-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Қаҳрамон Асланов 25-кадр
Абрамов ва бошқалар...
Баҳо: +3Киритилган сана: 2012-04-03 12:56
Аввало, айтиб қўяй, олимпия терма жамоамизнинг мағлубиятига фақат руҳий фактор сабаб бўлди, деб ўйламайман. Албатта, ўйинни ташкил қилишда, машғулот жараёнида ҳам катта муаммо бор. Сабаби, руҳий муаммолар асосан ишончсизликдан келиб чиқади. Агар футболчи ёки мураббий ўзига ишонмаса, вазифани бажара олишига шубҳаси бўлса, четдан келаётган ҳар қандай фикр ҳам унга салбий таъсир қилади. Агар ишонч юқори бўлса, бундай гап-сўзлар ижобий таъсир қилади ва унда “бошқаларнинг ноҳақ эканини исботлаш туйғуси” кучаяди. Ишонч қаердан келади? Ишонч кучлиларда бўлади. Ҳар доим шундай, ўзини кучли эканини билган ҳар қандай инсон, жамоа, жамиятнинг ўзига нисбатан ишончи юқори бўлади, гапи ҳам катта бўлади, ҳар қандай соҳада! Демак, кучли жамоа ўзига ишонади, ўзига ишонадиган жамоанинг руҳияти бақувват бўлади. Тамом. Ҳаммаси оддий. Олимпия терма жамоамизнинг мағлубиятига ишончсизлик, иштиёқсизлик, руҳий босим - умуман буларнинг қайси бири таъсир қилди экан, деб бош қотиришдан ҳожат йўқ. Барибир барчасининг туби битта - жамоа кучли эмас.
Футболда мағлуб бўлган жамоанинг қандайдир муаммолари борлиги, буни ҳал қилиш биринчи навбатда мураббийнинг вазифаси экани бу - аксиома. Буни ҳаммамиз билиб турибмиз, олимпия терма жамоамизнинг мағлубиятида бош айбдор ким экани ҳақидаги саволнинг жавоби деярли бир хил янграйди. Бу ҳақида қанчалик оқлашлар бўлмасин, бахоналар қилинмасин, факт бўйича, қоғозда, расман, аслида, пойдеворда, хуллас ҳаммасида вазият Абрамовга бориб тақалади. Ташкилий муаммоми? Бош мураббий жавобгар. Руҳий муаммоми? Бош мураббий ечиши керак эди. Буни ҳеч ким ҳатто Абрамов ҳам инкор қилгани йўқ. Абрамовдан мағлубиятнинг бош айбдори ким, деб жиддий сўрасангиз, у ҳеч қачон “Бобомурод Абдулла” демайди, “фалон никли мухлис туфайли юта олмадик” демайди, Албатта бош айбдор сифатида ўзини кўрсатади. Янги гапларнинг чиқаётгани эса, биз ҳадеб сўрайверамиз. Хўп, хато қилдим - нега хато қилдингиз? Хўп, мана бунақа бўлади деб ўйлагандим - нега бунақа ўйлагандингиз?
Энг ёмони, жамоанинг кучсиз экани, мураббий уни кучайтира олмагани каби гаплар бир чеккада қолиб кетиб, ҳаммамиз бутунлай бошқа мавзуларда кўпроқ мунозара қилмоқдамиз - Абрамов узр сўраши керак, Абрамов айбини тан олмади, Абрамов ўйинни сотди. Наҳотки муаммонинг туби шу бўлса? Хўп, Абрамовни олиб ташлаб, муаммони ечдик, деб баралла айта оламизми? Муаммонинг туби барибир ўз ўрнида қолади-ку. нега ғалабалардаям, мағлубиятларда ҳам ягона шахс атрофида ўралашамиз?
Кеча “Футбол шарҳи” кўрсатувида Вадим Абрамовдан мағлубият сабаблари сўралди. У кўрсатувнинг бошидан охиригача, “узр айб мендан ўтибди”, “мен ўзи аслида ёмон тренерлигим исботланди”, “мухлислар ҳақ экан”, “ҳамма айб мўйловимда”, “мен арман миллатига мансубман”, деб, кўрсатув охирида, “энди бошқача мураббий бўламан”, “истасанглар, мени қамаб қўйинглар” каби сўзларни айтиб, мадҳияни йиғлаб-сиқтаб айтиб бериши шарт эмас. Балки биз унинг шундай қилишини кутгандирмиз?
Кўрсатувда ҳар бир ҳолатлар ҳақида атрофлича тўхталиб ўтилди, чиқарилган қарорлар қандай мақсадда бўлганини, оқибатда бу қарорлар ўзини оқламаганини тушунтиришга ҳаракат қилди. Мана шу йўналишдаги гапларнинг ўзиёқ, вазифани уддалай олмаганини, қарорлар жамоа учун фойда келтирмаганини мантиқан келтириб чиқаради ва ақлли мухлис, бу ибораларда биринчи навбатда айбдор мураббий экани баралла айтилаётганини сеза олади. Инилеевга ўхшаб, “боримиз шу” демади, Убайдуллаевга ўхшаб, “футболчиларни клублар тайёрлай олмади” (аслида Абрамов каби, Убайдуллаев ҳам жамоани ойлаб ўзи билан олиб юрганди) демади. Жараён ҳақида маълумот берди ва сабабларни тушунтиришга ҳаракат қилди. Баҳона эмас.
Жавоблардан кўнглим тўлди, демоқчи эмасман. Мени ҳайрон қолдиргани, Абрамовнинг кечаги жавобларига аксарият мухлисларнинг реакцияси бўлди. Албатта, бош мураббийнинг журналистлар ва мухлислар даражасига тушиб, улар билан мунозарага киришиши кулгили ҳолат. Мағлуб бўлгандан кейин танқид қилинади-да. Чидаш керак. Тўғри. Аммо...
Юқорида айтганимдек, Абрамов кўрсатувга келиб, жавоб берар экан, ўзига ёқмаган жиҳатлар ҳақида гапиришга ҳаққи йўқми? Сиз учун интернетдаги комментларнинг футболчиларга таъсир қилиши кулгили ҳолдир. Балки Абрамов ҳақиқатан ҳам шунақа ҳисоблар? Нега ҳамма айнан бизнинг шаблонимизда ҳаракат қилиши керак? Одам очиқдан очиқ (шунақа деса ҳам бўлади) Абрамов ўйинни сотгани ҳақида ёзса-ю, бутун интернет тармоғи бу ҳақида бонг урса-ю, наҳотки, мураббийнинг ўзини оқлашга, ушбу ҳолат ҳақида фикр билдиришга ҳаққи бўлмаса? Йўқ, бош мураббийни бундай гап-сўзлар мувозанатдан чиқариши тўғри, деб ўйламайман. Коммент ва мақолалар Абрамов учун бир тийиндир балки. Лекин футболчилар учун бунинг таъсири борлигидан, мураббий тилга олишга ҳаққи йўқми? Тасаввур қилинг, шунча гап-сўз бўлади-да, мураббий бу ҳақида умуман фикр билдирмайди, хотиржам боқади ва шогирдларига “эътибор берманглар” деб қўяверади. Шубҳа баттар ошмайдими?
Мураббий мағлубиятнинг сабабларидан бири сифатида интернет тармоқларидаги турли чиқишларни кўрсатяпти. Барибир, мана шу жараённинг футболчиларга таъсирини камайтира олмаганлиги учун бош мураббий расман жавобгар бўлаверади. Сиз эса, ўз навбатида, мағлубиятга умуман бошқа сабаблар борлигини кўрасиз ва айтасиз. Ҳамма ўз фикрини айтяпти. Нега энди Абрамов мана шу жараёндаги ўз фикрларини айтишга ҳаққи йўқ экан?
Шуни тушунишимиз керакки, биз илгари умуман кузатилмаган ахборот оламида яшаяпмиз. Журналист мақолани чиқаргандан сўнг, унинг футбол оммасига кўрсатган таъсирини бевосита кузатиш имконига эга. Мухлисларнинг фикри стадионда “позор”, “Омонова с поля” деган ҳайқириқлар билангина чегаралангани йўқ. Абрамов қайсидир журналистнинг қайсидир мақоласини умуман абсурд деб баҳолаб, бу гаплардан юқорида туриши мумкин эмас. Сабаб? Чунки ёзилаётган мақолаларда ёзилган гапларнинг тўғри ёки нотўғри эканидан кўра, бу гапларнинг оммага таъсири муҳим аҳамиятга эга. Айтайлик, айнан ОТЖ ҳақида Абрамов ўз фикрини айтсин. Параллел равишда худди шу мавзуда бир журналист мақола ёзсин дейлик. Оммага таъсир қилиш томонидан журналистнинг мақоласи кучлироқ бўлиши ҳам мумкин. Айтмоқчиманки, Абрамов комментлар ёки мақолалар ҳақида фикр билдирар экан, зинҳор қайсидир мухлис ёки журналист билан мунозарага киришгани йўқ, У ушбу мақола ва комментларнинг оммага ва футболчиларга таъсири билан курашяпти, ушбу таъсирни камайтиришга ҳаракат қиляпти. Ахир тўғридан-тўғри унинг шахсияти мунозара қилинганда, жим турадиган даражада мол эмас-ку, тўғрими?
Биз ҳам тушунишимиз керакки, илгари бундай ҳолатлар, яъни мураббийларнинг журналист даражасига паст тушиши анормал ҳолат сифатида баҳоланарди. Ҳозир эса, замон талаби. Илгари кўрмаган бўлсангиз, энди кўрасиз. Нафақат Абрамов, жуда кўп замонавий мураббийлар бу ишни қилдилар, қилмоқдалар. Биринчидан, аввало, журналистлар мураббий даражасигача чиқиб, унга ақл ўргатишни нормал баҳолайдилар. Иккинчидан, ўша мақола ва комментларинг футбол жамоатчилигига таъсири албатта бор, буни инкор эта олмайсиз. Агар Абрамов шу комментларга муносабат билдирган экан, демак у ҳам инкор эта олмайди.
P.S. Ўйин сотилганига ҳалиям ишонаётганларга. Биласизми, пул - инсонни ҳаракатга келтирувчи ягона омил эмас. Йўқ, ватанпарварлик, инсонийлик деб баландпарвозлик қилмоқчи эмасман. Обрў, мансаб деган тушунчалар ҳам бор. Билишимча, Абрамовда ҳам, бошқада ҳам пул жуда кўп. Аммо обрў етарли эмас. Бундай пайтда, инсон ўзида йўқ нарсага ошиқади. Керак бўлса, обрўни пулга сотиб олади.
ОТЖ нинг мағлубияти разолатдан эмас, жаҳолатдан бўлди, деган фикрдаман.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 07:26:18 01 WRBEIRQX 2024-08-06 07:26:16 01 WRBEIRQX 2024-08-06 07:23:32 01 WRBEIRQX 2024-08-06 07:23:30 01 QIPCHOQ 2014-06-05 22:49:58 00 ALBARS 2012-07-09 19:11:46 00 SOBITGERMAN 2012-04-05 14:41:14 00 SOBITGERMAN 2012-04-05 14:40:41 -10 FILOSOF 2012-04-05 11:05:12 00 BEOZOR 2012-04-04 22:51:51 +10 USMONALI 2012-04-04 08:26:40 +10 OBBBO 2012-04-03 21:52:01 00 SHAHRIXON 2012-04-03 20:43:30 +10 SHAHRIXON 2012-04-03 20:36:57 +10 JENTELMEN 2012-04-03 19:49:17 00 JENTELMEN 2012-04-03 19:38:42 +10 NASAFIYA 2012-04-03 18:51:10 +20 GOLMASHINA 2012-04-03 18:45:35 00 JORESMA 2012-04-03 17:44:34 00 JORESMA 2012-04-03 17:43:09 00 YAHYOHON 2012-04-03 15:32:30 00 ATSTEYKA 2012-04-03 15:05:09 00 NEWDIZELPLUS 2012-04-03 14:51:23 00 IBRAKADABRA 2012-04-03 14:51:02 +20 SCORPY 2012-04-03 14:50:49 00 BAHROMTM 2012-04-03 14:47:21 00 ODDIY 2012-04-03 14:41:34 -30 BAHROMTM 2012-04-03 14:39:10 -20 SOHIBKOR 2012-04-03 14:36:39 +10 ELIVERPOOL 2012-04-03 14:34:15 +10 TARALLABEDOD 2012-04-03 14:33:48 -20 ELIVERPOOL 2012-04-03 14:33:47 +10 ELIVERPOOL 2012-04-03 14:31:28 00 ATSTEYKA 2012-04-03 14:27:55 00 BAHROMTM 2012-04-03 14:15:40 00 BAHROMTM 2012-04-03 14:10:12 +40 NEWDIZELPLUS 2012-04-03 14:08:27 -10 ATSTEYKA 2012-04-03 14:06:26 00 NEWDIZELPLUS 2012-04-03 14:04:27 00 YAHYOHON 2012-04-03 14:03:59 +10 NEWDIZELPLUS 2012-04-03 14:00:22 00 BAHROMTM 2012-04-03 13:57:04 +20 HEROLION 2012-04-03 13:56:57 00 NEWDIZELPLUS 2012-04-03 13:55:19 +20 BAHROMTM 2012-04-03 13:53:32 +30 NEWDIZELPLUS 2012-04-03 13:51:54 00 PLANUS 2012-04-03 13:51:46 +40 NEWDIZELPLUS 2012-04-03 13:51:00 00 NEWDIZELPLUS 2012-04-03 13:46:59 00 HEROLION 2012-04-03 13:46:45 -20 NEWDIZELPLUS 2012-04-03 13:44:51 00 RODRAS 2012-04-03 13:44:41 00 ATSTEYKA 2012-04-03 13:42:32 +20 REALCHI 2012-04-03 13:33:06 00 HEROLION 2012-04-03 13:32:19 00 ODILBEK 2012-04-03 13:27:02 00 HUQUQSHUNOS 2012-04-03 13:26:27 00 YAHYOHON 2012-04-03 13:20:09 00 ATSTEYKA 2012-04-03 13:17:01 -20 OTAMAKON 2012-04-03 13:16:27 +10