-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Қаҳрамон Асланов 25-кадр
Футбол - кураш демак
Баҳо: +4Киритилган сана: 2012-03-14 21:47
Мен футболда ҳеч бир фикрга эътиқод қилмайман. Мен мана шу жараённи ичидаман. Вазиятга энг тепадан туриб қарай олмайман. Эмоциялар, фикрлар, муносабатлар воқеалар ривожидан келиб чиқиб пайдо бўлаверади.
Йўқ, эрталабки фикрим ҳозироқ, ўйин тугаши билан ўзгариб қолгани йўқ. Муносабатим ўша ўша. Лекин бўлаётган ўйинлар бизга таҳлил учун, муносабат учун янги озуқалар, далиллар тақдим этаверади.
Биринчи сабаб. Олимпиячиларимизнинг таркиби бугунги вазифани бажариш учун тайёр эмасди. Камида Козак ва Омонов. Балки, ўша икки гол устунлигини сақлай қола олардик. Лекин шуни унутмаслик керакки, голлар қандайдир босим ёки вазиятларнинг мантиқий ривожи эмас, эпизодларда киритилди. Бундай ҳолатда вазиятни ижобий ушлаб туриш учун улкан консентрация талаб қилинади. Ўйин чиқмаяптими, демак хато қилмаслик керак.
Иккинчи сабаб. Руҳан тайёр эмасдик. Консентрацияга шу туфайли путур етди. Бир пайтлар “Милан” йирик ҳисоблардаги ғалабалардан фойдалана олмаганда, буни киритилган ортиқча голлардан кўришарди. Жиддий тарзда. Масалан, ҳисоб 1:0 бўлиб турганида, футболчиларда ҳисобни сақлаб қолишга бўлган консентрация жойида бўлади. Диққатни жам қилган ҳолда самарали ҳимояланиш мумкин. Лекин ҳисоб 2:0 етгач, вазиятни назорат қилиш янада қийинлашиб кетади. Хуллас, вакилларимиз иккинчи голни уришгач, бироз ўзларини қўйиб юборишди. Худди биз каби, улар ҳам ўзларини олимпиадада кўра бошлашди. Хўп, нима бўпти? Озгина вақт берилса, яна ўйинга киришиб кетиш ва рақибни бутунлай “синдиришнинг “ имкони бўлади. Энг ёмони, биз жавоб тўпини жуда тез ўтказиб юбордик. БАА нинг узоқ босимидан сўнг, мантиқий гол қабул қилганимизда ҳам, алам қилмасди. Биз битта эпизодда хато қилдик ва ҳисоб қисқарди.
1:0 билан 2:1 нинг жуда катта фарқи бор. Футболда ким руҳан устун бўлади? Албатта, сўнгги голни урган тараф. Тўғрими? Қайсидир вазиятдан фойдаланиб сўнгги голни уриб олиш, жуда муҳим аҳамият касб этади. Улар ҳисобни қисқартиргач, тенглаштиришга бўлган улкан истакни пайқадингизми? Мен пайқадим. Камида бизникиларнинг, “биз барибир ютамиз” дегандек истакларидан кучлироқ эди. Мен ишондим.
Ўз ўзидан бундай сценарийнинг мантиқий давоми ҳисобнинг тенглашиши эди. Биз ўзимизни йўқотиб қўйгандик. Учинчи голни киритиш керакми ёки ўйин охиригача ҳимояланиш керакми? Хўп, ҳимояланиб туриб, охирида ўтказиб юборсакчи? Ажойиб устунлик йўққа чиқади-ку? БАА нинг эса мақсади аниқ ва тиниқ – гол уриш. Улар мана шу масқад йўлида джиққатни жамлай олдилар. Биз ўз диққатимизни бирор йўналишга қаратвогунимизча, ҳисоб тенглашди.
Энди, бизнинг вазифамиз маълум – гол уриш! Ниманинг ҳисобига?
Учинчи сабаб. Абрамов таркиб ва режада адашди. Умуман бу янгилик бўлмай қолди. Нега биз ҳар доим биринчи таймдаёқ таркибда ўзгариш киритамиз? Нега? Абрамов ўйинга нисбатан етарли режа ишлаб чиқа олмагани учунми? Японияда ҳам тезкор ўзгариш. Бугун ҳам. Агар рақибнинг танлаган тактикасидан келиб чиққан ҳолда, тезкор даво топиш ва вазиятни ўнглаш учун, бўлса, билмадим, ҳар ҳолда, бундай вазиятларда деярли ОТЖ да майдонга тушмаган футболчи туширилмайди. Захиралардан самарали фойдалана олмаганимиз ва исроф қилганимиз туфайли эмасми Ойбек Қиличевнинг чарчаб қолиши? Биз битта гол уришимиз шарт бўлган бир пайтда – Қиличев, Зотеев, Ҳасанов, Мусаев каби футболчиларнинг “тили осилиб” бўлганди.
Тўртинчи сабаб. Нотўғри тактика. Мен мутахассис эмасман. Шундоқ қараб туриб, БАА га нисбатан мана бунақа ўйнаш керак, дея олмайман. Лекин иш бермаган тактикани ёмонлаш қўлимдан келади. Худди сиз каби! Тўпни кўпроқ назорат қилишга-ку, майдон йўл бермапти, тушунса бўлади. Аммо доимий тарзда кураш зоналарига тўпни ташлайвериш, жарима майдони ичига юқорилатиб узатишлар (кимга?) ҳужумчиларимизни ҳам чарчатди. Тўпни қайтариб олгунча, қўшимча чарчадик, бунинг устига ўйин суръати пасаяверди. Яккакурашларда биздан устунроқ ва техник томондан кучлроқ бўлган БАА учун эса, маълум темпдаги ўйин суръати умуман керак эмас. Мухлислар бизники, майдон бизники, юқори темп бизни кучайтириб юбориши мумкин. Уларга эпизодлар йиғиндиси керак. Эпизодларнинг ҳар бирида ғолиб бўлишга ҳаракат қилиш улар учун осонроқ.
Аслида, ҳамма кўрган ўйинни нега шарҳлаб ўтирибман, биласизми? Футбол шунақа. Футболда, бири иккинчисидан кучлироқ бўлган икки тараф ва бунинг исботини кузатиш муҳим эмас. Энг муҳими, майдонда алоҳида бир ҳаёт кечади. Тўқсон дақиқалик ҳаёт. Натижани эса мана шу давр мобайнидаги воқеалар ривожи ҳал қилади. Аввал биз урамиз ёки улар. Кейин нима бўлади? Ё яна улар уради, ё тенглаштирамиз. Хўш, кейинчи? Мана шундай тарзда, занжир мисоли мантиқий якун томон бораверамиз. Шунинг учун ҳам футболда доим битта жамоа ютавермайди. Шунинг учун ҳам ўйинлар бир-бирин такрорламайди.
Биз ўйиндан олдин қандай ҳолатда бўлганимиз, ўйинга қандай тайёргарлик кўрганимиз, рақибнинг қайси ўйинчилари хавфли экани, ўн иккинчи даражали масалалар. Энг асосийси мана шу воқеалар ривожида муносиб кураша билишдир. Биз 1:0 ни ҳам, 2:0 ни ҳам, 2:1 ни ҳам, 2:2 ҳам, 2:3 ни ўз фойдамизга ҳал қила олмадик. Биз бугунги ўйин тақдим этган беш хил масаланинг бирортасини ҳам еча олмадик. Айтайлик, ҳисоб умуман очилмай қолганда ҳам бир нави эди. Ўхшамади, тамом. Лекин биз бугун курашда ютқаздик. Буниси ёмон.
Ҳасанали отанинг мақоласини ўқигандирсиз боя. "Бунёдкор"нинг жавоб голи ҳақидаги. Шунақа, ҳисобни очиш жуда осон. Тезкор гол киритиш ҳам. Энг қийин, жараёнинг ичидаги кураша олиш қобилиятидир. Буниси қийин. Ҳозир бизда имконият энди борми, Сенегални юта оламизми, охирида пенальти бормиди, йўқмиди, тупуринг ҳаммасига. Энг асосийси, биз кураша олмаяпмиз. Умуман.�
Айтмоқчиманки, ўйиндан олдин ҳамма тайёр бўлади. Ҳаммада режа бўлади. 0:0 ҳисобига яхши тайёрлангандирмиз. Лекин жараённинг ўзида курашишга на мураббий тайёр эди. На футболчилар. Эврика! Сиз шу бугунгача жамоаларимизнинг олдинги ўйинларини ёдга олинг. Натижага қараманг. Жараённи эсга олинг. Хўш, асосан 0:0 ҳисобига тайёр бўлганимиз учун ютаётгандик, шундайми? Бошқа пайтларда юта олмаётгандик. Буниси ёмон. Афсус.
Ҳаммангизга сабр тилайман. Терма жамоамизга эса... Ҳеч нарса. Пешонада борини кўраверади. Бизнинг пешонамизда...
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 09:22:42 01 WRBEIRQX 2024-08-06 09:22:40 01 WRBEIRQX 2024-08-06 09:21:18 01 WRBEIRQX 2024-08-06 09:21:17 01 WRBEIRQX 2024-08-06 09:19:17 01 WRBEIRQX 2024-08-06 09:19:14 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:54:37 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:54:36 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:53:02 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:53:01 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:51:27 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:51:26 01 WRBEIRQX 2024-07-23 19:25:59 01 WRBEIRQX 2024-07-23 19:25:55 01 SHARQ 2012-03-15 18:55:30 00 ALISHERD 2012-03-15 17:20:08 00 AURSHAX 2012-03-15 15:45:38 00 MRCHELSEAFC 2012-03-15 15:38:57 00 MRCHELSEAFC 2012-03-15 15:34:40 00 BECKTU 2012-03-15 14:02:25 00 ABBOS 2012-03-15 13:57:09 -20 FAIRPLAY 2012-03-15 13:04:35 00 OFTALMOLOG 2012-03-15 12:57:26 00 HEROLION 2012-03-15 11:33:06 00 ABITURIYENT 2012-03-15 10:59:07 +10 JAMOLIDDIN 2012-03-15 10:33:18 00 DILSHODBEK 2012-03-15 10:28:45 00 BARSAMILAN 2012-03-15 10:11:42 00 BARSAMILAN 2012-03-15 10:00:53 00 MSHOHRUH 2012-03-15 09:36:30 00 JAMOLIDDIN 2012-03-15 09:13:47 00 PLANUS 2012-03-15 08:59:44 +10 PLANUS 2012-03-15 08:50:59 +10 ABITURIYENT 2012-03-15 08:03:30 +10 SNICKERS 2012-03-15 06:38:56 00 YAHYOHON 2012-03-15 06:32:38 00 YAHYOHON 2012-03-15 06:30:59 +10 SANCHO 2012-03-15 06:24:44 00 SOCCER 2012-03-15 04:02:54 00 FILOSOF 2012-03-15 03:37:52 00 URIKZOR 2012-03-15 02:17:09 +10 SADVIN 2012-03-15 02:02:44 00 LIDERSOCCER 2012-03-15 01:47:21 00 MUXLIS 2012-03-15 01:42:53 00 FORLAN 2012-03-15 00:44:26 00 GATEKZ 2012-03-15 00:14:49 00 CAMPROAD 2012-03-14 23:51:38 00 CAMPROAD 2012-03-14 23:51:09 00 TURDIBAY 2012-03-14 23:35:42 +10 ALISHERD 2012-03-14 23:34:31 +10 ALISHERD 2012-03-14 23:31:14 +20 MUXLIS 2012-03-14 23:28:49 00 MUXLIS 2012-03-14 23:23:38 +20 GATEKZ 2012-03-14 23:20:32 +10 IMMUN 2012-03-14 23:17:37 00 BURGUT 2012-03-14 23:17:09 00 HURSHID 2012-03-14 23:15:32 00 SOHIBKOR 2012-03-14 23:12:03 +20 MUXLIS 2012-03-14 22:50:37 00 SOHIBKOR 2012-03-14 22:47:12 00 MUNIS 2012-03-14 22:45:49 00 SOHIBKOR 2012-03-14 22:44:53 00 DURABOT 2012-03-14 22:41:25 +10 SOHIBKOR 2012-03-14 22:40:35 00 SOHIBKOR 2012-03-14 22:37:32 +20 IBRAKADABRA 2012-03-14 22:37:13 +30 PREMIER 2012-03-14 22:30:01 -20 MUXLIS 2012-03-14 22:29:44 +10 BUXOROGI 2012-03-14 22:10:47 00 PLAZA 2012-03-14 22:10:03 +10 BUXOROGI 2012-03-14 22:07:34 00 MANUTDBARSA 2012-03-14 22:06:24 00 HALAMADRID 2012-03-14 22:03:06 +20 XORAZMIY 2012-03-14 21:59:10 00