-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Қаҳрамон Асланов 25-кадр
Чет эллик мураббий
Баҳо: +1Киритилган сана: 2012-03-22 15:29
Олимпия терма жамоамиз БАА дан мағлубиятга учрагач, агар буни муаммо сифатида қабул қиладиган бўлсак, унинг ечими сифатида мураббийни алмаштириш таклифи ҳам тез-тез илгари сурилмоқда. Албатта, унинг ўрнига номзодлар қаралганда, ўзимиздан изланмайди. Сабаби, ҳамюртларимиздан кимни номзоди кўтарилмасин, албатта, унинг ҳам қандайдир “қовунлари” эсланади ва “унинг Абрамовдан устунликлари нимада?” каби саволларга жавоб топиш осон бўлмайди. Демак номзод деганда, битта алоҳида, биз яхши кўрган таъриф берилади – у чет эллик бўлиши шарт. Қизиғи, хўп, ўша чет эллик мураббий ким? Ўзбекистондан ташқарида “прописка”дан ўтган ҳаммами? Ахир бу жуда кенг тушунча, тўғрими? Терма жамоаларимиз ўйиинни яхшилашнинг ечими сифатида чет эллик мураббийни тайинлаш – шунақа ечим ёки хулоса бўладими?
Радулович ҳам чет эллик. Яхшироқ таклифга эга бўлди ёки айтганларини ”Пахтакор” бажармади. Сурворди. ЎФФ ўша янги чет элликнинг айтганларини бажарармикин? Сколари ҳам чет эллик. Пул беришганди, “Ўзбекистон –истеъдодларга тўла” деб оғзидан таноби қочди. Мағлубиятда эса яна бизни айблаб кетди. Ўзбекистон чет эллик билан ғалаба қозониши кафолталанамикин?
Йўқ, мени тушунмадингиз. Нега чет элликни ёмонлаяпсиз, яхшилари ҳам бор-ку, демоқчимисиз? Нега чет элликни мақтаяпсиз? Ёмонлари ҳам бор-ку...
Айтмоқчиманки, муаммони ечими сифатида кимнидир олиб келиб, мана чет элданам олиб келдик, деб эски хаммомда чўмилишга қўшилмайман. Журжевич кучайтириб қўйдими? Ҳа, у ҳали янги-ку, ҳозирдан баҳо бермаслик керак. Ҳали кучайтириб юборади “Пахтакор”ни. Балки. Омадини берсин. Вақт бор ҳали. Хўш, терманинг янги мураббийда вақт бўладими?
Майли, “теннис ўйнашни” бас қилай-да, нега айнан бугун бизга чет эллик мураббий керак эмаслигини тушунтирай.
Биринчидан. Капелло ёки Моуриньо келмаслиги аниқ. Биз ҳали уларнинг даражасигача ўсмадик. Жаҳон футболида ўртачароқ эътиборга эга бўлган мураббийларни ҳам олиб келишимизга ишонмайман. Хўп, шунақаси топилди ҳам дейлик. Биласизми, мураббийнинг кучини ўлчайдиган мезонлар бироз бошқача. Айтайлик, бир топ мураббий истаган жамоага бориб, истаган натижани кўрсатишига ишониб бўлмайди. Моуриньо “Челси”ни ЕЧЛ финалига олиб чиқа олмаганди, Грант олиб чиқди. Сколари эплолмаган ишни Анчелотти бажарди. Анчелоттининг ўзи эса, Сколари муваффақият қозонган жойларда омадсизликка юз тутиши мумкин эди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам риск бўлади. Биз учун айнан керакли мураббий бўладими ёки бизга мос келмайдими? Бу саволга олдиндан жавоб топиб бўлмайди. Бунинг учун қайсидир ўйинларни таҳлика остига олишимиз шарт. Умуман мураббийни ўзгартирган исталган жамоани олинг ва баҳо беринг. Бундай ҳолатларнинг тенг ярмида ўзгартириш салбий оқибатларга олиб келган. Қолган ярмида ўзгартириш ўзини оқлаган. Танлов қай даражада тўғри бўлишини била оламизми?
Иккинчидан. Ўша риск Абрамовда ҳам бор, тўғри. Лекин бу ерда камида айбдор аниқ бўлади. Абрамов икки йилдан бери терма жамоа билан бирга. Демак мураббий эплай олмади, тамом. Аммо агар алмаштирув бўлса, биласизми, нима бўлади? Ҳар қанча пессимистик ёндошмайлик, терма жамоа бошқарувидаги Абрамовнинг аҳамияти бироз баҳсли. Кимдир оқлайди, кимгадир ёқмайди. Яъни бир овоздан, Абрамов эплай олмаяпти, дейишга асослар етарли эмас. Натижалар ҳам шунақа. Баъзида ғалаба қозонишига ишонамиз, баъзан кутилмаган мағлубиятлар пайдо бўлмоқда. Яъни терма жамоадан ёки ОТЖ дан Абрамовнинг кетиши бу жамоаларни кучайтиради, деб ҳисоблай олмаймиз. Демак, мабодо мағлуб бўлсак, балки Абрамов эплармиди, деган фикр ҳамманинг хаёлидан кечиши шубҳасиз. Албатта, унинг шаҳсиятига нисбатан холис ёндошадиганлар ҳақида гапиряпман. Абрамов нима дейди? “Менинг ишимни охиригача олиб боришга имкон берилмади, акс ҳолда, Сенегалниям, Эронниям ютардим” дейди, тамом. Янги чет эллик мураббий эса, немисчалаб, ёки инглизчалаб, “жамоада муаммолар етарли экан, уларни ечиш учун менда вақт бўлмади” деб қутулади.
Учинчидан. Чет эллик мураббий ҳақида гапирилганда, кўпинча бошқа жиҳатларнинг аҳамиятига урғу берамиз. Яъни мураббий чет эллик бўлса, гуёки, футболимиз бошқарувидаги тизимлар яхшиланиб, муносабатлар профессионал даражада бўлишини истаймиз. Қисман тўғри. Лекин бунинг учун биз аввал, ўша йўналиш сари қадам қўйишимиз ва чин дилдан шунга ҳаракат қилишимиз керак. Чет эллик мураббий эса бизга шунчаки, қандай қилишни ўргатади холос. Ўргатади! Биз ҳали ўрганиш йўлига тушмаганимиздан кейин, ўрганишни истамаганимиздан кейин, ўша чет эллик мураббий келса бўлди, ҳаммасини боплайди, деб ўйлайсизми? Бўлмаган гап. Ўз талабларини қўяди. Агар ўхшамаса ёки бажарилмасачи? Кетади! Яъни футбол тизимини яхшилаш йўлидаги энг биринчи иш чет эллик бошқарувчини олиб келиш эмас. Аввал шу йўналишга тушиб, кейинги қадам сифатида мураббийни жалб қилса бўлади. Агар немис мураббийи келса, жамоамизда немисча тизим бўлади, десангиз қаттиқ янглишасиз. Унақа бўлмайди.
Тўртинчидан. Бизнинг менталитетимиз шунақа – ҳеч қачон босим ўша мураббийга тушмайди. Абрамов интервьюларидан бирида айтганди, “чет эллик мураббий битта аҳмоқона гапни айтиб қўйса ҳам, буни футбол қонуни сифатида баҳолашадаи”. Мабодо кутилган натижа бўлмаса, биз калавани йўқотиб қўямиз. Мана, чет эллик мураббий ҳам эплай олмади, ҳаммасига айбдор футболимиз, клубларимиз, аввал футболимизни тубдан ислоҳ қилиш керак, деган умумий гаплар билан циклни якунлашни истайсизми? Албатта, бу гаплар тўғри, лекин муаммога шундай йўналишда қараш – нотўғри. Хўп, футболимиз ислоҳталаб, хўп, клубларимиздаги аҳвол чатоқ – лекин бу муаммолар ҳал бўлмагунча, футбол кўрманг, натижадан умид қилманг, деб ҳеч кимга айта олмаймиз-ку? Мухлисларга кичик қувонч улашишнинг йўлларидан бири, айнан мана шу ҳолатдан ҳам муносиб натижаларга эришишдир.
Йўқ, натижага эришиб олиб, кейин “мана футболимиз ўсяпти” деб мақтанишни назарда тутмаяпман. Футбол тизимини яхшилаш, болалар футболига эътибор қаратиш, ПФЛ ни такомиллаштириш ишлари натижадан қатъий назар кетаверади. Алоҳида жамоаларнинг натижаси эса, ниманидир исботлаб, биз кучли эканимизни ўзимизнинг мухлисларга уқдириш учун бўлмайди. Ғалабадан мақсад – бугунги кун мухлисини хурсанд қилиш. Шу холос.
Айни кунда эса, айнан бугунги жамоаларимизнинг бугунги вазияти – тубдан ислоҳталаб дейишга бироз эхтиёт бўламан. Ҳаммаси оддий – МТЖ ва ОТЖ футболимиз ва меҳнатимизнинг самараси. МТЖ ва ОТЖ ни яхшилаш учун футболимиз ва меҳнатимизни кучайтиришимиз керак. Ўшанда натижа ижобий томонга ўзгариши аниқ. Айсбергнинг учи бўлмиш бу жамоаларни футболимиздан алоҳида ҳолда ислоҳ қилиб бўлмайди. Ҳар бир мағлубиятни МТЖ ва ОТЖ нинг ислоҳоти билан ечавериш бизни давомли ғалабаларга олиб бормайди.
P/S Мабодо олимпия терма жамоамиз олдиндаги учта ўйинда ижобий натижа қайд этиб, Лондон йўлланмасини қўлга киритса, Абрамовни ОТЖ дан озод қилиш тарафдориман. Абрамовнинг миссияси ёшлардан рақобатбардош жамоа тузиш ва уларнинг терма жамоага мунтазам кириб боришлари учун ўзига хос тизим яратиш, эди. Миссия тугади – кучлими, кучсизми, жамоа тузилди.. ОТЖ Лондондан кейин тарқалиб кетади. Эндиги мақсад бу жамоани ривожлантириб бориш эмас, конкрет турнирга тайёрлаш бўлади. шу туфайли, ОТЖ га алоҳида мураббий танлаш керак бўлади. Абрамовда эса бошқа бир конкрет турнир бор. Бу ҳақида кейин яна гаплашамиз.
P/S. Кўпинча, МТЖ ёки ОТЖ ғалаба қозонса, мураббийни мақтаймиз. Агар мағлубиятга учраса, футболимизнинг муаммолари ҳам ўртага чиқади ва мураббийда айб йўқ, каби фикрлар ҳам янграб қолади. Бу ҳолат баъзиларга ёқмаётган экан. Лекин, фикримча, бу ёндошувда ҳақиқат бор. Агар "Валенсия" "Реал" ва "Барселона"ни ортда қолдириб, Испания чемпиони бўлса, Эмерига хайкал қўйиш керак. Чунки у бир бош баланд сакради. Лекин ортда қолдира олмаса, уни ерга кўмиш шарт эмас. Тушуняпсизми?
Терма жамоаларимизни Лондон ёки Бразилияга бориш имкониятларини шундай баҳолайман. Бу менинг фикрим. (Албатта, алоҳида ўйинларда Абрамов ҳам хато қилади. умуман у кўп хато қилади. У - илоҳ ҳам, "илоҳ" ҳам эмас)
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 07:09:23 01 WRBEIRQX 2024-08-06 07:09:21 01 WRBEIRQX 2024-08-06 07:06:29 01 WRBEIRQX 2024-08-06 07:06:28 01 MANCHESYU 2012-03-27 04:15:59 00 SHAHRIXON 2012-03-25 17:34:14 00 SHAHRIXON 2012-03-25 17:33:35 00 IBRAKADABRA 2012-03-25 01:13:59 +10 FATHQUQON 2012-03-25 01:01:23 00 FATHQUQON 2012-03-25 00:55:19 00 FATHQUQON 2012-03-25 00:53:26 00 ATSTEYKA 2012-03-23 07:30:10 +10 FANATIZM 2012-03-23 06:01:40 00 YAHYOHON 2012-03-22 20:22:17 -10 SOHIBKOR 2012-03-22 19:23:42 -10 SOHIBKOR 2012-03-22 19:20:15 00 SOHIBKOR 2012-03-22 19:15:24 -10 SOHIBKOR 2012-03-22 19:08:52 -10 ATSTEYKA 2012-03-22 18:53:01 00 JENTELMEN 2012-03-22 17:46:18 00 MUXLIS 2012-03-22 17:11:04 00 SOHIBKOR 2012-03-22 17:00:49 00 SOHIBKOR 2012-03-22 16:54:44 +20 ABOMUSLIM 2012-03-22 16:49:39 00 ABOMUSLIM 2012-03-22 16:46:54 00 HEROLION 2012-03-22 16:45:38 00 ALBARS 2012-03-22 16:36:06 00 SHERCIK 2012-03-22 16:08:12 -40 MARKETING 2012-03-22 15:54:19 00 ABITURIYENT 2012-03-22 15:49:41 00