўйин жанговор 3:1 ҳисобида якунланди” деб ёлғон аралаш шарҳларни ёзиб, виждонимиз қийналмайди. Бунинг ўрнига, клубларнинг келажак режалари, тақвимнинг кимга қулай келгани, қайси ўйинларни сотиб, қайси ўйинларни сотиб олиши мумкинлиги ҳақида математик мақолалар билан чиқишлар қиламиз. Журналистларни қўрқоқликда айбламайдилар, истаганимизча, келишилган ўйинлар, уларнинг нархлари ҳақида ёзиб ташлайверамиз. Жуда қизиқ бўлиб кетади, ишонаверинг.
Етакчи клубларимиз учун ҳам жуда фойдали. Ҳақиқатан ҳам бой клуб совриндор бўлади. Клублар очколарни қандайдир омад ҳисобига эмас, чин маънода ишлаб топадилар. Кўпчилик ўйлайдики, агар жамоа келишилган ўйинларда иштирок этиб, осон очко киритишга ўрганиб қолса, халқаро майдондаги жиддий ўйинларда қийналиб қолармиш. Бўлмаган гап. Мана, “Ювентус”ни олинг. Айтишларича, клуб жуда кўп келишилган ўйинларда иштирок этган экан. Буни судда ишсботлашди ҳатто. Хўш, жамоа кучсиз ўйнадими Европада? Йўғ-е, ЕЧЛ ярим финалида “Реал”ни қандай ютганликлари эсингиздами? Хуллас, агар мураббий ўйинда барибир ғалаба қозонишларини олдиндан билса, турли босимлардан халос бўлади ва жамоа ўйинига турлича тактика, ғоя ва схемаларни олиб кириши мумкин. Шу орқали жамоа шаклланиб боради. Ҳақиқий катта ўйинларга футболчилар тайёрланиб борадилар. Мана, Абрамов ўртоқлик ўйинларини ҳадеб ютқазавергани билан, расми ўйинларда натижа кўрсатяпти-ку, тўғрими?
Балки ўйлаётгандирсиз, футбол мухлислар учун, бечора мухлислар жабр чекса майлими, деб. Қўшилмайман. Бу ўзгариш мухлисларга ҳам ёқса керак. Нима, сиз мухлислар келишилган ўйинларни ёқтирмайдилар, деб ўйлайсизми? Унақа эмас. Гуёки ҳамма келишилган ўйинлар ҳақида баҳслашиб, танқид қилиб юрадими? Йўқ, мухлисларда келишилган ўйинлардан нафратланиш туйғуси йўқ. Бу жараённинг айнан ўзлари мухлислик қиладиган жамоанинг зарарига ишлаётганига нисбатан норозилик туйғуси холос. Айтайлик, бир ғолиб жамоа ўша ўйинни сотиб олгани ҳақида гап чиқса, айнан ўша ғолиб жамоа мухлислари бу ҳақида гапиришини истамайдилар. Мағлуб жамоа мухлислари эса тинмай бунга урғу берадилар. Ахир ҳаққоний футболда ҳам мағлублар вазиятни танқид қилади, ғолиблар мақтайди, тўғрими? Демак ҳаққоний футбол ва келишилган футболга бўлган муносабат деярли бир хил эканда-а?
Шунақа. Кимгадир кулгили туюлгандир, лекин мен жиддий ёзяпман. Айтишингиз мумкин – ахир мен журналистман. Халқимни бундай иллатлардан халос қилиш учун жонимни беришим керак. Курашишим керак.
Лекин нега? Сиз бундан жабр чекяпсизми? Мен сезмаяпман...
Болангизга қарши жиноят қилишса, ҳалиги жиноятчини қамоққа тиқиш учун прокурор ёллайсиз. Мабодо худди ўша жиноятни болангиз бировга нисбатан қилса, яна болангизни ҳимоя қилиш учун адвокат ёллайсиз. Иллатлар ҳам боламизга айланиб бораётганини сезмаяпсизми? Мен сезяпман...
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 08:51:13 01 WRBEIRQX 2024-08-06 08:51:11 01 WRBEIRQX 2024-08-06 08:48:59 01 WRBEIRQX 2024-08-06 08:48:58 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:49:34 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:49:32 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:47:51 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:47:49 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:46:16 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:46:14 01 WRBEIRQX 2024-07-23 17:15:05 01 WRBEIRQX 2024-07-23 17:15:00 01 EXCITE 2012-03-29 03:20:28 00 VIKONT 2012-03-16 11:16:01 00 VIKONT 2012-03-16 11:10:07 +10 SHAHRIXON 2012-03-14 16:03:16 00 ANTIVIRUS 2012-03-12 08:32:30 00 MANKUNIAN 2012-03-11 15:01:48 00 JUVENTINO 2012-03-09 10:45:59 +20 DJAYXUN 2012-03-08 22:56:58 +60 DJAYXUN 2012-03-08 22:20:49 00 ALMUNIYA 2012-03-08 22:14:30 00 ALMUNIYA 2012-03-08 22:12:31 00 ALMUNIYA 2012-03-08 22:12:05 00 MUXLIS 2012-03-08 22:06:07 +20 JENTELMEN 2012-03-08 22:01:00 00 MUXLIS 2012-03-08 21:18:31 +10 DOCTORFM 2012-03-08 21:09:16 00 NAVOIYQATOR 2012-03-08 21:07:07 00 NAVOIYQATOR 2012-03-08 20:59:01 00 MUXLIS 2012-03-08 20:55:45 00 NAVOIYQATOR 2012-03-08 20:54:58 00 MUXLIS 2012-03-08 20:33:36 00 ATSTEYKA 2012-03-08 20:24:59 +10 JAFARJON 2012-03-08 20:24:22 00 FOTIX 2012-03-08 19:36:59 00 PREMIER 2012-03-08 19:34:57 +10 TOTTI 2012-03-08 19:15:00 +10 BUXOROGI 2012-03-08 19:03:10 +20 NAVOIYQATOR 2012-03-08 18:00:17 +10 RUSAJ 2012-03-08 17:59:21 +10 NAVOIYQATOR 2012-03-08 17:58:17 00 CAMPROAD 2012-03-08 17:46:41 00 SUGDIYONA 2012-03-08 17:33:00 00 BEKXXX 2012-03-08 17:26:23 00 AZAMTURGUNOV 2012-03-08 17:15:30 00 THEREDDEVILS 2012-03-08 17:13:21 00 AZAMTURGUNOV 2012-03-08 17:12:01 00 HELLOMOTO 2012-03-08 17:06:45 00 HELLOMOTO 2012-03-08 17:01:28 00 OUTRANKER 2012-03-08 17:00:34 +10 FANATFUTBOLA 2012-03-08 16:45:27 -10 IMMUN 2012-03-08 16:44:09 +10 NASAF 2012-03-08 16:32:24 00 LASTOCHKA 2012-03-08 16:30:13 00 LASTOCHKA 2012-03-08 16:27:59 00 ALBARS 2012-03-08 16:27:16 +40 NASAF 2012-03-08 16:27:12 00 BEKXXX 2012-03-08 16:24:09 +10 ABDUVOHID 2012-03-08 16:17:51 00 XALIL 2012-03-08 15:51:33 00 XALIL 2012-03-08 15:47:21 +10 SUGDIYONA 2012-03-08 15:43:31 +10 NAVBAXOR 2012-03-08 15:43:22 +30 TANTUM 2012-03-08 15:39:19 00 MUNIS 2012-03-08 15:38:24 +10 ANDIJONIY 2012-03-08 15:30:09 -10 TANTUM 2012-03-08 15:29:20 +10 YAHYOHON 2012-03-08 15:27:24 +30 CATALONSI 2012-03-08 15:20:57 -60 ANDIJONIY 2012-03-08 15:20:20 +50 HURSHID 2012-03-08 15:15:01 +140 YAHYOHON 2012-03-08 15:10:44 00 ANDIJONIY 2012-03-08 15:10:20 +20 ABOMUSLIM 2012-03-08 15:07:05 00 BEGALI 2012-03-08 15:00:57 +10 ANDIJONIY 2012-03-08 15:00:02 00 HURSHID 2012-03-08 14:59:48 +20 ULUGBEK 2012-03-08 14:53:47 00