-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Қаҳрамон Асланов 25-кадр
"Квадрат"
Баҳо: +2Киритилган сана: 2012-03-27 22:40
Мураббий ва футболчиларнинг меҳнатида қуруқ натижага шунчалик боғланганки... Бундай ҳолат кўпинча мағлубиятлардан сўнг кузатилади. Лекин шундай ўйинлар бўлар эканки, ғалаба сизга очко ва протоколдан бошқа хурсандчилик баҳш этмас экан. Қани эди кўрмасайдим шу ўйинни...
Сиз учрашув қайдномасига назар ташланг. Нимани ўқийсиз? Ҳисобда орқада бордик. Иккинчи таймда босимни ошириб, охири ҳисобни тенглаштирдик. Кейин ғалаба қозондик. Абрамов учта ҳимоячи қолдириб ҳужумга зўр берган. Иккинчи таймда майдонга тушган Абдуҳолиқов ҳал қилувчи, яъни биринчи голга ҳаммуаллифлик қилибди. Иккинчи бўлимда туширилган яна бир футболчи эса, ғалаба голини киритди. Қойил. Биз керакли натижага эришдик. Эришиб ҳам, баъзи футболчиларимизни кейинги ўйинга сақлаб қолган ҳолатда (ўйин икки кундан сўнг) стратегик уч очко эгасига айландик. Қойил. Аммо, биласизми, мен ўйинни кўрдим. Афсус.
Ирода туфайли эпизодлар яратмадик! Аксинча, эпизодлар бизни иложсизликдан қутқарди. Сизни ҳам. Мени ҳам. Абрамов ҳам ўзини вазият хукмига ва омадга ташлаган ҳолда иложсиз эди.
Ўйин йўқ! Умуман 2012 йилда олимпиячиларимиз ўтган йилги шаштларини йўқотган. Австралия билан қорли ҳаво, Ироқдан руҳий мағлубият, БАА да эпизодлар ҳал қилганига ишонгимиз келди, гуёки, бироз кучсизроқ саналган Сурияга қарши ҳақиқий савия намойиш этилади, деб ўйлагандим. Қаёқда. Гап руҳият, вазият, ҳолатда эмас экан. Агар бундай бўлган тақдирда ҳам, футболчининг вазифаси мана шундай руҳий босим ва тўсқинларни енгиб ўтиш эмасми?
Гап футболда экан. Биз ўйнай олмаяпмиз. Гап алоҳида фтуболчиларда эмас, умуман ушбу жамоада муаммо бор. Каттагина. Боя бир ҳамкасбим билан шу мавзуда гаплашаётиб, у менга “наҳотки, шулар Дубайда “Зенит” билан ўйинда тўпни назорат қилган футболчилар эди?” деди. Гап ҳисобда эмас, қисман тўғри. Биз “Зенит” билан ўйинда тўпни назорат қила олгандик. Агар бугун айнан мана шу жиҳатдан оқсамаганимизда, буни эслаб ҳам ўтирмасдим. Энг ёмони, биз тўпни назорат қила олмадик. Умуман 3-4 та кетма-кет аниқ пас бера олмадик. Наҳотки? Абрамовнинг энг катта “козири”, шу пайтгача биз мақтай оладиган жиҳатда бой бердик-ку? Агар айтайлик, вазиятлардан фойдалана олмаслик, жисмоний жиҳат, техника оқсаганда, бошқа гап. Биз айнан, бошқаларни ютишни ният қилган “тўпни назорат қилиш” бобида ютқазаётгандик!
Ҳамкасбим Бобомурод Абдулла бу борада “Абрабарса” тактикаси, деган иборани қўллайди ва буни ёмон кўришини очиқ айтади. Лекин мен унинг фикрига қўшилмоқчи эмасман. Мен тўпни назорат қилиш бугунги замонавий футболнинг асоси деб биламан ва кимнидир, айниқса ўзимиздан кучлироқ жамоаларни ютишни истасак, мана шу жиҳатни яхшироқ ўрганишимиз керак, деб ҳисоблайман. Лекин бугунчи? Бугун биз умуман тўпни назорат қила олмадик. Бир йил бекор кетдими? Абрамов услубидан воз кечиб, натижа керак бўлганда, қанотлардан тўп узатишдан бошқа қизиқроқ нарса тўқимай олмай қолдими?
“Зенит” билан ўйинга қайтамиз. Ёки МТЖ нинг Япония ва Украинага қарши сафардаги ўйинларини эсланг. ОТЖ нинг БАА ва Австралиядаги ўйинларини эсланг. Биз ўшанда тўпни жуда яхши назорат қилгандик. Сабаб?
Назаримда, Абрамов жамоаларида тўпни ўзида сақлаб туриш тизими бор. Мавжуд. Қачонки, мақсад вақт ўтказиш, ҳисобни ушлаб, тўпни назорат қилиб бўлса, (БАА билан ўйин бу алоҳида мавзу) яхшигина “квадрат” ўйнай оламиз. Ўзимизни “Барселона” хис қиламиз. Лекин, “Барселона”нинг тўпни назорат қилишдан бошқа яна бир мақсади бор. Бош мақсад – рақиб ҳимоясини ёриб ўтиш. Гол уриш. Тўпни назорат қилиш бу – ўйиннинг мақсади эмас, ўйиннинг мақсади – ҳужум ва ҳимоя! Тўпни назорат қилиш эса, ҳужум қилиш ва ҳимояланишнинг воситаси холос. Кимдир ерга ётиб вақтни чўзади, кимдир тўпни назорат қилиб. Кимдир тезкор ҳужум орқали гол уради, кимдир тўпни назорат қилиб. Бу танлов, бири иккинчисидан яхшироқ эмас.
Айтмоқчиманки, Абрамов жамоалари тўпни ушлаб туришни бажара оляпти. Лекин шу орқали рақиб дарвозаси томон юриб бориш ва гол уришни эплай олмаяпти. Умуман бу услуб орқали гол уриш кимнидир индивидуал маҳоратига асосланган. Масалан, “Барселона”да Мессининг индивидуал маҳорати бўлмаса, Бускест билан Маскерано тўпни бир-бирига оширишиб тураверади, тўғрими? “Барса” тактикаси Мессисиз бошқа тактикага айланади. Демак, Абрамов ушбу услуб орқали натижага эришиш учун индивидуалларга мухтож. Шунинг учун ҳам, Гейнрих, Аҳмедов, Жепаров каби ақлли футболчиларга эга бўлган МТЖ да Абрамов тактикаси кўпроқ иш беради. Тўғрими? Чунки бу футбочилар тўпни назорат қилишдан ташқари, бевосита, импровизация қиладилар. Умуман бу услубнинг бир қисми импровизацияга асосланган. Усиз, фақат бир-бирига тўп етказиб бериш ва схема орқали гол уришнинг иложи йўқ. Бунақа услуб тезда емирилади, едирилади. Демак, Абрамов услубининг такомил тарзда жамоага сингиши учун ушбу жамоада индивидуаллар керак бўлади. Бу шарт.
Энди сездингизми, нега ўйин қовушмаяпти? ОТЖ да мана шудай футболчи йўқ! Мен майдонда мия кўрмаяпман. На бир футболчи, на мураббийнинг мияси. Абрамов нима қилади? У ўзининг тор йўналишига эга. Агар бир услуб ўхшамаса, айнан жамоага мосини топиб берадиган улкан тажрибага эга бўлган мураббий эмас. Мана, назаримда, сўнгги икки ўйинда Абрамов бироз бошқача, узун паслар ёки қанотлар билан ўйнатишга ҳаракат қиляпти. Ҳеч нарса ўхшамаяпти. Тўпни шунчаки назорат қилиб учрашув охирини кутишни уддалаш мумкин – тўпни ўзида сақлаб туриш ва шошилмасдан ҳаракатланиш орқали. Лекин айнан сўнгги ўйинда бизга гол уриш керак бўлди ва шунинг учун ҳам ўйинимиз қовушавермади.
Таассурот шу. Энди Уммон билан ўйинда бизга осонроқ бўлиши мумкин. Сабаби дуранг бизни қониқтиради. Футболчиларимиз бемалол марказда “квадрат” ўйнашлари мумкин. Буни уддалай оладилар. Лекин...
Сенегални нима қиламиз? Пешонанг ярқирагурлар, Лондонда нима қиламиз?
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 07:17:36 01 WRBEIRQX 2024-08-06 07:17:35 01 WRBEIRQX 2024-08-06 07:14:50 01 WRBEIRQX 2024-08-06 07:14:48 01 SHAHRIXON 2012-03-29 14:56:35 00 HEROLION 2012-03-29 14:13:19 00 ANTIVIRUS 2012-03-29 11:07:14 00 EXCITE 2012-03-29 02:55:17 00 IBRAKADABRA 2012-03-28 23:38:21 00 USMONALI 2012-03-28 16:48:54 00 KECHIRASIZ 2012-03-28 16:22:12 00 MESSI 2012-03-28 13:29:48 00 DOCTORFM 2012-03-28 11:47:26 00 BALAGUR 2012-03-28 10:46:00 00 USMONALI 2012-03-28 08:29:15 00 PUYOL 2012-03-28 07:01:15 00 ABITURIYENT 2012-03-28 06:46:12 00 MOBITEL 2012-03-28 04:26:42 00 MOBITEL 2012-03-28 04:25:44 00 MANCHESYU 2012-03-28 02:38:04 00 MANCHESYU 2012-03-28 02:15:39 00 BOBBMK 2012-03-27 23:39:42 00 DURABOT 2012-03-27 23:39:41 00 HEROLION 2012-03-27 23:29:15 -10 UZBEKFAN 2012-03-27 23:27:24 00 TOSHKENTIY 2012-03-27 23:27:21 +10 BEOZOR 2012-03-27 23:25:30 00 BOBBMK 2012-03-27 23:21:50 00 HEROLION 2012-03-27 23:18:31 -10 BEOZOR 2012-03-27 23:16:55 00 TOSHKENTIY 2012-03-27 23:09:03 +10 HEROLION 2012-03-27 22:57:12 -10 TOSHKENTIY 2012-03-27 22:53:44 00 TOSHKENTIY 2012-03-27 22:53:31 00 TARALLABEDOD 2012-03-27 22:49:56 +10