-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Қаҳрамон Асланов 25-кадр
Бугун ўқинг
Баҳо: 0Киритилган сана: 2012-03-27 11:10
Бугун олимпия терма жамоамиз Лондонда бўлиб ўтадиган турнир саралашида навбатдаги босқични бошлайди. Гуруҳдаги икки жамоа 1-турда ўзаро баҳслашдилар ва дуранггга имзо чекдилар. Айтишларича, Уммон олимпия терма жамоаси кучлироқ экан. Лекин менимча, буларнинг барчаси нисбий. Айтайлик, БАА ёки Ироқ каби жамоалардан кучлимасдир, тўғрими? Демак ҳар икки жамоа таркиби, ўйин услубини солиштириб, кимда имконият кўплиги ҳақида сафсата тўқишдан маъно йўқ, деб ўйлайман. Ҳаммаси майдонда ҳал бўлади. Ҳозир шундай паллаки, алоҳида учрашувлар барчасини ҳал қилади ва бу алоҳида учрашувда ҳар нарса бўлиши мумкин. “Хетафе” “Барселона”ни, “Леванте” “Реал”ни енгиши мумкин. Шунақа.
Лекин бир жиҳат борки, гуруҳдаги рақиблариимзга нисбатан, бизга руҳан каттароқ босим юклайди. Тасаввур қилинг, олдинги босқичдаги сўнгги тур ўйинлари якунлангач, Сурия, Уммон ва Ўзбекистон олимпиячилари кайфиятларида қандайдир фарқ бормиди? Йўқ, мен ўзимча, Ўзбекистон футбол державаси-ю, арабларга шу ернинг ўзи ҳам катта ютуқ, деб нотўғри фаразларни илгари сурмоқчи эмасман. Гап бошқа ёқда. Уммон ва Сурия олдинги гуруҳлар учун қуръа якунланган захотиёқ, 2-ўрин учун курашишни мақсад қилишган. Уларнинг гуруҳида Япония ва Жанубий Корея каби Осиё грандлари бор эди. Демак, ушбу гуруҳда 2-ўринни олиш улар учун муваффақиятсизлик саналмасди, бутун саралаш цикли давомида улар руҳан мана шу ўринга тайёрланиб боришган.
Балки, БАА ва Австралия каби кучли рақиблар чекимизга тушгач, биз ҳам шунақа хаёлга боргандирмиз. Лекин илк турларни муваффақиятли ўтказиб, гуруҳда пешқадам бўлиб олгач, Лондон сари йўл тиниқ кўрина бошлади. Бизни, мураббийларни, футболчиларни биринчи ўриндан бошқаси қониқтирмайдиган даражага келди. Февраль ойининг бошида Австралия билан ўйиндаги ғалабадан сўнг, ҳатто бир-биримизни табриклай бошладик. Қолган икки ўйинда ҳатто 1 очко ҳам бизни Лондонга олиб бориши мумкин эди ўшанда. Кейин БАА га техник ғалаба, Ироқдан мағлубият устимизга қўшимча босимлар юклай бошлади. Энди БАА руҳан биздан устун эди. Биз ўзимизники бўлган нарсани бой бериш бўсағасида тургандик, БАА эса ҳали яқин келмаган нарсани қўлга киритиш пайида эди. Яъни бизнинг йўқотадиган нарсамиз БАА дан кўра кўпроқ эди. Бу омил БАА га қарши ўйинда ҳал қилувчи бўлди, дея олмайман. БАА ҳақиқатан ҳам кучли эди ва ўз жойига чиқа олди. Мен Уммон ва Сурияга қарши баҳсларда бундай омиллар зараримизга ишлаши мумкинлигини айтмоқчиман.
Бу пессимистлик эмас. Ғалаба учун имкониятлар бизда ҳам кўп. Умуман ҳар қандай алоҳида ўйин олдидан, ҳар қандай жамоада ғалаба қозониш учун ҳам, мағлубиятга учраш учун ҳам етарли сабаблар факторлар мавжуд бўлади. Мураббийларнинг вазифаси айнан ғалабага сабаб бўладиган факторлар таъсирини имкон қадар ошириш, мағлубиятга олиб келадиган омилларни бартараф этишга уринишдир. Айтмоқчиманки, агар Уммон ёки Суриядан ютқазадиган бўлсак, улардан кучсиз эканимиз учун эмас, айнан мана шу руҳан устун бўлмаганимиз учун бўлади. Уларнинг йўқотадиган нарсаси йўқ. Аввалдан мана шу мини-турнирда иштирок этишларини билишган, аниқроғи, шунга ҳаракат қилишган, шуни мақсад қилишган. Бу ерда қатнашиш улар учун ғалабали юришнинг давоми сифатида эътиборга олинади. Биз эса кутилмаганда, режага номувофиқ бу ерга тушиб қолдик.
Ушбу ҳолатнинг футболчилар онгида салбий таъсирини камайтириш мураббийларнинг энг асосий вазифаси ҳисобланади. Чунки, менимча, ўйин амалиёти, жисмоний ва техник тайёргарлик каби омилларда рақиблардан кучсиз эмасмиз. Бу бор гап. БАА дан мағлубиятдан сўнг, Абрамовни хавотирга солган энг асосий савол шу эди - мағлубият йигитларимизнинг кейинги ўйинлар учун “синдириб” қўймайдими? Ўтган ўн беш кун ичида айнан мана шу жиҳат ҳақида кўпроқ қайғурилди ва билишимча, олимпиячиларимиз оғриқли мағлубиятни унутиб, жанговор ва кўтаринки кайфиятда сафарга жўнаб кетишгани ҳақида хабарлар тарқалди. Насиб қилса, бугун бунга амин бўламиз. Ғалаба ёр бўлсин
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 07:12:59 01 WRBEIRQX 2024-08-06 07:12:57 01 WRBEIRQX 2024-08-06 07:10:27 01 WRBEIRQX 2024-08-06 07:10:25 01 ABBOS 2012-03-27 21:39:40 00 BEKXXX 2012-03-27 18:03:27 00 BEKXXX 2012-03-27 18:02:12 00 UZBEKFAN 2012-03-27 17:08:03 00 ABITURIYENT 2012-03-27 16:19:34 00 BARCAMANIA 2012-03-27 15:40:20 00 ATSTEYKA 2012-03-27 14:47:21 00 NAVOIYQATOR 2012-03-27 14:37:04 00 HEROLION 2012-03-27 14:18:09 00 IBRAKADABRA 2012-03-27 14:02:09 00 TALABA 2012-03-27 14:00:50 00 ALISHERD 2012-03-27 13:57:09 00 ALISHERD 2012-03-27 13:57:05 00 ATSTEYKA 2012-03-27 13:53:49 00 ATSTEYKA 2012-03-27 13:51:24 00 GOALLER 2012-03-27 13:47:46 00 ATSTEYKA 2012-03-27 13:37:37 00 ATSTEYKA 2012-03-27 13:37:12 00 MOBITEL 2012-03-27 13:10:31 +10 BAHODIRBEK 2012-03-27 12:23:23 00 REALCHI 2012-03-27 12:16:41 00 SENATOR 2012-03-27 11:48:11 00 FANNEFTCHI 2012-03-27 11:48:01 00 REALR 2012-03-27 11:42:31 00 ANTIVIRUS 2012-03-27 11:36:53 +20 ANTIVIRUS 2012-03-27 11:35:59 00 MILANELLO 2012-03-27 11:35:44 00 MILANELLO 2012-03-27 11:33:20 00