-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Қаҳрамон Асланов 25-кадр
Ноодатий мавзу...
Баҳо: +7Киритилган сана: 2012-04-16 12:10
Бир олим маош эвазига хизматчи ёллабди. Ҳалиги киши ҳар куни олимнинг олдига келар ва:
-Бир кун ўлим бор, эй дўстим, - деб, ҳақини олиб кетаркан.
Кунларнинг бирида олим ҳалиги одамга, бошқа келиши шарт эмаслигини айтибди. Сабабини сўралса:
-Бугун ойнага қарагандим. Сочимга оқ тушганини кўрдим. Энди менга ўлимни биров эслатишининг кераги йўқ ,- деган экан.
Бугунги мавзу футболдан четроқ. Қизиқ, футболга тааллуқли бўлмаган мавзу борми бугунги замонда? Ўлим ҳақида… Ўлим етиб бормаган соҳа борми оламда?
Италияда навбатдаги тур ўйинлари қолдирилди. Кеча Европанинг деярли барча стадионларида қора боғичда ҳаракат қилишди. Бир дақиқа сукут сақлашди. Футболчи майдонда хушидан кетди ва касалхонада вафот этди.
Футбол алоҳида бир оламга ўхшайди. Негадир бу соҳадаги ўлимни кўпчилик ҳайрат билан кутиб оладилар. Ахир автобусда, офисда, уйда, тўйда, меҳмонда ўлаётганларнинг сони ҳам футбол майдонидаги ўлимлардан кам эмас-ку? Айбдор ахтарадилар. Нега ўлади? Ёш-ку... Босимни кўтара олмадими? Допинг қилганмиди? Сабаб?
Қизиқ, ўлимга сабаб борми? Ўлимга ягона сабаб - туғилиш эмасми? Авариядан тирик қоладилар. Ракдан тирик қоладилар. Инфарктдан тирик қоладилар. Туғилишдан тирик қоладиларми? Йўқ! Туғилган одам борки, ўлимдан қочиб қутулмайди.
Ҳар қандай моддий нарсанинг ўз умри бўлади. Ишлатилган, кийилган сари қимматбаҳога олган нарсангизни йилдан йилга эскираётганлигини сезасиз. Энди ўзингизга бир назар ташланг. Илгари юзингиздаги ажинлар нечта эдию, ҳозир нечта? Кўзингизнинг нури камайганлиги ҳам рост. Бир неча йил олдин қандай тез югурганлигингизни эсланг. Хотирангиз ўзгарган. Эскиряётганлигингизни сезмаяпсизми? Бу ҳолат кундан кунга ошаётганлигиничи? Ҳали ёшмисиз, эндигина ўттизга кирдингизми? Сиз палончидан ёш эмассиз, фақат ўлим сари ундан кўра камроқ қадам ташладингиз холос. Лекин, кимнинг ўлими қайси қадамда эканлигини билмайсизку!
Мен бу гаплар билан Америка очмаяпман. Ҳаммамиз билган, тан олган, инкор қила олмайдиган ҳақиқатлар. Дунёдаги энг оддий ва энг эски ҳақиқат! Лекин биласизми, бу ҳақида жуда кам фикр қилинади. Оламнинг мавжудлиги, умрнинг давомийлиги абадийдек тасаввур уйғотади. Чунки, бир олим айтганидек, дунёдаги давомли туғилиш ўлимнинг устига парда тортиб туради.
Келинг, битта содда мисол келтираман. Тасаввур қилинг, бир катта дев жуда кўп одамларни битта қафасга солиб қўйди. Ҳар куни биттадан одамни ейиш учун олиб кетади. Қафасда сиз ҳам борсиз. Хўш, эрта-ю кеч хаёлингизда нима кечади? Бугун менинг навбатим эмасмикин, деган ўйдан қутула оласизми? Йўқ. Сабаби, қафасдаги инсонлар сони чекланган, сиз кундан кунга одамларнинг камайиб бораётганини кўриб турибсиз. Тўғрими?
Энди ҳаётимиздаги туғилиш омилини бир четга суриб, ўзимизни ўша қафасда хис қилайлик. Хўш, қафасда кимлар бор? Айтайлик, йигирма ёки ўн йил олдинга қайтинг. Ўша пайтда атрофингизда бўлган, сиз таниган қариндош, қўшни, ўртоқларингизни руйхатини тузинг. Нечта бўлди? Беш юзтами? Ана энди, ўша беш юзтани битта қафасдаги инсонлар деб тасаввур қилинг. Хўш, бугун бу руйхат қанчага қисқарди? Ўлим дев аталмиш дев нечта инсоннни олиб кетди? Рўйхатдагилар бирор бир қоидага кўра камаяптиларми ёки йўқ?
Камайяпти-? Қоида йўға-? Унда нега эндиги навбат меники, деган фикр хаёлингизга келмайди? Инсон умри фалн вақтга қадар давом этиши ва кўпроқ ёши катталарнинг вафот этиши қонуниятми? Йўқ, ахир агар ёшларнинг вафот этиши кам бўлганида, ҳамма ёшлар қариганда, ҳозир дунёда қарилар кўпайиб кетган бўлмасмиди? Ўйлаб кўринг...
Йўқ, ҳеч кимни тушкунликка туширмоқчи эмасман. Ўлим ҳам бир неъмат. Энг асосийси, бу кунга муносиб етиб боришдир. У кун эса бугун ҳам бўлиш мумкин. демак ҳар дом муносиб бўлишимиз керак. Яшаш тарзингиз, ҳаётингиз, атрофдагилар билан алоқангизнинг барчасининг асоси айнан ўлимга бўлган муносабатингиздан келиб чиқади.
Пьермарио Морозини яқинларига сабр тилайман. Ҳатто Балотеллини ташвишга солган бу воқеа барчамизга ибрат бўлишини истардим.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 07:30:44 01 WRBEIRQX 2024-08-06 07:30:42 01 WRBEIRQX 2024-08-06 07:27:59 01 WRBEIRQX 2024-08-06 07:27:57 01 STRATEGUZ 2012-04-18 16:08:51 00 IBRAKADABRA 2012-04-17 10:56:20 00 PLANUS 2012-04-17 09:34:22 00 UZBARS 2012-04-16 22:13:13 00 MEDIK 2012-04-16 20:37:35 00 SHAHRIXON 2012-04-16 20:17:16 00 XORAZMSHOX 2012-04-16 19:59:18 00 XORAZMSHOX 2012-04-16 19:58:46 00 ALESANDRO 2012-04-16 19:20:12 +20 LEOMESSI 2012-04-16 19:14:55 00 ABITURIYENT 2012-04-16 17:59:28 +10 HEROLION 2012-04-16 17:19:10 00 SERENADA 2012-04-16 16:50:14 00 ANTIVIRUS 2012-04-16 16:04:05 00 NOBODY 2012-04-16 15:01:30 +10 STOMATOLOG 2012-04-16 14:45:03 +20 MRERGASHEV 2012-04-16 14:20:58 00 BAHTISHKA 2012-04-16 14:11:18 00 DILSHODTA 2012-04-16 14:10:33 +30 NOBODY 2012-04-16 14:07:59 +20 BAHTISHKA 2012-04-16 14:02:36 00 GOLBOLSIN 2012-04-16 13:59:44 00 BAHTISHKA 2012-04-16 13:59:42 00 NOBODY 2012-04-16 13:48:43 00 DILSHODTA 2012-04-16 13:33:47 +10 STOMATOLOG 2012-04-16 13:33:24 00 OTAMAKON 2012-04-16 13:31:52 00 STOMATOLOG 2012-04-16 13:25:09 00 PUYOL 2012-04-16 13:22:50 00 PUYOL 2012-04-16 13:21:26 00 PUYOL 2012-04-16 13:19:03 00 STOMATOLOG 2012-04-16 13:09:01 00 NOBODY 2012-04-16 13:08:13 00 MUNIS 2012-04-16 13:02:28 00 BAHTISHKA 2012-04-16 13:00:20 00 NOBODY 2012-04-16 12:43:30 00 NOBODY 2012-04-16 12:39:43 +10 CHIMKETLIK 2012-04-16 12:32:31 00